САВОЛ: Мен аёл кишиман. Сочим кимёвий йўл билан даволанганимда тўкилиб кетиб, ҳозирда озгина ўсиб қолган. Яқинда умрага бормоқчиман. Эҳромдан чиқишда аёллар сочини қирқар эканлар. Мен шу ҳолатимда эҳромдан қандай чиқаман?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умра амалларини тугатгандан кейин, сочнинг ҳар жойига бир неча қайчи уриб қўйиш билан киши эҳромдан чиққан бўлмайди. Ё сочнинг ҳаммаси олинади, ёки сочининг ҳамма жойидан бармоқнинг бир бўғини миқдорида (тахминан 3 см) қисқартирилади. Аёллар учун фақат қисқартириш бор. Улар ҳамма сочини жамлаб, учидан бир бўғин узунлигида қисқартиради. Сочи 3 смдан кам аёллар сочини эркаклар каби қирмайди. Чунки аёлларнинг сочини қириши макруҳи таҳримий саналади.
Фиқҳий манбаларда сочи йўқ эркаклар ҳақида қуйидаги ҳукм айтилган:
وَإِذَا جَاءَ وَقْتُ الْحَلْقِ وَلَمْ يَكُنْ عَلَى رَأْسِهِ شَعْرٌ بِأَنْ حُلِقَ قَبْلَ ذَلِكَ أَوْ بِسَبَبٍ آخَرَ ذَكَرَ فِي الْأَصْلِ أَنَّهُ يُجْرِي الْمُوسَى عَلَى رَأْسِهِ
“Соч олдириш вақти келганда бошда соч бўлмаса, масалан олдинроқ олдирган ёки бошқа сабаб билан тушиб кетган бўлса, (Имом Муҳаммаднинг) "Асл" номли китобида айтилишича бошига устара (ёки соч олиш машинкаси)ни юритиб қўяверади”. (Фатово ҳиндия).
Саволда айтилгандек сочи тўкилиб кетган ёки сочи бору, лекин 3 смдан қисқа аёллар борасида шайхул ҳадис Халил Аҳмад Саҳаронпурий шундай деган:
قلت: ولو اعتمرت المرأة أيامًا وقصرت من شعرها كل يوم حتى بقي شعرُها قدرَ أنملة، فإن حلقت رأسها وقعت في الحرمة أو الكراهة، وإن لم تحلق فلا تحل، ولم أر حكمه في ذلك في شيء من كتب المذهب إلا أن يقال: كما أن إجراء الموسى على من ليس له شعر في الرأس يكفيه، كذلك إجراء المقص لعلها يكفيها، والله أعلم. فقط واللہ اعلم
“Мен айтаманки, агар аёл киши ҳар куни умра қилиб, эҳромдан чиқишда сочини қирқиши туфайли сочи қисқариб, бармоғининг бир бўғинидан калта бўлиб қолса нима қилади. Тагидан олса, ҳаром ёки макруҳ иш қилган бўлади. Тагидан олмаса, эҳромдан чиқа олмайди. Бу борада мазҳаб китобларида бирор ҳукм кўрмадим. Бироқ сочи йўқ эркаклар боши устидан устара ёки машинкани юритиб қўйиши кифоя қилади, деган гап бор. Худди шундай аёллар ҳам қайчини бошига юритиб қўяди. Шояд шу иши кифоя қилса. Валлоҳу аълам”. (Базлул мажҳуд).
Замонамизнинг етук алломаларидан бири Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний мана шу жавобни маъқуллаб, “Шайхул ҳадис жавоб беришда жуда ҳам тўғри топган ва гўзал тарзда ифодалаган” деган. (Муфтий Аҳмад Мумтоз, “Ҳаж ва умрада аёлларга хос масалалар” китоби).
Демак, сочи умуман йўқ ёки бор бўлса ҳам 3 смга етмайдиган аёллар бошига қайчини юргизиб қўйишлари кифоя қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.