Халқ истаги қондирилди.

6-11-2021, 15:45 admin Мақолалар 601

Халқ истаги қондирилди.
Навбаҳор туманидаги "Навбаҳор" , "Ғужбоғтепа" , " Янгийўл "," Буркут" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг диний эътиқоди йўлидаги истаги қондирилди. Ушбу 4 та маҳалла фуқаролари йиғинларида 15000 дан зиёд фуқаро истиқомат қилади. Намозхонлар ибодати учун атроф масжидлар масофаси узоқ. Аҳоли бу ҳудудларга бориб ўзларининг фарз амалларини бажаришларида қийналишар эди.
Шунинг учун "Жўра Хатиб бобо" масжидини давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат беришини сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаат қондирилди.
Масжид 2019-2020- йиллар ҳашар йўли билан қурилган. Ҳудуди 60 сотих. Масжид хонақоси, таҳоратхона, ходимлар учун мўлжалланган ёрдамчи хоналари қурилиб, замон талабида бунёд этилган. Масжид сиғими 450-500 киши.
Кенг жамоатчилик намозхонларнинг талаби қондирилиб, Навбаҳор мфй да "Жўра Хатиб бобо" жомеъ масжиди давлат рўйхатидан ўтганлиги аҳолининг чинакам хурсандчилигига сабаб бўлди.
Халқ истаги доимий қондирилиб, инсон манфаати биринчи ўринга қўйилаётган юртда яшаш шукронаси барчага ёр бўлсин!
Навоий вилояти бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш