Инсондан эзгу амал билан яхши ном қолур.

8-11-2021, 11:42 admin Мақолалар 587

Инсондан эзгу амал билан яхши ном қолур.
Бисмиллаҳир рохманир рохийм.
Аллоҳ Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз,албатта,сизга(неъматларни)зиёда қилурман”.(Иброҳим сураси,7-оят).Аллоҳ таоло чексиз неъматларни бериб бизни шукур қилишга даъват этди.Алҳамдулиллаҳ! Биз шукронаси бор бандалармизки,бизни Аллоҳ Ўзининг яна бир неъмати билан сийлади.Навбаҳор маҳалласининг жонкуярлари, зиёлилари ва саховатпеша кишилари ташаббуслари билан Навбаҳор маҳалласи фуқаролар йиғини марказида 5.11.2021 куни “Жўра хатиб бобо”номли 500 нафар намозхон ибодат қилишлари учун мўлжалланган ва барча шарт-шароитлари бадастур амалга оширилган жоме масжиди очилди.Бугунги фараҳбахш ва осойишта кунларимизни шукронаси билан биргаликда камина масжиднинг номланиш тарихини баён этмоқлик мақсадида бироз мозийга қайтмоқчиман XYIII аср ўрталарида қишлоғимизда катта ер -сув,мулкка эга бўлган Худойбердибой деган бойбобо яшаганлар ва уларнинг жуфти ҳалоллари Кимсаной момо бўлганлар уларнинг 3 нафар қизлари ва 3 нафар ўғиллари бўлиб катталарининг исмлари Чўлибобо, ўртанчалариннг исмлари Ҳамробобо ва кенжа ўғилларининг исмлари Жўрабобо бўлганлар.( мен ҳурмат юзасидан уларнинг исмларига бобо сўзини қўшиб ёзяпманки, чунки булар менинг она томонимдан боболаримдир) Жўрабобо 1882 ёки 1884 йилда таваллуд топганлар ва ёшликларидан илмга қизиқишлари туфайли Бухорои шарифдаги “ Мир Араб” мадрасасига билим олиш учун ўқишга борадилар. Мадрасада форс-тожик, араб тилларини пухта ўзлаштирадилар. Айниқса фиқҳ ва ақоид илмларини чуқур ўрганадилар.Мадрасани тугатгач бир неча йиллар илм толибларига мадрасада қолиб мударрислик қиладилар.Таҳсил олиш ва муддаррислик фаолиятларида орадан 14 йил вақт ўтади.Худойбердибой катта бобомнинг ўғилларининг бошларини иккита қилиш мақсадидаги чорловларига кўра қишлоғларига бир сандиқ китоб билан қайтиб келадилар ва фаолиятларини шу ерда давом эттирадилар.Фиқҳ ва ақида илмида билимлари юқори бўлганликлари боис тезда эл-улус олдида назарга тушиб, илмлари туфайли обрў-даражотлари юқори кўтарилади. Худойберди бобо ўғиллари Жўрабобо “мулла Жўра хатиб”номи билан элга таниладилар.Жўра хатиб бобо ўша пайтдаги Туркистон ўлкасида мураккаб тарихий жараёнлар кечаётган суронли йилларда яшаганлар.Ҳаётлари давомида В.И.Ленин раҳнамолигидаги 1917 йилги инқилоб революцияси, СССРдавлатини ташкил топиши ва унинг таркибига 15 та республикани бирлаштирилиши ва Туркистон ўлкасини Ўзбекистон ССР деб юритилиши ва Ўзбекистонда коллективлаштириш(колхоз,коллективньiй хозяйства) барча ер-сув мол-мулкни қўлдан кетиши, колхоз ҳисобига ўзлаштирилиши,ундан кейинги қатоғон йиллари ҳамда 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши кечган даврларини қийинчилик ва фожиаларини бошларидан ўтказганлар.Айниқса қатағон йилларининг изғирин шамоли Жўра хатиб бобони ҳам дарбадар қилган.Ота-боболарининг боёнлардан бўлиб ўтганлиги,ўзларининг элнинг олди зиёли кишиси эканликлари кимларгадир ёқмаганлиги сабабли ўша машъум рўйхатга тиркаб қўйиб қамоққа олиш учун изма-из қидириб юрганлар.Кимлардир келиб китобларини уйларидан олиб кетганлар.Ўзлари эса қариндошлар ва дўст тутинганлари хонадонларида яшириниб юрганлар.Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида қариндошлар хонадонларида яшаб турган пайтларида “халқ душмани” ишлари мамлакат бўйлаб ҳаракатдан тўхтатилганиги ҳақида хабар топадилар.Эндигина оиласи бағрига қайтиб эркин нафас олаётган Жўра хатиб бобо бошига 1941-1945 йилги уруш кўп қийинчилик ва кулфату-жудоликларни солади.
Мамлакат бўйлаб чиркин даҳрийлик сиёсати ҳукм суриб турган пайтларда ҳам Жўра хатиб бобо ўз эътиқодларидан кечмаганлар,ўз аҳлига оид қовм-қариндошларни Ислом дини ҳукмларидан хабардор этиб таълим берганлар,мўмин-мусулмон бўлишга чақириб диний фаолиятларини имкон қадар амалга оширилганлар. Жўра хатиб бобо умр йўлдоши Турсунмомо билан 5 нафар ўғил фарзанд кўрганлар.Улар ибратли ҳаёт йўлини биргаликда босиб ўтиб пиру-бадавлат бўлган қўша қариган инсонлардир.Жўра хатиб бобо 1964 йилда 80 ёки 82 ёшларида ўзларининг васиятларига кўра Қалқонота қабристонининг шайх Абул Ҳасан Ҳарақоний зиёратгоҳига кираверишда дафн этилганлар.Охиратлари обод бўлсин.
Масжиднинг очилиши мамлакатимизда диний эътиқод эркинлигини таъминланиши ва юртимизда диний ва миллий қадриятларимизнинг улуғланишининг кўринишидир. Биз ният қиламизки ушбу ибодат маскани намозхонлар билан тўлиқ бўлиш билан биргаликда динимизни эзгулик ва чин инсонпарварлик қирраларини очиб беришда ва юртимиз келажаги бўлган ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда маърифат ўчоғи бўлади. Ин ша Аллоҳ !

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин – қизлар
масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова.7.11.2021 йил.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш