«Мусулмонмамлакатларинингдинийэкстремизмга» Қарши кураш тажрибаси.

18-05-2021, 17:53 admin Мақолалар 368

«Мусулмонмамлакатларинингдинийэкстремизмга»
Қарши кураш тажрибаси.
Диний экстремизм ва тероризмга қарши кураш олиб боришда комплекс ва тизимли, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ва мафкуравий чора тадбирларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Бундай чора-тадбирларни амалга ошириш катта вақт тегишли режа ва йирик маблағлар талаб қилади. Диний экстремизмга қарши курашда халқаро бирдамлик ва келишувлар ҳам аҳамиятга эга. Хусусан, ўз худудида диний экстремистлар ва террорчилар фаолиятига ёрдам бермаслик, уларга ҳеч қандай ёрдам бермаслик ва сиёсий бош пана бермаслик хаётий амалий аҳамиятга эга. Араб мусулмон давлатлари ичида Миср Араб Республикаси биринчи бўлиб терроризм муаммосини 1940-йилларда “Мусулмон биродар”нинг ўз фаолиятида ишонтириш усулларидан ралиал террорчиликка – давлат, полиция ва армиянинг кўзга кўринган арбобларини жисмонан йўқ қилиш йўлига ўтиши натижасида дуч келди. Ушбу давлатни диний мутаассибликка қарши курашдаги бир неча ўн йиллик тажрибаси радиал диний гуруҳларга хайриҳоҳлик билан қараш, уларни пинҳона рағбатлантириш экстремистик ҳаракатларни янада фаоллашувига, янгиларининг пайдо бўлишига имкон яратишни кўрсатади. Миср Президенти Анвар Садатнинг ўзининг дин ва диний қарашларнинг бош химоячиси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилиши, динни кучайтириш орқали кучларга қарши курашга қаратилган сиёсати натижасида “Ат-таквир вал-ҳижра” яъни (Кофирликда айблаб ва ажралиб чиқиш) ва “Ал жиҳод ал-Муқаддас” (Муқаддас жиҳод) каби ташкилотларнинг шакллангани, экстремистларнинг оммавий чиқишларни амалга оширгани, хусусан, (980-йилда Қоҳирада 400 мингга яқин киши қатнашган, намойиш уюштиргани, турли ташкилотларга ўз таъсирини ўтказишга урингани буни исботи бўла олади). Айни пайтда, бу тажриба юзага келганда қулай вазиятдан экстремистлар зудлик билан фойдаланишга ҳаракат қилишини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам ҳаётларидан келтирилган мисолларни ўзига талқин қилган. Исломни қутқариш заруратини таъкидлаган, мавжуд муаммоларни рўкач қилган холда давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳаётига суиқасд уюштириш, конституциявий тузумни ағдариб ташлашга интилишини кўрсатади. 1981 йилнинг 6-октябрида ҳарбий парад вақтида Анвар Садат ва яна 7 киши “Ас-Жиҳод” ташкилоти аъзолари томонидан отиб ташлангани, Садатнинг ўлимидан сўнг “Ал жиход” ташкилоти ўрта аср ислом ҳалифалигига ўхшаш ислом давлатини ташкил этиш мақсадида Асют шаҳри устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилгани ҳам бундай хулосаларнинг ўринли эканини тасдиқлайди. Хусусан диний экстремистик ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида, айниқса, унинг чаласавод қатлами орасида миллатлараро ва динлараро келишувчиликларини келтириш ишлари давом эттирилаётганини айтиш зарур. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, терроризмга қарши курашнинг хорижий тажрибаси кенг қамровли ходиса бўлиб уни ўрганиш, ибратли жиҳатларини ўзлаштириш, ҳаётга тадбиқ этиш мавжуд давлатларни барчаси учун бир хилда фойдали ва муҳим аҳамиятга эгадир.

Хатирчи тумани бош отинойиси: С.Раимоваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш