Аллоҳ таолодан келаётган синовларга тайёрмисиз?

10-02-2020, 09:03 admin Мақолалар 576

Ким латиф яхшиликлар қилиб турган Аллоҳдан ғафлатда бўлса, синов занжирларида Унга томон келтирилади.
(Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ)
Изоҳ Одатда банда тинч ва фаровон яшаб турганда неъмат ва яхшиликларни бераётган Зот - Аллоҳни унутади, ёки жуда кам ёдга олади. Бу қилмиши билан у Ундан узоқлашади. Шунда Ҳақ таоло унинг кўзини мошдек очиб қўйиш учун устига бало ва офатлар ёғдиради. Ана шу синовлар занжирли кишан бўлиб, пушаймон бандани Унинг сари етаклайди, яқинлаштиради. Ва шу сабаб Аллоҳни танийди ва ибодатига маҳкам бўлади. Бундай ҳолатга ҳаётда кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Айримларнинг Аллоҳни таниши ва ибодатга киришига сабаб, Аллоҳнинг синовлари бўлади. Кимдир касал бўлиб, кимдир яқинидан ажраб, яна кимдир тижоратида синиб ҳақиқатни топади. Агар шундаям тўғри йўлга ўтмаган - Аллоҳ уриб қўйган бебахт одам бўлади, Ўзи асрасин.
Демак синовларга дучор бўлмаслик учун неъмат ва Мунъимни унутмаслик, киши ўзидаги бор яхшиликни Ундан билиб яшамоғи керак экан.

Мунъим - неъмат берувчи Аллоҳ
Мубашшир Аҳмад телеграм сафиҳаларидан олинди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш