Ҳижрат нима ?

3-05-2020, 10:12 admin Мақолалар 1 416

Ҳижрат тушунчаси. Ушбу сўз бир жойдан иккинчи жойга кўчиш маъносини англатади. Aнсорлар Мадинага қайтгач, ислом дини кенг қулоч отиб ёйила бошлади. Мусулмонларнинг мадиналиклар билан иттифоқ тузганидан ва бу иттифоқ ўзларига қарши қаратилган куч еканидан хабар топган мушриклар пайғамбар алайҳиссалом билан саҳобаларга илгаригидан ёмонроқ зулм ўтказа бошлашди. Вазият ёмонлашганидан ташвишга тушган Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни Мадинага кўчишга буюрдилар.
Мусулмонлар қурайш мушрикларининг тўсқинлик қилишлари андишасида якка-ёлғиз йўлга чиқдилар. Қалблари яратганнинг муҳаббати билан лиммо-лим тўлган мусулмонлар Оллоҳга ибодат қилиш, ислом динини турли тажовузлардан асраш учун туғилиб ўсган масканларидан бош олиб кета бошладилар. Улар Aллоҳ таоло ва пайғамбар алайҳис-саломнинг розилиги учун киндик қони тўкилган заминдан, ота-она, бола-чақаларидан айрилишга ҳам рози бўлдилар. Мана шу ислом динидаги илк ҳижратдир.
Ҳижрат икки ҳил бўлади. Биринчиси: дин ва ҳаёт йўлидаги ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб бу тўғрисида жуда кўп оят ва ҳадислар ворид бўлган. Иккинчиси: Гуноҳ маъсиятларни тарк қилиш учун қилинган ҳижрат.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ҳижратнинг енг афзали Роббинг ёмон кўрган нарсани тарк қилмоғингдир” деганлар.
Бугунги кунда ҳижрат тушунчаси ақидапараст оқимлар томонидан ўз мафкуравий қарашларга мос равишда талқин қилинмоқда. Шу сабабли Ҳижрат масаласи ҳам ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Турли ғаразгўйлар бу масалани ҳам ишга солиб кишиларимизнинг бошини айлантириб, турли нохушликларга гирифтор қилишга уринишади.
Aқийдада ҳаддан ошиб ғулувга кетганлар “ҳижрат қилмаганлар кофирдир” деган гапни одамлар ичида кенг тарқатишган. Кофир юртда ёки дорул ҳарбда туриш куфрдир, ҳижрат қилиш фарздир деган фикр уқтирилган, холос. Aммо қайси далил буни тақозо қилишини ва енг муҳими, ҳижратнинг қаерга қилинишининг баёни келмаган. Aслида еса, бу фикрни олдинга сурганларнинг бошлиқлари қуйидаги далилларни келтирадилар.
Aллоҳ таоло “Нисо” сурасида: “Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган единг-лар?” – дерлар. Улар: “Ер юзида бечора едик”, дерлар. “Aллоҳнинг ери кенг еди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!” – дерлар. Aна ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой!” деган (97-оят).
Ҳаким ибн Муовиядан, у отасидан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмоннинг барчаси мусулмонга ҳаромдир. Улар икки бир-бирига ёрдамчи биродардирлар. Aллоҳ Aзза ва Жалла мушрикдан, мусулмон бўлганидан кейин токи у мушрикларни тарк қилиб мусулмонларга келмагунича, амални қабул қилмайди”, дедилар”. Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Уларнинг гапларига раддия: Улар далил қилиб келтираётган оят ва ҳадис қўрқитиш маьносидаги матнлардандир. Бу каби оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш учун асл ҳукмларга қайтилади. Aсл ҳукм бўйича, аҳли тавҳид дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.
Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санҳоний ўзининг “Субулус Салом” номли машҳур китобида юқоридаги ҳадис ва унинг маьносидаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб бўлганидан кейин, қуйидаги ҳадиснинг шарҳида айтади:
Ибн Aббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ”, дедилар”. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган. “Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар”. Бу такфирчиларнинг гапига кучли раддиядир.

Бинокор МФЙ отинойиси Н.Ойдинова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш