Инсонлик унвони.
“Ҳар киши ўз нафсини таниса,батаҳқиқ, Парвардигорини танийди.”
Ҳадиси шарифдан.
Ўз нафсини таниш яъни ўзлигини таниш ....Ҳеч нарса инсонга ўзидан яқинроқ эмас. Ўзимизни танимасак, ўзгани қандай таниймиз? Агар ҳозир исталган кишидан-“ Ўзингизни танийсизми?”- деб сўранг, албатта, “Ҳа” деган жавобни оласиз.Ўзимизни таниш- зоҳирда бош, кўз, қўл, оёқ,,,,,,,, ва бизга берилган жасадни таниш , ботинда оч бўлсак таом ейиш, ғазаблансак биров билан жанжаллашиш, шаҳват ғолиб келса уйланиш эмас, булар юқоридаги ҳадисга мос эмас.Ўзини бунақа таниш ҳайвонларда ҳам бор.
Ҳақиқатан, ўз аслимиз нимадан иборат, қаердан келганмиз, қаёққа кетамиз? Бу оламга нима учун келдик? Парвардигор инсонни нима учун яратди? Нима қилсак бахт-саодатга эришамиз?
Инсон табиатида шундай сифатлар жам қилинган: баъзиси ҳайвонлар сифати, баъзиси йиртқичлар сифати, баъзиси инсоний ва баъзиси фаришталар сифатидирки, бир инсонда керак бўлса ҳаммаси ғолиб келаман дейди.Буларнинг қайси бирини кўпроқ озиқлантириб “парвариш “ қилинса,, шуниси ғолиб бўлади.
Фақат еб-ичиш, маишатга берилиш, ҳаётни фақат пул топиб , ўз нафси йўлида сарфламоқ ҳайвоний сифатлар устунлигидир.
Фитна, макр-ҳийла ишлатмоқ, ғазаб қилмоқ , ўлдирмоқ йиртқич сифатлар устунлигидир.
Илм-ҳунар эгалламоқ, ўзини ўзгалар учун наф берадиган ишга бахшида этмоқ, ватанни, оилани муқаддас тутмоқ инсоний сифатлар, Ҳақ таолони танимоқ эса фаришталар сифатларининг устунлигидир.
Буларни нега бунчалик таъкидлаяпмиз? Ҳозир айни шу кунларда бизда қайси сифатлар устунлик қиляпти? Ўзимизнинг сифатларимиз қай даражадаю, биз тарбиялаётган фарзандларимиздаги сифатлар қай даражада? Булар ҳақида фикр юритадиган бўлсак, ўзимизга бирор сифат беришдан ожиз қоламиз.Тўғри, юртимизда ҳақиқий инсоний сифатларга эга кишилар жуда кўп.Аммо, фақат ўз нафси учун ҳаракат қиладиганлар, бу йўлда ҳеч нарсадан тап тортмайдиганлар ҳам кундан-кунга кўпаймоқдаки, буни ташвишли ҳолат деб баҳоланса тўғрироқ бўлади.Фарзандларимиз тарбияси жуда кўп оилаларда ачинарли ҳолга тушиб қоляпти. Баъзи оилаларда таъминоти ночор, илм олишига эътибор йўқ даражадаги фарзандлар тарбияланаётган бўлса, баъзиларида ҳамма шароитини етарли қилиб эркалатиб юборилган, бунинг натижасида кўнглига келган ишини қилаётган фарзандлар улғайяптики, уларнинг ҳар иккаласи ҳам жамият учун хавфли инсонлар бўлиб вояга етади. Ижтимоий тармоқларда ёритилаётган жиноятларнинг иштирокчиларига берилган таърифга қаранг, аксариятида муқаддам судланган деган таъриф берилади. Бир марта судланиб, икки марта судланиб кўзи очилмаган инсондан яна нима кутиш мумкин? Интернетда ТикТок деган бир бало чиқдики, бунда нималар қилишмаяпти дейсиз? Тавба дейман, қаёққа қараб кетяпмиз ўзи? Бизга яна нима керак? Тинч юрт, обод шаҳар ва қишлоқ, яхши шароит бизни қаноатлантирмаяпти, янаям яхшироғини истаяпмиз, баланд уйларни, ҳашаматли тўйларни, алламбало латта-путталарни хоҳлаяпмизу, фарзандлар тарбиясини эсдан чиқаряпмиз.Бир куни кучдан қолганимизда шу фарзандлар кунимизга ярашини унутиб қўйяпмиз. Жамиятни шу ёшлар бошқаради эртага! Тўғри, илмга интилувчан ёшларимиз жуда кўпчиликни ташкил қилади. Аммo, тарбиясиз ёшлар чиройли жамиятга доғ бўлиб тушади. Жамиятнинг мавқеини пасайтиради. Илмсиз ёшлар ким қаёққа етакласа кетаверади.Бу янада хавфли. Афсуски, кўпчилигимиз буни англаб етмаяпмиз.Инсонлик унвонини олиш учун инсон бўлиб туғилиш кифоя қилмайди. Бунинг учун бутун умр давомида ҳаракат қилиш керак. Вазифамиз тақозоси билан қанчалаб хонадонларда бўлишга тўғри келади. Ҳар хил муҳит.. ҳар хил тарбия усули...Ишқилиб барчамизга Яратган эгам ўзи инсоф берсин! Фарзандларимизни юртга керакли инсонлар қилиб тарбиялаш барчамизга насиб этсин, илоҳим!
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона