"Хаё хам иймондир".

17-09-2021, 15:52 admin Мақолалар 720

"Хаё хам иймондир".

" Хаёли киши одамларнинг сарасидир ,уятсиз киши- одамларнинг тубани" ( Юсуф Хос Хожиб ) .
Қайси бир кишининг хаёси кучли бўлса , демак унинг иймони ҳам кучли бўлади .Мукаддас Ислом динимизда ҳар бир мўмин мусулмон хаёли бўлишига тарғиб қилинган .Чунки хаё динимизни хулки ҳисобланади .Бу хақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар : - яъни албатта хар бир диннинг ўзига хос хулқи бўлади. Исломнинг хулки эса хаёдир ( Имом Ибн Можа ривояти ) Демак хаё сабабли инсон ўзини кўп гунох ва хатолардан сақлайди , беҳуда ишлардан тийилади . Инсоннинг хаёси бўлмаса имони хам заифлашиб қолади .Шуни унутмаслик керакки , инсонпарварлик ,тақводорлик, рахимдиллик , ва барча инсоний фазилатлар хаё орқали амалга ошади Бунга Ойиша онамизнинг қуйидаги сўзлари яққол далилдир : - Гўзал хулқлар ўнтадир Ростгўйлик , хушмуомилалик , омонатдорлик , сийлайи рохим хизматга яраша хақ бериш , ҳаммага яхшилик қилиш , кўшнилар ҳаққини мухофаза қилиш дўстнинг хаққига риоя килиш , меҳмонни эъзозлаш , Аллохдан хаё қилиш .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай мархамат қилганлар " Хаё- иймондандир, иймоннинг жойи эса жаннатдир , бехаёлик эса жафодандир , жафонинг жойи эса - дўззахдир ( Имом Ахмад ва Ибн Можа ривояти ). Кўзни номахрамларга қарашдан тийиш , кулоқни номаъқул гап сўзларни эшитишдан , тилни ғийбат , ёлғон бухтонлардан, қоринни харом нарсаларни истемол қилишдан тийганлар , фаржини асраганлар ,ўлимни ҳар доим эслаб юриб охиратда жавоб беришни уйлаганлар хақиқий хаё қилган ҳисобланадилар. Хеч ким кўрмайдику деб хар хил фахш ишларни қилувчилар гуноҳ ва савобларимизни ёзиб турувчи фаришталар борлигини зинхор унутмасинлар ... Хуллас хаё деганда Аллоҳ таолони кўриб турганини хис қилиб яшаш гунохлардан тийилиш тушунилади . Хозирда кўпгина оилаларни ажралиб кетишлигинининг сабаблари аёлларимизнинг хаёсизлиги, бегона эркаклар билан телефонда гаплашиши, зино ,ёлғончилик оғзидан бехаё сўзларни чиқиши , бесабирлик муомила маданиятини тушунмаслик , хақиқий ўзбекона мулозаматларни билмаслик, рўзғор юмушларини билмслик ишёқмаслик озодагарчиликка эътиборсизлик , бехаё кийиниш хурматсизлик шукурнинг йўқлиги сабабдир. Ўз иш фаолиятимда мухокамаларга борганимда уйлаб қоламан юрагим оғрийди, 9 фарзанд билан ўз турмуш ўртоғини йўқотиб қўйган опажоним , ва икки овсинларим хақида гапирмоқчиман .Катта овсиним 10 та фарзанд ота мехрига зор , кичик овсиним 7 та етим гўдаги билан бўзлаб қолдилар .Бу аёллар айни уйнаб куладиган , эрнинг маънисига етадиган гулдай ёшларида бева қолдилар Хаёлларида фақат шу гўдакларни оёкка қўйиш бўлди. Ўз хаёларини асрадилар орқаларидан бирон ножўя гап эшитмадик ана сизга кахромонлик ... Улар хам аёл эдиларку ...Яхши яшашга хақлари бор эдику , фақат умрларини фарзандлари учун оғир жисмоний мехнатда ўтказдилар. Мана буларни хақиқий муслима ўзбек аёли дейиш мумкин . Азиз ёшлар Аллоҳни танишда, тақвода хаёда ва иймонда бўлишга харакат қилайлик бизлардан фарзандларимиз ўрнак олсинлар Бизнинг авлодларимиздан иймонсизлар чиқмасин Амийн !!

" Бурқут " махалла отинойиси Ахмедова Маккамтош хожи она
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш