Бир қирол халқи учун кенг йўл қурдиришга қарор қилди.
Қурилиши тамомланган йўлни халққа очиб беришдан аввал бир мусобақа ўтказмоқчи бўлди. Истаганларнинг бу мусобқада қатнашиши мумкинлигини эълон қилдирган қирол, йўлдан энг чиройли ким ўтади, шуни анқиламоқчи бўлди.
Мусобақа куни ҳамма иштирок этмоқчи бўлганлар тўпландилар. Баъзилари энг чиройли араваларида, баъзилари энг чиройли кийим-кечакларини кийиб келган эдилар. Аёллардан баъзилари эса сочларини турли хил турмаклатган эдилар, яна бошқалари ёнларида тотли пишириқлар билан келгандилар. Ёшлардан баъзилари эса спорт кийимларида бўлиб, югуришга ҳозирланаётган эдилар.
Ниҳоят, бутун кун давомида одамлар йўлдан ўтдилар. Фақат иштирокчилар қирол ҳузурига қайтар эканлар ҳаммалари бир хил вазиятдан шикоят қилар эдилар.
Йўлнинг бир жойида каттагина тош ва ахлат уюми бор ва ахлат уюми йўловчиларга қийинчилик туғдирар эди.
Куннинг охирида ёлғиз бир йўлчи ҳориб-чарчаб келди. Усти-боши ҳам тупроқ- чанг ичида эди. Қиролга буюк бир эҳтиром билан қўлидаги олтин тўла кўзани узатди.
- "Йўлдан ўтиб кетаётганимда йўлни тўсиб қўйган тош ва ахлат уюмига дуч келдим уларни олиб ташлаётганимда мана бу олтинларни топиб олдим. Бу олтинлар сизга тегишли бўлса керак. Қирол табассум билан жавоб берди.
-«Бу олтинлар сенга тегишли, азамат!»
-«Йўқ, у меники эмас. Мени ҳеч қачон бунча кўп давлатим бўлмаган».
-«Ҳа, -деди қирол. Бу олтинларни сен ютиб олдинг. Мусобақа ғолиби сенсан. Йўлдан энг чиройли юриб ўтган ҳам сенсан. Чунки йўлдан энг чиройли юриб ўтган киши орқасидан келаётганлар учун йўлдаги тўсиқларни олиб ташлаган кишидир!»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Иймон олтмиш нечта ёки етмиш нечта шўбадан иборатдир. Уларнинг энг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир ва энг кичиги – йўлдаги озор берувчи нарсани олиб қўйишдир. Ҳаё – иймондан бир шўъбадир», деганлар.
Ҳаётнинг ҳар жабҳасида иймонимиз синовдан ўтади. Хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик яхшиликнинг қадрини паст санаманг.
Кармана тумани Фатима Алий таржимаси