Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, кўплаб жабҳаларда бўлгани каби, диний маърифий соҳада ҳам жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлади. Шулардан бири соф ислом динига эътибор бўлди. Мамлакатимизнинг узоқ йиллик мустамлака бўлиши оқибатида туркийзабон халқимизнинг мафкураси ва маданияти, ўзлиги, эрки-ҳурлиги, ҳатто динига ҳам салбий таъсир этиб, халқни ёппасига диндан чиқариш авж олган эди. Қанча-қанча йўқотишлардан сўнг, Алҳамдулиллоҳ, мустақилликка эришдик. Бир пайтлар ҳатто жаноза намозида ҳам иштирок этиш мумкин эмас эди. Фарзанд ўз отаси жанозасида дуога қўл очиб, Қуръон тиловат қила олмас эди. Ҳозирги кунга қадар динга, хусусан, ислом динига кенг имкониятлар яратиб берилди. Эндиликда диний марака ва тадбирларни бемалол, очиқ- ойдин ўтказиш имкониятига ҳам эга бўлдик. Бироқ, “гуруч курмаксиз бўлмаганидек” диний тадбирларимизда, асосан, хатимларда айрим камчиликларга илмсизларча ёки қасддан йўл қўйилмоқда. Хатмул Қуръон ўтказилган хонадонда барака бўлади, Қуръон ўқиб туриладиган хонадонларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилилиб туради, бу уйдан шайтон ва инсу жинлар узоқлашиб, фаришталар қуршовида бўлади. Аслида эса Қуръон тиловати, амру маъруф бўлиши лозим бўлган хатимларимизнинг аввали Раҳмоний, сўнгги эса афсуски шайтоний равишда якунланяпти. Бу каби “хатим”ларнинг аксарияти никоҳ тўйлари куни ўтказилади. Баъзи хонадонларда мулло чақириб, Аллоҳ каломидан тиловат қилдирилиб, дуо олиб, амру маъруф қилинганидан сўнг, домлони кузатиб қўйиб, ортидан муқаддас динимизда маън қилинган спиртли ичимликлар қўйилмоқда. Бу каби хунук ҳолатлар ҳозирги кунимизда кундан кунга авж олиб бораётган иллатлардан ҳисобланади. Никоҳ тўйлари куни Қуръон ўқилиб, икки ёшга бахт-саодат тилаб ўтказилган хатимдан сўнг қилинадиган бундай номаъқулчиликлар худдики, “Биз Аллоҳ томонидан бериладиган бахт-саодатга муҳтож эмасмиз” дегандек бўлади. Бу эса шундай улуғ ибодатга илимсизларча, беписанд муносабатда бўлиш оқибатида содир этилмоқда. Аслида эса Аллоҳ розилигини кўзлаб, Аллоҳ йўлида қилинадиган хайр-у эҳсон ҳисобланадиган хатимларда шариятимиз белгилаб берган чегаралардан чиқиб кетмаган ҳолатда, ҳаром-ҳарич нарсалар аралашмаслиги ҳамда исрофгарчиликка, бидъат –хурофотларга йўл қўйилмаслиги қаттиқ талаб қилинади. Афсуски шуларга қарамасдан, баъзи хатимларимизда Қуръон тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинганидан сўнг уюштирилаётган ичкиликбозликлар кўпгина салбий оқибатларга олиб келмоқда. Ширакайф бўлиб олиб, на меҳмонни, на мезбонни, на ўзини ҳурматини билмаган кимсалар келтириб чиқараётган кўнгилсизликлар оқибатидан кўпчилигимиз хабардормиз. Аллоҳ розилигини истаб туриб ўтказиладиган бундай йиғинларда Аллоҳ ҳаром қилган ичимликларни қўйиб туриб, У маън этган амалларни қилиб туриб, яна қандай қилиб Унинг розилигини олишимиз мумкин, дуоларимиз ижобат бўлишидан умид қилишимиз мумкин?! Бу эса жуда ҳам хунук ва ачинарли ҳолат ҳисобданади. Бундай йиғинлардан кўзланган мақсад четда қолиб, аксинча, гуноҳга ботиб, барча хайр-у барака, савоблардан бебаҳра қолади.
Қобийса ибн Бирма Асадийдан ривоят қилинади: ”Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. У зотнинг “Бу дунёда аҳли маъруф бўлганлар у дунёда ҳам аҳли маъруф бўладилар. Бу дунёда аҳли мункар бўлганлар у дунёда ҳам аҳли мункар бўладилар”, деганларини эшитдим”.
Маъруф – шариат буюрган, мақтаган нарсалардир. Бунга ихлос билан қўлимиздан келганича амал қилишимиз керак.
Мункар – шариат қайтарган, огоҳлантирган, оқибатидан қўрқитган нарсалардир. Бундан четда бўлиш лозим.
Демак, шу дунёнинг ўзида ким кимлигини ажратиб олиш мумкин. Одамларнинг у дунёда қандай бўлишларини бу дунёдаги ҳолатларидан билиб олиш мумкин.
Қайси банда бу дунёда маъруф ишни қилиб, мункардан четланиб юрса, яъни яхшиликни қилиб, ёмонликдан четланиб юрса, иншааллоҳ муродига етади.
Аллоҳ таоло барчамизни маъруф ишни қилиб, мункардан четланадиган бандаларидан қилсин.
Кармана туман “Дўрмон” масжиди имом хатиби М.Раҳмонов