«Ислом» тенг ҳуқуқлилик ва ҳамжиҳатлик динидир.

28-10-2021, 14:38 admin Мақолалар 402

«Ислом» тенг ҳуқуқлилик ва ҳамжиҳатлик динидир.
Мусулмонлар ўзлари борган юртларнинг бойликларини ташиб кетмаганлар, бошқа босқинчилар қиладиган тасарруфотларни қилмаганлар. Ҳамма келишув асосида мусулмонларга қарши уруш қилмасалар, ўз моли мулкига эга бўлган ҳолида, ўз динида, ўз амалида қолган. Мусулмонларнинг ўзлари ўша вақтдаги бу ҳаракатларни фатҳ, яъни «очиш», деб атаганлар. Буни, ҳуррият йўлини очиш, десак хато қилмаган бўламиз. Чунки, ўша мусулмонлар қаерга борсалар, энг аввал ўша ер аҳолисига, мусулмон бўлсангиз, саломат бўласиз, хоҳламасангиз жизя тўлаш ҳақида шартнома тузайлик, бизнинг ҳимоямиз остида ўз динингизда қоласиз, агар урушни хоҳласангиз унга ҳам тайёрмиз, дейишган. Ҳамда шунга амал қилишган. Бу ҳолат ҳозирги кунимиз одамларига ғалати туюлиши мумкин. Бу ҳолат ўша вақт одамларига ҳам ғалати туюлган. Мусулмон фотиҳлардан бу ҳақда сўрашган ҳам. Сизлар нима учун келдингиз, деган саволга мусулмонлар:
«Аллоҳ бизларни одамларни бандаларга қуллик қилишдан(қайтариб), бандаларнинг Роббиси(Аллоҳ)га қуллик қилишга, (ботил) динларнинг жавридан Исломнинг адолатига, дунёнинг торлигидан охиратнинг кенглигига чиқаришимиз учун юборди», деганлар.
Ҳа, уларнинг шиори бу дунёда банда бандага қул бўлмасин, ҳамма Аллоҳга қул бўлсин, жавр-зулм бўлмасин, адолат бўлсин, торлик бўлмасин, кенглик бўлсин, деган шиор бўлган. Бу ҳақда мусулмонмас тараф, Буюк Британияда John Fothergill режисёрлигида, «Эс Де Медиа» компанияси томонидан тайёрланган “Шарқ ва ғарб” деб номланган етти бўлимдан иборат фильмнинг учинчи қисмидан олинган иқтибосни эътиборингизга ҳавола этишга ижозат бергайсиз.
“Бу – Ҳиро ғори. Набий (алайҳиссалом) шу ерда Аллоҳга ибодат қилар эдилар. Айнан шу ерда у зотга Жаброил (алайҳиссалом) илк ваҳий келтирди. Муҳаммад (алайҳиссалом) шу ғорда ўтирганларида, Жаброил (алайҳиссалом) келиб, уч марта «Иқро!», яъни «Ўқи!» деб такрорлади ва илк фармони олийни келтирди: «Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Роббинг карамлиларнинг карамлисидир. У қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга билмаган нарсасини ўргатди».
Ислом даъвати мана шу илк ваҳийдан бошланди. Бу ваҳий Муҳаммад (алайҳиссалом)га у зотнинг ҳаётлари давомида келиб турган кўплаб оятларнинг биринчиси эди. Исломнинг муқаддас китоби – Қуръони Карим ана шу оятлардан таркиб топди. Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) ушбу ваҳийга итоат этиб, Исломни бутун инсониятга етказишни бошладилар. Ушбу таълимот келгусида барча араб қабилаларини, сўнгра эса бутун инсониятни ягона байроқ остида бирлаштириши лозим эди.
Шундай қилиб, 1400 йил муқаддам янги дин – Ислом араб қабилаларини бирлаштирди. Улар тарихда биринчи бор катта кучга айланиш учун имкон ва рағбат топдилар. Бу воқеа жаҳон динлари тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди. Бу таълимот қисқа муддат ичида бутун Арабистон ярим оролининг маданий қиёфасини ўзгартириб юборди.
Ислом келгунга қадар бу саҳронинг туб аҳолиси бўлган араблар минг йиллар давомида тарқоқ ҳолда, кўчманчи қабилаларнинг тартиб-қоида ва қонунлари асосида ҳаёт кечирар эдилар. Илоҳий ваҳийни қабул қилиб олган Муҳаммад (алайҳиссалом) ўз умматларига Исломни етказа бошладилар. Бу таълимот барча араб қабилаларини бирлаштирди. Қуръони Карим мусулмонлар ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган қонун-қоидалар мажмуасини жорий қилиб, уларга умумий мақсад ва ягона маслак берди.
Аллоҳ барчамизга асосли илм ўрганиб,жамиятга манфаъатли шахслардан бўлишимизни насиб айласин.
Манба:«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.
Навбаҳор туман Хон Хўжа Эшон Бобо жомеъ масжиди имом хатиби: Қ.Ибрагимов.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш