Қуръон ва ҳадисларда экстремистик ғояларга қарши раддиялар

21-08-2021, 22:04 admin Мақолалар 464

Қуръон ва ҳадисларда экстремистик ғояларга қарши раддиялар

Исломда турли тоифалар юзага келиб,улар аҳли сунна валжамоанинг соф ақидасига қарши бир неча иддаоларни илгари суришган.Уларнинг дастлабки кўринишлари 9-10 асрларда юзага келиб,уларнинг ғояларини ҳозирги замонавий эктремистик ташкилотлар ҳам қўлламоқда .
Жумладан,ислом тарихида юзага келган ва бузуқ ақидаларни илгари сурган тоифалардан мўътазила ва хавориж каби бир қатор оқимлар мавжуд.Уламолар хаворижларнинг ким экани,қандай бўлиши ва алоҳида хусусиятлари борасида фикр билдириб ўтишган.
Уларнинг якдил фикрлари шуки,хаворижлар ўз подшоҳларига ва давлат раҳбарларига қарши чиқувчи ва ўз юртларини уруш-жанжаллар гирдобига тортувчи кимсалардир.Қуйида уламоларнинг шу фикрларидан айримлари келтирилади: Аҳли сунна вал жамоанинг улуғ олимларидан бири,ўзларининг “Шарҳ ас-суннат” (“ Суннат изоҳи”) асарлари билан донг таратган зот Аллома ал-Барбаҳорий (р.а.) шундай деган: “Кимки мусулмонларнинг давлат раҳбарларидан бирортасига қарши чиқса,демак,у хавориж тоифасидандир.
Дарҳақиқат,у мусулмонларнинг ҳассасини синдирган,яъни иттифоқлигини бузган ва ҳадисларга тескари иш қилган. Унинг ўлими жоҳилият ўлимидир!” (Барбаҳорий .”Шарҳ ас-суннат”,76-бет. )
Буюк юртдошимиз,таниқли фақиҳ ва мутакаллим Абулюср Паздавий ( р.а ) “Усул ад-дин” (“Диннинг асослари”) номли асарида шундай деганлар: “Улар Ҳазрати Али (к.в),Усмон,Зубайр,Талҳа,Оиша ва Муовия (р.а.)ни кофир дейишга иттифоқ қилганлар.Улар яна катта ёки кичик гуноҳ қилганларни ҳам кофир дейишга иттифоқ қилишган.Улар яна мусулмонларнинг подшоҳларига қарши чиқишга ва улар билан урушишга ҳамда ислом диёрларини жангу-жадал диёрига айлантиришга иттифоқ қилишган” (Абулюср ал-Паздавий .”Усул ад-дин”,248-бет).
Аллома Ожурий раҳимаҳуллоҳ “Шариат” деб аталган китобида шундай деган : “Хаворижлар ёмон,ифлос бир нажасдир.Уларнинг йўлида бўлган бошқа хаворижлар ҳам уларнинг мазҳабларини –эски ва янги ақидаларни улардан мерос олган.Улар подшоҳларга ва раҳбарларга қарши чиқадилар.ҳамда мусулмонлар билан урушишни ҳалол санайдилар” (Ожурий .”Китоб аш-шариат” ,24-бет).
Бидъатчи гуруҳ ва оқимларнинг тарихини ёзган Шаҳристоний (р.а.) “Ал-Милал ван-ниҳал” (“Миллатлар ва элатлар”) номли асарида хаворижлар тўғрисида шундай деган: “Жамоат (жамият ва мамлакат аҳолиси) раҳбарлигига иттифоқ қилган ҳар бир ҳақ подшоҳга ( давлат раҳбарига ) қарши чиққан киши хавориж дейилади.У саҳобалар даврида хулафои рошидин (чаҳорёр)га қарши чиққан ёки улардан кейинги ҳар бир замонда уларга яхшилик билан эргашувчи қиёмат кунигача бўладиган подшоҳларга қарши чиққан бўлсин,фарқи йўқ” (Шаҳристоний .”Ал-Милал ван-ниҳал”, Ибн Ҳажар асқаланий (р.а.) “Саҳиҳ Бухорий “га битган “Фатҳ ал-Борий “ (“Яратганнинг фатҳи”) асарида хаворижлар ҳақида шундай деган:
“ Хаворижларга келсак,улар қарши чиққан тоифадир .Улар битъатчи гуруҳлар бўлиб,хаворижлар деб номланган.
Бу уларнинг динга ва мусулмонларнинг яхшиларга қарши чиққани учун” (Ибн Ҳажар Асқалоний. “Фатҳ ал-Борий ”, 12/296.
Аллома али қори (р.а.) “Мирқот ал-мафотиҳ” асарида шундай деган: “Бу хаворижларнинг сифати бўлиб,улар подшоҳларга диёнат билан итоат қилмайди,одамларга қилич билан қарши чиқади.
Уламолар ижмоъ қилганларки ,хаворижлар ўзларининг залолатларига биноан мусулмонларнинг фирқаларидан бир фирқадир” (али қори.”Мирқот ал-мафотиҳ”.11/119).
Хулоса қилиб айтганда ,хаворижлар ўз подшоҳларига ва давлат раҳбарларига қарши чиқувчи ва ўз юртларини уруш-жанжалларини гирдобига тортувчи кишилардир.Буни аҳли сунна ва жамоа уламолари таъкидлашган. Демак,хаворижлар тоифасига қўшилиб қолишдан,уларнинг фикри ва гап сўзига алданиб қолишдан сақланиш лозим.
Қизилтепа туман бош имом хатиби : З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш