"Мовлуд ойи келди яна".
....Бисмиллоҳ деб айтай хаққа ҳамду сано
Ўзинга хос мақтов бўлсин
Ё раббано
Ўткан барча пайғамбарлар
Сизга салом
Мовлуд Набий кунлар келди
Бадаз калом
Илхомлатиб Мовлуд ойи
Келди яна
Зикри салот дуруд ойи,
Келди яна
Раббиул аввал Ислом тарихидаги энг мухим ойлардан.Бу ойда оламларга
рахмат Муҳаммад(с.а.в)дунёга келганлар.Шу боис "Рабиул аввал" деганда барчамизнинг кўз ўнгимизда Набий алайҳисаломнинг муборак сийратлари гавдаланади . Рабиул аввал ойида мусулмон юртларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам.)нинг гўзал сийратлари такрор эсланади, у кишига саловотлар кўпайтирилади .
Аслида эса Ҳазрати Пайғамбаримизнинг хотирини ёд этишни истаган хар-бир мусулмон аниқ бир кунни танлаши шарт эмас.Сахобалар йил бўйи Расулуллоҳнинг сийратларини ўрганиш ва ўргатиш билан машғул бўлишган ҳар-бир мусулмон ул зотнинг хаётлари ва сийратларини ўқиб ўрганиши шарт.Биз мусулмонлар Аллохнинг рахматига эришиш пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи.васаллам)шафоатларига сазовор бўлиш учун ҳар бир кунни, хар бир соатни муборак кундек ўтказиши лозим. Рабиул аввал ойида ўтказиладиган мовлуд тадбирларимизда манбаларда ёзилганидек шариат талабларига мувофиқ бўлиши керак. Биринчи иш Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таълимотларига амал қилиш, иккинчи у зотнинг сийратларини келажак авлодга етказишдир.Токи ёш авлод қалбида Расуллулох (соллаллоҳу алайҳи васаллам)сиймолари мустаҳкам ўрин олсин ва у зотни ўзлари учун мукаммал намуна деб билсин.
Хаққа хабиб, марғуб, матлуб ушал Зотдир
Хулқи Қуръон, фақир, султон
Ўшал зотдир
Умматига даври-даврон
Ўшал зотдир
Коинотга шафоат кон
Ўшал зотдир
Фахир ойи Мовлуди ой келди яна.
Зикри салот дуруд ойи келди яна.
Хатирчи туман "Буғирдоқ "МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.