Нуронийлар сабоқлари-дилларга малҳам.

14-10-2021, 11:16 admin Мақолалар 469

Нуронийлар сабоқлари-дилларга малҳам.

Кўча бошида йиғилиб турган бир тўп ёш-яланг йигитлар кимнидир ғийбатини қилар. Йўлдан ўтиб кетаётган аёлларнинг баъзилари уялиб-қимтаниб ўтса. Баъзилари "Ҳа кўзларинг тешилгур. Еб қўйгудек қарагандан кўра салом берсаларинг бўлмайдими ?"-дея қарғаб ёки танбеҳ бериб ўтиб кетади.
Наҳот эркакларимизга ўтган ва кетганни ғийбатини қилишдек номаъқул ишларни қилишдан бошқа иш қолмаган бўлса?
Тоғни талқон қилгудек кучи бор йигитлар. Қачон қарасанг бизга ҳаётларидан нолишгани нолишган. Оилаларимиз етишмовчиликдан қийналяпти. Бизни арзимизни ҳеч ким тингламайди. Бу каби баҳоналар жуда кўп. Зерикишса бир ишкал чиқариб, ҳаммани эътиборини ўзларига тортишади.
Эҳ, аттанг бундай бекорчи йигитлардан қандай зурриёт туғиларди.
Дарҳақиқат, бундай ачинарли ҳолат бизни ўйга толдириши аниқ.Ечим топиш учун қарияларимиз ўз кучларини аяшмаяпти.Албатта,ёшлар адашади,хато қилади.Кўпни кўрган кексаларимиз эса оғир,вазминлик билан уларга насиҳат бериб, тўғри йўлга йўллашади. Бир онахонимиз ўзи уларга салом беравериб, салом беришга ўргатди. Бир отахон эса уларни меҳнатга жалб қилиш йўлини топиб, иш билан таъминлади. Қарабсизки, бир тўп бўлиб ўтириб, ҳаммани асабига тегадиган йигитлар чарчоғдан кўчага чиқмай қўйишди. Бу натижа бир кунда ёки икки кунда бўлгани йўқ. Кексаларимиз уларни йиллар давомида тарбиялашди. Ахир эгри ҳам, тўғри ҳам бизнинг яқинларимиз. Уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш эмас, тарбиялаш лозим. Кексаларимиз эса ҳаёт мактабини анча илгари сабоқларини олиб, ўзларига татбиқ этишган. Шунинг учун ёш авлодга уларнинг сабоқлари жуда зарур. Биз уларни эъзозлаймиз ва юксак ҳурмат билан насиҳатларига қулоқ соламиз.
Азиз нуронийлар биз ёшлар ва юрт равнақи учун доим соғ-омон бўлинг !
Қизилтепа туман Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш