Диний экстремистик оқимлар

19-10-2021, 17:57 muslim Мақолалар 5 562

1. Экстремизим тушунчаси.
2. Диний экстремистик оқимлар


Экстремизм тушунчаси - лотинча "ашаддий" сўзидан олинган бўлиб, бундай дунёқарашга эга киши бошқача нуқтаи назар билан умуман келиша олмайди, кескин чораларга мойил, ўз қарашларини амалга ошириш учун сўнги йўл – мавжуд тузумни ағдариб ташлаш, ўз ғояларини куч ишлатиш йули орқали сингдириш, бошқача фикрлайдиган кишиларни йўқ қилишгача бўлган усулни қўллайди.
Диний ақидапарастлик - Бу оқим тарафдорлари фақат ақидаларга асосланган ҳолда фаолият юритиш, акс ҳолда, куч ишлатиб бўлса-да, ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни кўзлайдилар.
Терроризм - халкаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверинитетини, худудий яхлитлигини бузиш, хавфсизликка путур етказиш, уруш ва куролли мажоралар чикариш, ижтимоий сиёсий вазиятни бекарорлаштириш, ахолини куркитиш максадида давлат органини, халкаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ва юридик шахсни, бирор бир фаолиятини амалга оширишга ёки амалга оширишдан тайилишга мажбур килиш учун зурлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол мулкка хавф тугдирувчи бошка килмишлар, ёхуд уларни амалга ошириш тахдиди, шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд булишини, молиялаштирилишини таъминлаш, террорчилик харакатларини тайёрлаш ва содир этишга кумаклашаётган, иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита хар кандай маблаг воситалар ва ресурслар бериш ёки йигишга, бошка хизматлар курсатишга каратилган фаолият.
Диний экстремизм - тушунчаси бугунги кунда халқаро терроризм билан ёнма-ён тилга олинади, чунки максади бир бўлган бундай гуруҳлар ўз кирдикорларини усталик билан ниқоблаб, унга диний тус бериб, ислом шиорлари остида сиёсий максадларни кузлаб харакат килиб келмокдалар. 1999 йил Тошкентдаги феврал воқеалари, Тошкент вилояти, Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги вокеалар, Сариосиё ва Узун, Андижондаги қўпорувчиликлар бунга мисол була олади.

Ваххобийлик – диний-сиёсий оким булиб, 18-асрда марказий Арабистоннинг Нажд вохасида юзага келган. Унга Мухаммад ибн Абд ал-Ваххоб (1703-1787) асос солган. Вахобийликни асосий акидаси вахдоният, яъни якка худоликдир. Якка худоликни катьий талаб этиб, "динни тозалаш" га, Мухаммад давридаги асл холига келтиришга арабларни "чинакам ислом"нинг яшил байроги остида бирлаштиришга харакат килган. Ваххобийлар дунёвий маданиятга катьий карши туриб, мусика, театр ва тасвирий санъат билан шугулланиш, бадиий завк-шавк олиш кечирилмайдиган гунох деб хисоблашади. Айни пайтда улар хокимятни эгаллаш ва унинг воситасида уз тартиб–таомилларини хаётга татбик этиш учун катъий кураш олиб боришади, факат бу ниятни амалга ошириш учун диндан восита сифатида фойдаланишади.
"Хизб - ут тахрир" диний ташкилоти. Норасмий сиёсийлашган диний партия 1952-йилда Иорданияда ташкил топган. Унинг асосчиси Мисрдаги "Ал-Азхар" университетини тамомлаб, Куддус шахрида шаръий шикоят судининг аъзоси лавозимида ишлаган шайх Такиюддин Набхоний (1909-1979) булиб, "Мусулмон биродарлари" диний сиёсий эктремистик ташкилоти рахбарларидан бири булган, унинг вафотидан кейин партияга Фаластиннинг Халил шахрида тугилган Абдулкадим Заллум рахбарлик килган. 2003 йилдан бошлаб бу партиянинг бутун дунё буйича амири Абу Ясин хисобланади. Мазкур диний ташкилот фаолияти 1982-йилда сезиларли даражада жонланган. Ташкилот рахбарларининг асосий кисми Гарбий Европа давлатларида фаолият олиб боради. Партия филиаллари Миср, Иордания, Тунис, Кувайт, босиб олинган араб ерлари хамда Туркияда таркалган. "Хизб- ут Тахрир" диний ташкилоти хам ваххобийлар каби давлат сиёсий бошкарувига аралашишга, хукуматни тунтариш йули билан кулга киритиб, ислом давлати урнатишга интилади. Халифаликни тиклашни даъват этади.
"Таблиг" чилар жамоаси – "Таблиг" арабча "етказиш" маъносини англатади. (Оллохнинг каломини одамларга етказиш). Бу окимга ХХ асрнинг 20 йилларида Хиндистонда Мухаммад Илёс томонидан асос солинган. Окимнинг максади кишиларни омонат исломга чорлаш. Мусулмонларга ислом арконларига тулик амал килишлари лозим эканлигини етказиш ва уларни оллох олдидаги маъсулиятини ошириш хисобланади. Хозирда ушбу оким Покистоннинг Карачи шахрида кенг таркалган. Унинг вакиллари 90 йилларнинг бошида Узбекистонда хам уз фаолиятларини олиб борганлар. Улар сиёсатга аралашмасликларини таъкидлайдилар, бирок шунга карамай улар куйидаги сабабларга кура минтака ва хусусан юртимиз учун хатарлидир:
1. Оким ислом арконларини бажарилиши юзасидаги кескин даъватлари ва миллий урф-одатларимизга зид, беухшов сокол куйиб, узун куйлак кийишлари, хамда номоз ва бошка ибодатларни бажаришда юртимизда минг йил давомида илдиз отган "ханафия" масхабига карши харакатлар килишлари, фукароларнинг норозилигига сабаб булади.
2. Оким курсатмаларига кура, хар бир "таблиг" чи йилда бир ой, ойида уч кун, хафтада бир кун оллохнинг йулида даъватга сафар этиши керак. Бу окимга кушилиб колган кишиларнинг уз оила ва ота-оналарини ташлаб, юкоридаги муддатларда вилоятларга даъват килиш учун чикиб кетишлари, бир катор норозиликларни келтириб чикариши табиий.
3. Ушбу оким даъватчилари асосан жуда саёз билимга эга булиб, хеч кандай илмий асосланмаган далиллар билан кишиларни исломга чакирадилар. Бундай харакат кишиларда исломга булган карашда салбий холатларни вужудга келтириш эхтимолидан холи эмас.
4. Энг асосийси жамият кишилари орасида бундай кескин ташаббусга берилган гурухларни пайдо булиши миллий ва диний низоларнинг келиб чикишига сабаб булади.
"Акромийлар" - 1997-99 йилларда Фаргона водийсида вужудга келган. Ушбу диний сиёсий харакат вакиллари ёлгиз оллохгагина эътикод киладилар ва пайгамбарга имон келтирмайдилар. "Акромийлар" бугунги мавжуд барча тузумларни тан олмай, давлатга, конун-коидаларга хам, ота-онага хам эмас, факат оким сардорига буйсунишни лозим деб хисоблайдилар. Оким асосчиси 1960 йилда Андижон шахрида тугилган Йулдошев Акром Сотволдиевич хисобланади, у "ханбалий" масхаби вахоббийлик окими таълимотига таяниб, 1992 йилда 12 дарсдан иборат "Имонга йул" деб номланувчи дастурни ишлаб чиккан. Ушбу дастурда окимнинг пироворд максади ислом давлатини барпо этишдан иборат эканлиги таъкидланган.
Уз харакатларига номзодлар танлаб олишни ва уларни тайёрлашни куйидаги шартли равишда номланган 5 боскичдаги максадли дастур оркали амалга оширадилар:
1. "Сирли" ёки "махфий" деб номланган боскичда диний ташаббусга мойиллиги бор, таъсирчан, берилувчан, шунингдек рахбарлик, нотиклик ва ташкилотчилик кобилияти бор, хаётдан норози булиб юрган шахслар урганилади, сунг уз тарафларига огдириш буйича харакатлар олиб борилади.
2. "Моддий" гурухга янги кирган аъзоларни моддий хаётини таъминлашга асосий эътибор каратилади, уларни моддий манфаатдорлик юкори булган вазифаларга ишга жойлаштириб, топилган даромадни бешдан бир кисми "Байтул-мол" га ажратилади.
3. "Маънавий" боскичда гурух аъзолари гоявий сиёсий жихатдан кайта тарбия этилади, мавжуд хокимиятни агдариб ташлаш йуллари ва экстремизм, терроризм рухидаги адабиётлар билан таништирилади.
4. "Узвий майдон" хар жихатдан тайёр булган, харакат пешволарининг топширикларини сузсиз бажарадиган аъзоларни давлат, жамоат ташкилотлари таркибига киритиш оркали уз нуфузини ошириб, кенг камровли фаолият ташкил этишга харакат киладилар.
5. "Тунтариш" сунгги боскичда "Акромийлар" асл ва асосий максадлари мавжуд конституциявий тузумни агдариб ташлаб, узларининг хокимиятларини урнатиш йулида фаолият олиб борадилар.
Мазкур боскичлар махфий равишда кетма-кетлик сакланган тартибда ижро муддати катъий белгиланмаган холда амалга оширилади. Ушбу оким томонидан 2005 йил 13 май куни Андижон шахрида террористик харакатлар содир килинган ва окимнинг куплаб аъзолари жиноий жавобгарликка тортилган, купчилик кисми хозирги кунда Республикадан ташкарида узларининг гайриконуний харакатларини давом эттириб келмокда.
"Нурчилар" - асосчиси Туркиялик Саид Нурсий булиб, асл максади мавжуд хокимият учун карши чикувчи, ута диний, мутаассиб кишиларни тарбиялаш. Оким адабиётларининг мазмуни ута фалсафий мушохида ва тимсиллардан иборат булиб, баъзи жихатларида чалкашликлар мавжуд. Худди шу жихат билан оким рахбарлари уз аъзоларини ушбу фалсафий фикрларни еча билиш учун хаётий тажрибага эга булиши керак, деган даъво билан, исломий конун-коидаларини хаётга тадбик этиш зарурияти гоясини сингдирадилар.
Ушбу оким гояларини юртимизга кириб келиши 1992 йилдан бошлаб кузатилган. Дастлаб оким гоялари Туркиялик экстремистларнинг моддий ва маънавий кумагида кириб келган. Ушбу оким Термез, Денов шахарларида кенг таркалган.
"Тавба" - экстремистик рухдаги харакат булиб, унга Бокуда Хожи Абдулла Озарбайжон асос солган. Узбекистонда ушбу харакат 1991 йилда Наманган шахридаги "Отаулахон" масжиди кошида Киргизистонлик Йулдош Тургунбоев, Наманганлик Абдували Йулдошев ва Исхок Жабборов тимсолида уз фаолиятини бошлаган. Харакатнинг максади "вахоббийлик" ни куллаб кувватлаш, ахоли орасида мавжуд конституцион тузумга карши таргибот, ташвикот ишларини олиб бориш, жангариларни укитиш, уларни моддий рагбатлантириб туриш, республикада ислом давлатини тиклаш шиори остида хокимиятни, хатто террор йули билан эгаллашдан иборат.
"Ислом лашкарлари", "Адолат" 1990-1992 йилларда Наманган вилоятида Ота Валихон жомъе масжидида Абдулла Утаев, Тохир Йулдошев бошчилигида ташкил топган. 1992 йил март ойидан бошлаб, уларнинг фаолияти тухтатилган.
Юкоридаги диний окимлар аъзолари ва уларнинг таъсири билан диний акидапарастлик окими гояларига берилиб яшаш манзилидан чикиб кетган шахслар асосида 1996 йилда Узбекистон Ислом Харакати (хозирда Туркистон Ислом Харакати) ташкил топди. Ушбу диний экстремистик ташкилотнинг сиёсий рахбари Йулдошев Тохир Абдухалилович (Тохир Йулдош, 2010 йилда Афгонистон худудида АКШ кушинлари томонидан улдирилганлиги тугрисида маълумотлар мавжуд) ва харбий кумондони Хожиев Жума Ахмаджонович (Жума Номоногоний, 2001 йилда АКШ кушинлари томонидан улдирилганлиги тугрисида маълумотлар бор)лар хисобланадилар. 1997 йилда Ж.Хожиев "УИХ" нинг куролли кучларининг бош кумондони этиб тайинланган.
"УИХ" нинг асосий таркиби 1992 йилларда Узбекистондан диний экстремистик оким аъзолари сифатида кочиб кетган шахслар "Наманган батольони" аъзолари хисобланади. Ушбу "Наманган батальони" Тожикистон Республикасида содир булган фукаролар урушида бевосита катнашиб сафларини тожик фукаролари билан янада кенгайтирган. Шундан сунг "УИХ" Покистон, Тожикистон ва Афгонистоннинг тогли худудларида узининг йирик харбий лагерларига эга булишга эришган. Бундан ташкари уларнинг Эрон, Туркия, Россия, Киргизистон ва Козогистон давлатларида кичик гурухлар каторида фаолият олиб боришлари хам аникланган. "УИХ" рахбарлари уз навбатида "Ал-Коида", "Толибон", Саудия Арабистони, Эрон хамда Туркия давлатлари худудида жойлашган бошка террористик ташкилотлар томонидан моддий, куролли ва амалий ёрдам олиб турадилар.

Навоий вилоят бош имом хатиби: Т.Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш