Сеҳргарни шайтонга якинлаштирувчи воситалардан

17-10-2021, 10:28 admin Мақолалар 437

Сеҳргарни шайтонга якинлаштирувчи воситалардан баъзилари :
Сеҳргарларнинг орасида шундайлари борки, улар Куръон мусхафини (китобини) оёклари остига боғлаб, у билан хожатхонага кирадилар, баъзилари эса Куръон оятларини нажосат билан ёзадилар, баъзилари хайз қони билан ёзадилар, яна бошкалари Ояти карималарни оёқлари остига ёзиб, у билан юраверадилар, баъзилари «Фотиҳа» сурасини тескарисига ёзадилар, баъзилари бетаҳорат намоз ўқийдилар ( яъни бунинг жоиз эмаслигини билиб туриб, намозни ҳақорат қилиш мақсадида), баъзилари доим жунуб (ғусл вожиб бўлган) холда юрадилар. Баъзи сеҳргарлар шайтонга атаб жонлиғ сўядилар, сўяётганда Аллоҳнинг номини тилга олмайдилар, сўнгра у қурбонликни шайтонга аталган, шайтоннинг уяси саналган ерга ташлайдилар.
Баъзи сеҳргарлар юлдузларга хитоб қилиб, Аллоҳга эмас уларга сажда қиладилар, баъзилари эса шайтонга яқинлик ҳосил қилиш йўлида ўз онаси ёки қизига қўшиладилар, баъзилари араб тилида бўлмаган инсонни кофирга айлантирадиган маънодаги тилсимларни битадилар. Демак бундан кўринадики, жинлар сеҳргарга қуруқдан-қуруқ эмас, балки бирон нарсанинг муқобилига ёрдам бериб, хизмат қиладилар. Сеҳргар канчалик ашаддий кофирнинг ишини қилса, шайтон хам унга янада кўпрок хизматда бўлиб, янада тезроқ унинг буюрганларини бажаради. Агар сеҳргар шайтон буюраётган куфр ишларни бажаришда нўноқлик ёки бўшлик қилса, шайтон хам унинг хизматидан бўйин товлаб, айтганларини бажармайди.
Сеҳргар хам, шайтон ҳам Аллоҳга осийлик йўлида бирлашган шерикдирлар.
Агар сеҳргарнинг юзига боқсангиз, айтиб ўтганларимизнинг рост экани сизга аён бўлади. Чунки унинг юзини худди қора булутдек куфр зулмати ўраб олганининг гувохи бўласиз.
Агар яқинингизда яшайдиган бирор сеҳргарни танисангиз, унинг хотин ва бола-чақалари билан бахтсизликда яшаётганини топасиз. Балки унинг ўзига келсак, ҳатто уйқусида тинч - тотувлик ва халовати йўқ, доимо учиб тушади. Бунга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, кўпинча шайтонлар унинг хотин ва бола-чақаларига азият бериб, ўрталарига тушунмовчилик ва бахтсизлик солиб туради.

"Жалойир" жоме масжиди
имом-хатиби А.Ҳакимов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш