Ўткинчи дунё

4-12-2018, 08:49 admin Мақолалар 1 351

Яъқуб пайғамбарга шум хабар етди:
«Юсуф ўғлингизни бўри еб кетди».
Аждодлар ҳаётни фоний деб кетди,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Оламни забт этган Искандар қани?
Тиллога бурканган амирлар қани?
Кулбага зор бўлган қаландар қани?
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Ажал доми шаксиз бирма-бир ютгай,
Паймона тўлганни Азроил тутгай.
Яхши ҳам, ёмон ҳам, замон ҳам ўтгай,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Ўлимдан қочолмас кўкда учган ҳам,
Самода пар бўлиб юлдуз қучган ҳам.
Куну тун мангулик майин ичган ҳам,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Гуноҳга муккадан шўнғиган ёмон,
Қалбини ит тирнар, ранг-рўйи сомон.
Тонг-ла Ҳақ бўйнидан тутгай бегумон,
Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган.

Кимлардир юрмоқда йўлини топмай,
Гарчи қилич берсанг, нафсини чопмай.
Бир гапим бор, эшит, қулоғинг ёпмай:
«Дунёда ҳеч кимса боқий қолмаган!»

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш