Экстремизм ва тероризм жамиятга таҳдид.
Ислом кириб келгандан буён юрт мусулмонлари ханафий мазхабига эътиқод қилиб келган. XIX-аср ўрталарида Чор Россиясининг босқини, қизил империянинг атеестик сиёсати диний илмларнинг таназзулига сабабчи бўлди. Етмиш йил давом этган Совет иттифоқининг таназзулга учраши билан мафкура заифлашиб бориб, чет элдан ёт ғоялар ҳам кириб кела бошлади. Уларнинг Марказий Осиёга кириб келиши араб давлатлардаги экстремистик ҳаракатларнинг сайи ҳаракатини шаклланишига олиб келди. Улар аҳолининг араб динига қизиққанлигидан кенг фойдаланишди. Араблар авваллари улар араб фариштадек гуноҳи йўқ, араб тили жаннат тили, жаннатда араб тилида гаплашилади деб, уларга ҳурмат юзасидан бошқача кўз билан қарашилган. Бу эса етарли диний илм йўқлигидан бўлиб, ноқонуний гуруҳларнинг ташкил топишига сабабчи бўлиб қолди.
Экстремистик ва террорчи ташкилотлардан бири “Салафийлик”дир, яъни “аждодлар-авлодлар, аввал яшаб ўтганлар”-деган маънони англатади. Бироқ охирги вақтларда салафи солихларга эргашиш шиори остида мутаассиб, сохта салафийлар кўпайиб кетди.
Улар умумий икки гуруҳга бўлинади:
1-Жанг жадал билан ҳаракат қиладиган радикал салафийлар. (зўравонлик қўпарувчилик, жиҳод тузиш билан ишлайди).
2-Ўзларини давлат қонун-қоидаларига бўйсунадиган қилиб кўрсатадиган мўтадил салафийлардир. Сохта салафийлар ҳар бир янгиликни бидъат хисоблайди, фиқхий мазхабларни инкор этади. Мусулмонларни кофирга чиқаради. Бу оқим асосан мўтазилаларнинг бузуқ ақидасига қарши курашиши натижасида вужудга келган.
Сохта салафийларнинг ғояси:
- Қуръон ва суннатга кўр-кўрона эргашиш.
- “Жиҳод”ни исломнинг олтинчи аркони деб ҳисоблаш.
- “Такфир” (куфрда айблаш) “хижрат” ғоясини ёйиш (ватанни тарк
этиш).
- Фиқхий мазхабларни инкор этиб, мазҳабсизликка даъват қилиш.
- Урф одат, миллий қадриятлар ва тасаввуфни инкор этади.
- Ғайридинларга тоқатсиз бўлиб, диний бағрикенгликни рад қилади.
Оддийгина қилиб айтганда бидъатчилар, динга янгиликни киритиб боради.
Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) “Ким бизнинг ишимизда унда бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад этилади”-деб мархамат қилганлар. Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи васаллам)дан сўнг пайдо булган ҳар бир янгилик-бу бидъат, агар у диндаги муқаррар қонун-қоидаларга тўғри келмаса у бидъат саййиа бўлиб хисобланади.
Фаолият услуби – яширин хужралар ташкил этиб, унда динга қизиққан ёшларни ва хотин-қизларни жалб этиб, нотўғри диний таълимотлар асосида ўқитади. Уларга мутаассиб, бузғунчилик ғояларини сингдиради. Энг хатарли услуби интернет тармоқларидан фойдаланади. Улар ИИБ, ҳокимият, идора ходимлари, ҳарбийларни динсизлар деб хисоблаб, уларнинг ҳаётига тажовуз уюштиради. Бу соҳа ходимларига қарши курашишда террорчилик усулларидан фойдаланади. Уларнинг мақсади – мутаассибликка асосланган бўлиб, террорчилик амалиётини қўллайди. Улар қуйидаги гуруҳларда фаолиятини амалга оширади. “Нурчилик”, “Таблиғчилар”, “Мусулмон биродарлар”, “Хизбут-тахрир Ал Исломий”, “Туркистон ислом ҳаракати”, “Акромийлар”, “ИШИД” шу гуруҳлар жумласидандир.
Ислом динида экстремизим, терроризм, зулм қилиш, зўравонлик, қўрқувга солиш, аҳолини ваҳимага солиш, моли-жонига тажоввуз қилишга йўл қўйилмайди ва булар ислом динида харом қилинган амаллар сирасига киради. Зеро, хадиси шарифда Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) “Осонлаштиринг-қийинлаштирманг! Қизиқтиринг-бездирманг!” - деб мархамат қилганлар. Ислом дини инсонни молини, жонини, обрўсини химоя қиладиган энг тўғри дин бўлиб хисобланади.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова