"Юксалавер доим, жон" Қизилтепам!!!
Эрта саҳардан азон овозини эшитиб уйғонган онахондан бахтли инсон йўқ. Ҳар томондан янграётган азон овозлари билан ўйларга кириб келаётган файзу барака, юртнинг осойишталиги, қалбларнинг сокин ором олиши учун сабаб бўлмоқда. Онахон шундай уй билан фарзандларини, турмуш ўртоғини уйғотди. Барчалари намоз ўқигач, зиёратга йўлга чиқишди. Қачондан бери туманимиздаги зиёратгоҳларга бориб, фарзандлари билан нурга беланган гўшаларни айланиб келишни орзу қилишарди. Бугун уларни Аллоҳ ниятларига етказди. Текис ва равон йўллар орқали ҳеч қийинчиликсиз манзиллар томон ошиққан қалблар гўзаллик ва чирой билан қоришиб кетди. Онахон кўзидан қувонч кўз ёшлари сизилиб оқди. Аллоҳга шукр! Қанчадан қанча меҳнатлар эвазига бунёд бўлаётган ҳашаматли бинолар, таъмирланиб гўзал ҳолга келтирилган жомеъ масжидлар кўзни қувонтиради. Туманимизнинг шундай чирой очишида туманимиз ҳокимининг ўрни беқиёс эканлиги барчамизга аёндир. Онахон шундай ўйлар билан она Қизилтепаси бағрига сингиб бормоқда. Фарзандлари, турмуш ўртоғи кўзига боқади ва улар кўзида кўрган ҳаяжондан баттар қалби орзиқиб навбатдаги зиёратгоҳ томон ошиқади.
Оиласи билан бирга тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ва ҳаётларида кўп ўзгаришлар бўлаётганидан қалби тўлқинланиб бораётган онахоннинг ҳаётдан розилиги тобора ошиб борарди. Барча фарзандлари ўз йўлини топиб кетишди. Давлат томонидан берилган ерлар, кридитлар орқали қанча инсонлар ўзини ўнглаб олди. Ўғиллари иссиқхоналар қуриб, аҳолини полиз экинлари билан таъминлайди. Қизлари тикиш фабрикалари очиб, ишсиз юрган аёл ва қизларни бандлигини таъминлади. Ҳозирда яратилиб берилган кенг имкониятлардан фойдалана олган инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Меҳнат қилсанг унинг ширин мевасини тота оласан. Кеча уловсиз қийналиб зўрға кун кўриб юрган оила бугун элнинг олди. Чунки у берилган имкониятларга шукр қилиб, ундан тўғри фойдалана оляпти.
Дарҳақиқат, бу фақат бир оиланинг турмуш тарзининг баёни. Қанчадан-қанча юксак чўққиларни забт этаётган ёшлар, ўзини ўнглаб олаётган оилалар борки, уларни ҳозирги ҳаётдан рози ҳолда топишимиз мумкин. Қизилтепа туманимизнинг бир неча йил олдинги ҳолати билан ҳозирги ҳолатини кўз олдимизга келтириб ўтайлик. Қандай гўзал маскан ҳолига келган. Бундай гўзаллик учун анҳорда оқаётган сувию, осмонда сайраётган қуши ҳам Аллоҳга шукр айтиб тасбеҳ айтаётганга ўхшайди. Янги ислоҳотлар, янгиланишлар шаҳримиз чиройини бениҳоя гўзаллаштириб бормоқда. Ҳар бир қизилтепалик томирида фаҳр-ифтихор қони оқмоқда. Бир оиланинг қувончли кўриниши замирида неча минглаб оилалар ҳолати баён этилди. Бундай гўзал ҳаёт учун шукр қилган бандалар учун Аллоҳнинг раҳмати ёғилажак албатта, иншааллоҳ !
"Ҳафқориён" МФЙ отинойиси Шоназарова Меҳригул.