МАККАДА ТУРГАН ЗИЁРАТЧИ ТОИФГА БОРСА, МАККАГА ҚАЙТИШДА ЭҲРОМ БОҒЛАБ КИРИШИ КЕРАКМИ?

7-05-2025, 12:26 admin Ислом олами / Савол-жавоб 20

САВОЛ: Умрага борган айрим танишларим Тоифга бориб келишганини айтиб қолишди. Шу ҳолатда Маккага қайтиб киришда эҳром шарт бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тоиф шаҳри мийқотдан ташқарида жойлашган шаҳар ҳисобланади. Тоифликлар учун мийқот Қарнул манозилдир. Шунинг учун Маккада турган инсон (хоҳ у Маккалик бўлсин ёки умра ё ҳажга борган зиёратчи бўлсин) Тоиф, Мадина ёки Риёз ва шу каби мийқотдан ташқаридаги шаҳарларга чиқса ва яна Макка ё Ҳарамга киришни қасд қилса, умра учун эҳром боғлаб кириши шарт бўлади. Агар эҳромсиз кирса, жонлиқ сўйиши вожиб бўлади. Эҳромсиз кириб қўйган киши қайтадан мийқотга чиқиб, эҳром боғлаб кирса, жонлиқ сўйиш соқит бўлади. Маккага қайтиб, Оиша разияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаш билан жонлиқ сўйишдан қутила олмайди. Чунки Оиша разияллоҳу анҳо масжиди ҳилл (мийқотнинг ичи ҳарамдан ташқари)да яшовчилар учун мийқотдир (“Бадоеъ”, “Раддул муҳтор”, “Фатово Қозихон”).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш