" Фарзанд ўксик бўлмасин".

21-09-2021, 14:09 muslim Мақолалар 291

" Фарзанд ўксик бўлмасин".
Наввос ибн Самъондан ривоят қилинади. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир"- дедилар. Муслим ва Термизий ривояти." Сизларнинг энг яхшиларингиз хулқ-атвори яхши муомала қилганидир. ",, Одамлар билан хушмуомулада бўлинглар, уларга қаттиққўллик қилиб, беҳаё сўзламанглар". Ҳар бир ота-она ана шу кўрсатмаларга биноан боласини чиройли хулқ эгаси қилиб тарбияласин, унга одоб ўргатсин. Чунки яхши хулқ инсонларни бир бирига улфат қилади, ёмон хулқ уларни ажратиб ташлайди. Яхши хулқ муҳаббатни, ҳамкорлик ва муросани тақозо этса, ёмон хулқ нафрат, ҳасад ва келишмовчиликларга сабаб бўлади. Келинг азизларим ! Бугун мен сизларга бўлган ҳаётий воқеа ҳақида гапириб бермоқчиман. Чунки ўзим маҳалла отинойиси бўлганим учун жуда кўп оилаларни яраштириб, қувончига шерик бўлган бўлсамда, кўп оилаларни пароканда бўлиб, ажралиб кетаётганига гувоҳ бўлиб ҳам турибман. Уларга қанча панду насиҳатлар қилмайлик, бари бефойда, кўзлари кўр қулоқлари кар. Бир куни маҳалла раиси чақируви билан, бир хонадонга кириб бордик. Эр ва хотин фарзандлар устида тортишаяпти. Ота:-" болалар меники?-деса, Она:-болалар меники?-деб хат қоғоз қилиб кўп одамни йиғиб келган. Ўтириб ҳайрон қолдим. Фарзандларнинг каттаси қиз, кичиги ўғил бола. Иккаласи ҳам каттагина, ҳамма гапни тушунадиган болалар. Эй барака топкурлар!... Фарзандлар сизга буюммидики, торта- торт қиласизлар. Ҳадиси шарифда эр ва хотин бир бирига либос дейишади? Эр хотиннинг иффатини сақлаши лозим. Хотинни ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга вожибдур. Эр хотинни на сўз билан на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги керак. Зеро, бу мусулмон ахлоқига мутлақо тўғри келмайди. Эр хотинни яхши кўрса, жуда ҳурматлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса чидаб яшасин ёки яхшиликча ажралсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди. Сиз эркаклар мард бўлиб беринг. Шу хонадон эркаги фарзандлари олдида аёлини хиёнатда айбламоқда. Ота: фарзандларининг қалбини онага нисбатан нафратга тўлдириб бўлган. Чунки болалар ота қўлида қолган. Она-"болам,,-деб болаларга яқинлашса, онани хиёнатда айбламоқда, болалар ҳаттоки онага тош отишди. Болаларнинг она ҳақидаги ҳақоратига, таъна дашномига инсон зоти чидаб билмайди. Фарзандлар отанинг қўлида бўлгани учун ҳам, онани ёмон кўрсатиб, фарзандлар қалбида нафрат уйғотди. Аммо ўша болалар она қўлида қолганидачи? Отага нисбатан қарши қилиб қўярмиди? Булар қандай ота она бўлдики, мурғаккина қалбни-яхшиликка эмас, меҳр-муҳаббатга эмас, ҳурматда-иззатда бўлишлари ҳақида эмас:-нафратга, ғазабга, бетга чопарликка, ёлғончиликка ўргатсалар? Фарзандларнинг бугун онага бўлган нафрати, эртага отага, устозга, бутун жамиятга қайтмайдими?... Биз нима қилаяпмиз ўзи?.... Фарзандларимизга шундай тарбия берамизми? Сиз бир бирингизни аламингизни ўчингизни болалардан олмаяпсизми? Сиз уларни қалбини вайрон, кўнглини ўксик, кўзини маюс, аламзада қилиб қўймадингизми? Қани эркакларимизнинг ҳақиқий мардлиги, жонкуярлиги, фидойилиги, ҳақиқий оталиги? Қани оналаримизнинг фарзандлари учун жонини фидо қилгани, ўзини қалқон қилгани, меҳрибончиликларини кўрсата олганлари... Бир йил деганда эр уйига она уйидан бола олгани келибдилар. Ана сизга меҳрибон она? Бир йил мобайнида болангизни соғинмадингизми? Тунларни, кунларни фарзандларсиз қандай ўтказдингиз. Шуми сиздаги инсоф, диёнат, адолат, ҳаё, сабр қаноат, болага бўлган меҳр оқибат. Аллоҳга бўлган шукронангиз. Ахир фарзандлар тирноғига зорлар қанча? Фарзандлар энди ёдингизга тушдими? Сиз ота оналар нималар қилаяпсиз? Шуми сиздаги тарбия. Уларнинг юрагини ханжар билан тилка пора қилаяпсиз. Оилаларимизда нималар бўлмайди дейсиз. Бир ками тўлмаган дунё. Сув келса симирамиз, тош келса кемирамиз. Озигаю-кўпига, боригаю-йўғига қаноат қиламизки, у оила муқаддас даргоҳ бўлади.
"Қизилой" мфй отинойиси Очилова. М.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш