"МЕХРИ ДАРЁ САХИЙ САВДОГАРЛАР".

8-10-2021, 22:06 admin Мақолалар 365

"МЕХРИ ДАРЁ САХИЙ САВДОГАРЛАР".
Сен бировга яхшилик қилсанг буни яширгин.
Биров сенга яхшилик қилса буни ошкор қилгин.''Унваанул байан'' китобидан.
Тадбиркорликнинг энг бошланган пайтлари эди. Бизга шаҳардан уй олиш насиб қилди. Қишлоқда болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлар эдим. Боғчамиз ёпилиб кетди. Ишсиз қолдим. Уйлаб-уйлаб тадбиркорлик қилишга қарор қилдим. Қўлимда маблағим жуда оз эди. Турмуш ўртоғим давлат ишида ишлардилар. Тўрт бола, шаҳар шароити, ҳамма нарсани сотиб оласиз. Бироз қийналиб қолдик. Акамдан ёрдам сўрадим, қўллаб юбордилар.Якка тадбиркор бўлдим. Менинг биринчи устозим жияним Манзурахон ва Жумагул опа эдилар. Биз Чоржуй шахридан мол олиб келиб сотиб , маблағларимизни анча кўпайтириб олдик. Халигача улардан миннатдорман . Кейинчалик Тошкентга қатнай бошладим. Кўп азиз, ҳалол, Аллоҳни таниган инсонлар билан олди-берди қилдим. Мен Эмильжон деган йигитдан асосан мол олардим. Уша йигит икки опаси, акаси ва жиянларини ўз ёнига олиб, жуда катта ёрдам кўрсатарди . Хаммалари покиза инсонлар эди. Мен биринчи ''Ёсин'' шарифни қудратини, ''Оятал Курсий'' ни ва калималар қудратини Куръон тиловати, чиндан Аллоҳга сиғиниш нима эканлигини шу инсонлардан ўргандим. Менга ишониб жуда катта пулга мол беришарди. Одамлар савдогарлар ёлғончи, фирибгар бўлади дейишади. Гуруч кўрмаксиз бўлмаганидек, балки шундайлар ҳам бордир. Мен жуда ажойиб инсонлар билан ишладим, савдо баракали касб экан, айниқса ҳалол савдода барака бўлар экан, мен ўз тажрибамдан буни билдим.

Навбаҳор тумани "Бурқут" мфй отинойиси Ахмедова Маккамтош.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш