Сохта “Фатвохонлик” оқибатлари.
Жамиятимизда тинч-тотув ҳаёт кечириш қолаверса, мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни кўзлаб фатво чиқариш алоҳида билим ва малакани талаб қилади. Манбаларга кўра фатво чиқариш Қуръон ва хадис илмлари, араб тили, фиқх ва ислом тарихини чуқур ва мукаммал биладиган мужтаҳидларгина фатво чиқариш хуқуқига эга бўладилар. Сўнгги йилларда сохта салафийлик ниқоби остидаги гуруҳлар жамиятда турли хил қарама – қаршиликларни юзага келтириш мақсадида бир неча йиллардан буён мусулмонлар эргашиб келаётган масхаблар таълимотига зид бўлган турли “Фатво”ларни чиқариб келмоқда. Бу бир тарафдан инсонларни адашиб кетишига, иккинчидан эса адашган холатда ўзаро адоват ва тушунмовчиликларга олиб келмоқда.
“Фатво” - (араб тилида)- “саволга-жавоб бериш”, “маслаҳат бермоқ”, яъни шаръий масалаларда “хукм чиқармоқ” маъноларини англатади. Фатво берувчи инсон “муфтий”-деб аталади. Бу борада Расули акрам (саллолоху алайхи васаллам) Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилинган ҳолда фатво чиқарганлар. Билганларига жавоб берар, билмаганларига эса Аллоҳ таолодан шу саволга жавобини билдиришни сўрар эдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.ҳ.)дан қанча хадисни ёдлаган одам фатво бериши мумкин – деб сўралганида, муфтий камида тўрт юз минг хадисни билиши кераклигини айтганлар. Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайхи васаллам) “Кимда ким илмсиз фатво берса унга Аллоҳ таоло, фаришталар, осмону-ердаги барча мавжудодларнинг лаънати бўлсин деганлар”. Баъзи тоифалар мансух бўлган хадислардан фойдаланишга уринишмоқда. Жумладан, ашаддий салафийликка мансуб гуруҳлар қабрларни зиёрат қилишни ширкка чиқаришмоқда. Баъзи “Фатвохонлар” Расуллоллоҳ (саллоллоху алайхи васаллам)нинг қабрлари устига қурилган гумбазни бузиб ташлаш тўғрисида фатво чиқаришган. Ҳатто фатво асосида Мадинаи Мунавварадаги сахобийларнинг қабрларини бузиш, Пайғамбар (аллайҳис-салом)нинг қабрларини вайрон қилишга ҳам журъат қилган эдилар. Жоҳилият даврида қабрларни улуғлаш, уларга сиғиниш авж олган эди. Шу сабаб Пайғамбар (аллайҳис-салом) тавҳид қарор топмаган бир пайтда инсонларни будпарастлик ва ширк асоратларга берилиб қолмаслик учун мазкур амалдан қайтарган эдилар. Ислом бутунлай қарор топгач Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайхи васаллам) охиратни эслатишни инобатга олиб, қабрларни зиёрат қилишга рухсат бердилар. Ислом динида қабрларни зиёрат қилиш хайрли амаллардан бўлиб ҳисобланади. Бузғунчи фатволар жамиятда нотинчлик, фитналарнинг кўпайишига, бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ислом таълимотига мутлақо зид амаллардан хисобланади. Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайхи васаллам) бу борада “Фитна уйқудадир. Уни уйғотганни Аллоҳ лаънатласин”-деб мархамат қилганлар. Айниқса Мисрлик фатвохоннинг такси ҳайдовчилари христиан руҳонийларни таксида олиб юриш гуноҳи, спирт ичимлигини ичиш гуноҳи билан баробарлиги, яна қизларни таълим даргоҳларида ўғил болалар билан илм олмаслиги, баъзи фанларга чеклов қўйилиши кераклиги тўғрисидаги “фатво”лари бир қатор давлатларда зиддиятлар ва урушларни келтириб чиқарди. Фатволарнинг интернет тизими орқали берилиши энг катта хатарли холатлардан. Шулардан бири “никоҳ жиҳоди” фатвоси. Шарқ мамлакатларида жиҳод қилаяпмиз деб иддао қилаётган “жиҳод”чилар жинсий майлларини қониқтириш учун бошқа давлатлардан хижрат мақсадида хотин-қизларни хижрат қилиши лозимлигини таъкидлашади. Ёш болаларни қонини тўкиб, вояга етмаганларни зўрлашмоқда. Ривоят қилинган хадисда келишича, бир сахобий қиш кунларида ихтилом бўлиб қолади. Бу хақда сахобийлардан сўраганда, улар ғусл қилишга буюришади. Оқибатда у нобуд бўлади. Бу гап Расуллоллоҳ (алайхис салом)га етиб боргач, у Зот дарғазаб бўлиб “Улар нима қилиб қўйдилар, ахир ўлдириб қўйибдиларку. Аллоҳ уларни нобуд қилсин. Ахир Аллоҳ тупроқ (таяммум)ни покловчи қилиб қўйган эдику”-деб уч марта такрорладилар. Бу фатволарни хатарли тарафи шундаки, бутун ислом оламида кўзга кўринган уламоларга нисбат берилмоқда. Бу каби фатволар на замонга ва на инсоний на исломий меъёрларга тўғри келмайди. Хасан Басрий (р.ҳ.)дан ривоят қилинган хадисда шундай дейилади: “Инсонлар илм ўрганиб амални тарк қилганларида, тиллари ила севишиб, қалблари ила адоватда бўлсалар ва силаи раҳмни узсалар, Аллоҳ уларни лаънатлаб, қулоқларини кар, кўзларини кўр қилиб қўяди”. Ҳар бир фатво оладиган инсон ўз навбатида ҳамма эътироф этган уламога мурожат қилса, бу билан ўзини ҳам ўзгаларни ҳам турли мусибатлардан асраб қолган бўлади.
Шундай экан ҳар биримиз сохта “фатвохонлар” фатволаридан огоҳ ва омонда бўлайлик.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова