“Муқаддас динимиз софлигини асрайлик”.
“Аллоҳ билан аҳд боғлаганларидан кейин уни бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳдан) мадат бўлур ва улар учун нохушлик (жаҳаннам) бордир”.
Бугун жаҳон сиёсий жараёнларидаги асосий таъсир мафкуравий хуружлар орқали амалга оширилмоқда. Уларни шакли турли-туман бўлиб, айниқса, ҳозирги вақтда авж олаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-ғоявий муаммолардан бири бу шубҳасиз, миссионерлик ҳаракатидир.
Миссионерлик муаян бир диндаги кишилар ўртасида бошқа бир динни тарғиб этиш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракат бўлиб, унинг жамият ҳаётида қанчалик аянчли таъсир кўрсатишига тарихдан кўплаб мисолларни келтириш мумкин.
Миссионерлик ҳаракатлари аслида узоқ ўтмишга эга бўлиб, унинг илдизлари эрамизнинг бошларига бориб тақалади.
Ўзбекистон истиқлолга эришгач, юртимизга турли ғоя ва мафкуралар кириб кела бошлади. Улар орасида ғаразли мақсадларни кўзлаган миссионерлар ҳаракати алоҳида ажралиб туради. Миссионерлик фитна-фасод, бузғунчилик қилиш инсонларнинг ўзаро аҳил бўлиб яшаши тўғрисидаги илоҳий таълимотга мутлақо зиддир. Қуръони каримда: “Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир” деб очиқ айтилган.
Миссионерлар таълим ва хайрия жамиятлари ташвиқот муассасалари орқали кишиларни ўз домларига илинтириш пайида бўлишади. Улар бу йўлда ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб қолишга уринишади. Мисол учун: Бозорларда, катта маркет магазинларда хаётдан қисилиб, зерикиб юрган Имконияти чекланган фуқароларни ўз илмоқларига илинтириб оладилар.
Айрим ёшларнинг соддалиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби баҳоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилишади.
Миссионерларнинг мақсадлари қандай қилиб бўлса ҳам мустақиллик йўлига ўтиб, порлоқ келажагини барпо этаётган юртимиздаги аҳилликка, барқарорликка, миллий ва диний қадриятларимизга путур етказишдир.
Муҳтарам Президентимиз “Жаҳолатга қарши маърифат” қимматбаҳо ғояни қўшимча сифатида бизларга енгилмас куч қилиб бердилар.
Бу вазифа нафақат бирор вазифадор ёки бирор соҳадаги масъулларга белгиланган, балки ҳар бир ота учун, ҳар бир она учун буюк вазифа деб ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.
Ахборот технологиялари ўта тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда технология зўр шиддатлик билан авжига чиқаётган замонда, ҳар хил оммавий ахборот воситалари хилма-хил тўғри-нотўғри таълимотларни кечаю-кундуз тарқатаётган бир онда, фарзандларимиз ўз-ўзлари билан ёлғиз 25 соат вақтларини телефон компютер билан машғул бўлиб, болаларимиз улар билан Ватанимиз, доно халқимизнинг ҳар бир фуқаросига қушга ҳаво, балиққа сув зарурлигидай зарур бўлса керак.
Доно халқимиз яхшини шарофати, ёмонни касофати деб бежизга айтмаган.
“алла кимларнинг” йўлларига адашишдан эҳтиёт бўлиб халқимиз дунёқараши ва миллатимиз менталитетига, Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг ҳадиси шарифларига ҳам, динимиз кўрсатмалари ва шариатимиз хукмларига ҳам, уламоларимиз фатволари ва давлатимиз қонунларига ҳам, шарқона одобларимиз ва мазҳабимиз меъёрларига ҳам, жамиятшунослик алоқалари ва одамгарчилик муносабатларига ҳам, инсоний туйғулар ва руҳшунослик сир-асрорларига ҳам, юртимиз урф-одатлари ва ўзбекчилик қоидаларига ҳам, маданиятимиз аҳлоқлари ва инсоний ақлга ҳам, аҳлоқий норма ва доно халқимиз мақолларга ҳам, миллий аънаналаримиз ва диний қадриятларимизга ҳам, халқимиз онги ва мусулмончилигимиз асосларига ҳам, ҳамда Ислом динимиз тушунчаларига ҳам зид эканлигини унутмайлик!.
Кармана тумани имом-хатибнинг хотин-қизлари масалалари бўйича ёрдамчиси :Мирзаева.Ф.