Дунё тан олган буюк бобомиз

3-05-2017, 09:33 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 882

Имом Мотуридий ўз даврида адашга тоифаларга кескин раддиялар бериб мусулмон жамиятига ёт ғояларнинг киришини олдини олган. Бутун дунё уламолари бу зотни «Ҳидоят имоми» дея эътироф қилган. Қуйидаги сатрларда буюк бобомизнинг ҳаёт ва ижодлари билан танишиб чиқамиз:
Бу зотнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Абу Мансур Мотуридий, Самарқандий. Насаблари машҳур саҳобий Абу Айюб Ал-ансорийга бориб тақалади.
Туғилган йиллари: Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг туғилган йиллари ҳақида китобларда аниқ маълумот берилмаган. Вафотлари эса ҳижрий 333 (мелодий 944) йил деб қайд қилинган.
Илм олиш марҳаласи:
Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг даврларида Мовароуннаҳр диёрларига ҳижрий 204 санада аббосийлар халифаси Маъмун томонидан таъйинланган, асл келиб чиқиши балхлик бўлган, Асад ибн Сомон волийлик қиларди. Асад мамлакатни яхши бошқаргани учун Маъмун Мовароуннаҳр диёрларининг бошқарувини Асаднинг ўғилларига бўлиб берди. Нуҳ ибн Асадга Самарқандни, Аҳмад ибн Асадга Фарғонани, Яҳё ибн Асадга Шошни (Тошкентни) ва Исмоил ибн Асадга Ҳиротни топширди . Асаднинг фарзандлари давлатни адолат билан бошқардилар. Кейинчалик, аниқроғи ҳижрий 261 санада Сомонийлар давлати вужудга келди. Сомонийлар даврида мамлакатда илм-фан ва маданият гуллаб-яшнади. Ўша даврда Самарқандни зиёрат қилган Мақдисий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Аҳсанут тақосим» китобида шундай ёзади:
«Самарқанднинг иқлими гўзал, олимлар эҳтиромда, яхшилик макони, илм манбаи, исломнинг мустаҳкам устуни ва қўрғонидир. Унинг подшоси энг яхши подшо, аскари эса энг афзал аскарлар бўлиб, у ерда фуқаҳоларнинг мартабаси пошолар билан бир хил» .
Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ яшаган даврдаги сиёсий ҳолат илм-маърифат учун, олимлар ва илм аҳли учун энг қулай давр бўлган. Шунинг учун Имом Мотуридий ўз давридаги буюк олимлардан илм олган.
Устозлари: Имом Мотуридий ўз даврининг ҳанафий мазҳабидаги буюк олимларидан илм олдилар. Уларнинг энг машҳурлари қуйидагилардир:
Муҳаммад ибн Муқотил Розий раҳматуллоҳи алайҳ, Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёзий раҳматуллоҳи алайҳ, Аҳмад ибн Исҳоқ Жузжоний раҳматуллоҳи алайҳ, Наср ибн Яҳё Балхий раҳматуллоҳи алайҳ.
Шогирдлари: Имом Мотурудий раҳматуллоҳи алайҳ адашган фирқа ва тоифаларга қарши туриб, аҳли сунна вал жамоа ақийдасини ҳимоя қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. Довруғлари бутун ислом ўлкаларига тарқалди. Натижада илм аҳли турли ўлкалардан Самарқандга келиб, бу зотдан илм олди. Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ кўплаб етук шогирдларни чиқарганлар. Улардан энг машҳурларини санаб ўтамиз.
Абу Қосим Самарқандий, Али Ростғуний, Абу Муҳаммад Абдулкарим Баздавий. Булардан ташқари Имом Мотуридий минглаб шогирд чиқарган.
Уламоларнинг мақтови:
Ўз даврининг буюк олимлари бу зот ҳақларида илиқ фикрларни билдиришган. Жумладан Имом Кафавий раҳматуллоҳи алайҳ «Аъламул ахёр» китобида Имом Мотуридий ҳақларида шундай ёзадилар:
«Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ мутакаллимларнинг имоми, мусулмониларнинг ақидасини тўғриловчисидир. Аллоҳ у кишига сиротул мустақим яъни тўғри йўлни насиб қили ила нусрат берди ва у киши дин нусрати йўлида юрди. Буюк китобларни тасниф этди ва ботил эътиқод соҳибларига раддия берди».
Шайх Абдуллоҳ Мустафо Муроғий раҳматуллоҳи алайҳ «Ал-фатҳул мубий» асарида Имом Мотуридий ҳақларида қуйидагиларни ёзади:
«Абу Мансур Мотуридий ҳужжут ва далиллари кучли, хусуматчини мот қиладиган, мусулмонлар эътиқодини ҳимоя қилиб адашган ва мулҳидларнинг шубҳаларига раддия берган олимлардан эди».
Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳматуллоҳи алайҳ «Завожир ан иқтирофил кабаир» китобида Имом Мотуридий ҳақларида қуйидаги фикрларни билдирган:
«Аҳли Сунна эътиқоди деганда Имом Абу Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳимларнинг эътиқодлари назарда тутилади».
Ёзган асарлари:
Имом Мотуридийнинг бизгача етиб келган қуйидаги асарлари мавжуд:
«Таъвилоту аҳлис сунна», «Маохизуш шариъа», «Китобул жадал», «Китоб ат-тавҳид», «Мақолот», «Ад-дурар фи усулид дин», «Баёну авҳамил мўътазила», «Родду таҳзибул жадал», «Родду ваъидул фуссоқ», «Родду авоилул адилла», «Роддул усулил хомса», «Ар-род ала қаромита», «Роддул имомма либаъзир ровафиза», «Рисолатун фима ла яжузул вуқуф алайҳи фил қуръан».
Ҳозирги кунда Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг қабрлари Самарқанднинг Чокардиза маҳалласида жойлашган. Бу жойдан зиёратчиларнинг кети узилмайди.

Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтининг
4 босқич талабаси Нурмуҳаммедова Василаскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш