Ҳазил-мутойиба

11-02-2019, 12:37 admin Мақолалар 1 205

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига аёлларидан баъзилари келишди. Улар баъзилари келишди. Улар билан Умму Сулайм ҳам бор эди. Шунда у зот:
Ҳой Анжаш, эҳтиёт бўлиб юр, биллур олиб кетяпсан-а!” дедилар”.
Абу Қилоба: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир сўз айтдилар. Агар уни бошқа бирингиз айтсангиз, албатта уни айблаган бўлардингиз-“биллур олиб кетяпсар-а!” деди.
Анжаша-Набий алйҳиссаломнинг завжалари бўлмиш оналаримиз розияллоҳу анҳуннанинг туяларини ҳайдаб юрувчи туякаш йигитнинг исми.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапларида ҳазиллашиб, оналаримизни, аёлларни биллурга ўхшатибдилар. Туяларни сал шошириб, лўкиллатиб юргизсанг, улар синиб, яъни толиқиб, қийналиб қолишади, деган гапни ҳазил тариқасида айтибдилар. Шариатимизда ана шундай тарзда ҳазил-мутойиба қилишга, хусусан, эркак кишининг ўз аёлларига уларнинг кўнглини кўтариш учун ҳазил гап айтишига руҳсат бор.
Ҳадисда исмлари зикр қилинган Умму Сулайм розияллоҳу анҳо доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонларида хизматда юрган мухлиса аёллардан бўлганлар.
Ҳадис матнининг сўнгида Абу Қилоба деган бошқа бир ровийнинг шундай сўзлари бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизни, аёлларини шишага ўхшатиб, беозор ҳазил-мутойиба қилдилар, бироқ сизлардан бирортангиз бу гапни айтса, бошқаларингиз буни айб ҳисоблаши мумкин эди. Бу ерда ровий ҳадисдаги маънони ўша ерда ўтирган, эшитганларга тушунтириш учун шундай изоҳ қилган эканлар.
Абу Ҳарайрадан ривоят қилинади: “Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз биз билан ҳазил-мутойиба қиласиз”, дейишди. “Мен ҳақдан бошқани гапирмайман”, дедилар”. Яъни “ тўғри, ҳазил-мутойиба қиламан, бироқ ана шу ҳазилим ҳам фақат ҳақ бўлади. Ноҳақ гапни гапирмайман”, деган эканлар. Демак, ҳазил-мутойиба, ҳазил гаплар шариатимизда бор экан. Бироқ кулдираман деб, ҳазил экан деб, ёлғон, ноҳақ, бўлмағур гапларни гапириб бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Одоблар хазинаси 1- китобидан

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш