Ҳаётдаги муҳим танлов!

15-11-2021, 17:59 admin Мақолалар 402

Ҳаётдаги муҳим танлов!
Фарзандларимиз улғаяр экан, ҳар биримиз қизимизни эсон омон мард, ҳалол, Аллоҳни таниган бир эгасига топширишни, ўғлимизга эса солиҳа, иймонли, эътиқодли бир жуфти ҳалол олиб бериш ҳақида ўйлаб қоламиз. Бундай вақтда амма-ю холалар, ҳаттоки қўшнилар ҳам махсус “агентларга” айланишади. Ҳозирги кунда афсуски бу турдаги “агент”лар келин ёки куёвни моддий аҳволи билан кўпроқ қизиқишяпти. Бу эса кейинчалик оилаларнинг келишмовчилиги ва ҳаттоки ажрашишигача олиб келяпти. Қадимдан “онасини кўриб қизини ол” деган нақл бекорга айтилмаган. Чунки ҳар бир қиз мурғаклик вақтидан онасига тақлид қилиб катта бўлади. Ўз боласига меҳрибон бўлмаган, уни керагича авайлаб-асраб катта қилмайдиган аёлни ким ҳам яхши аёл дея олади. Ундай бемеҳр аёлнинг оиласида болалар меҳрсиз, одобсиз, ахлоқсиз бўлиб ўсадилар. Бу эса оила учун, оила бошлиғи учун катта мусибатдир.
Абдуллоҳ ибн Амр р.а дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам дедилар: “дунёнинг ҳаммаси матодир ва дунёнинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир”. Насаъи ва Муслим ривоят қилганлар. (матоъ-баҳра олинадиган нарса)
Демак келин танлаш вақтида, келиннинг солиҳа бўлишига эътибор бериш керак. Бу эса яратилишида ҳам, хулқу одоб ва бошқа сифатларда ҳам етук бўлишдир. Келиннинг шариат кўрсатмаларини бажарибгина қолмай, нафл ибодат ва яхши амаллар ҳам қилиши ўзида солиҳаликни мужассам қилишига қараб бўлар экан.
Диний билимга эга бўлмаган кўплаб ёшлар бугунги кунда ҳаётга енгил қараб жуфти ҳалол танлашда фақат кўнгилгагина қулоқ солишяпти. Баъзи йигитлар ҳаттоки кўнгил деб, ота она ризолигисиз жувонларга ҳам уйланишяпти. Ваҳоланки пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам бокирага уйланишга даъват қилганлар.
Жобир р.а дан ривоят қилинади; “Уйландим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам менга: “Қандайига уйландинг?” дедилар. “Жувонга”, дедим. “Бокира қиз олиб, у билан кўнгил ёзсанг бўлмасмиди?” дедилар”. Бешовлари ривоят қилганлар. Ушбу хадисдан бокира қизга ўйланиш афзал экани келиб чиқади.
Шундай экан жон ўғилларим, фақат ҳозирни эмас, гўзал ва тотли келажагингизни ҳам ўйланг! Қиз танлашда кўпни кўрган, ҳаёт тажрибасига эга бўлган онажон ва бувижонларнинг гапларига қулоқ солинг. Ахир ҳеч бир инсон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмайди.


Навоий шаҳар, “Ўзбекистон” ва “Ғалаба” МФЙ отинойиси Касимова Н.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш