ДУОНИНГ ХОСИЯТИ!

31-08-2021, 19:02 admin Мақолалар 770

ДУОНИНГ ХОСИЯТИ!

Аллоҳнинг ризолиги отанинг ризолигида ва Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир.
Абу Довуд ривояти.
Кунларнинг бирида яқин қариндошимникига меҳмонга бордим. Шунда бир опахонимиз қулларини дуога очар эканлар "Аввал Аллоҳ га ҳамд айтиб, ҳаммамизни яратган эгам Отамизни дуосини олишга муяссар қилсин" дедилар-у, кўзларида ёш билан қўлларини юзларига тортдилар. Дуони эшитар эканман, этларим жимирлаб, қалбим тўлқинланиб кетди, кўзимни эса опадан узолмасдим. Буни сезган опа -Бунча нигоҳингиз ўткир экан синглим-дедилар. Мен эса кулимсираб ўрнимдан туриб ёнларига бориб қўлларини маҳкам ушладим-да, дуойингиздан тасирландим- дедим.
- Мен доим шундай дуо қиламан, чунки отамнинг мен ҳаққимга қилган дуоларидан бахтлиман.У кишига сўзсиз тикилиб турарканман Ҳалима опа гапларини давом этдилар. Отамни сўзлари кескир, гаплари ўткир, бир сўзли, келбатлари кичкина бўлса ҳам юрганларида ер ларзага келарди.Уйда қарорлари қайъий, изоҳга ўрин йўқ эди.Отам учун бувиларини гаплари қонун. У киши отамни катта қилган бувилари, отам раҳматлини олти ёшларида оналари вафот этган. Бувимиз пазанда, дўзанда, намозхон ҳалор покизи аёл эдилар. Менга ва қўшни қизларга тикиш сирларини ўргатар эдилар. Бутун қишлок аёллари бувимга кўйлак тиктирарди. Ўша вақтда мен 14-15 ёшларда эдим. Сен тикувчи бўлишинг керак-дердилар. Отам ишдан келдилар-ки, бувим Ҳалимамни тикувчи қиласан, ўқитасан дердилар. Ҳар гал бувим шу гапни гапирсалар отамни қовоғлари солиниб, индамас эдилар. Хуллас ўрта мактабни тугатдим. Отам мени ўқитишлирини айтдилар. Бувинг рахматли айтган эдилар, тайёргарлигингни кўр сени Нурато тикув техникумига ўқишга этаман --дедилар. Фақат мактабдан бошқа жойга бормаганим учунми қўрқиб ўқишга бормайман --дебман. Отам --ўқийсан тикувчилик хунарини чуқур ўрганиб катта тикувчи бўласан-дедилар. Отамни бу гапларидан ичимга бир олов ёнди. Бу нарса нималигини ҳали ҳам билмайман, эсласам йиғлагим келади, чунки отамни ўқишга борасан дейишликлари мен учун кутилмаган отамни қарорлари эди. Буни қарангки мен ва аммам отам Нуратога йўл олдик. Ўқишга жойлаштириб отам қайтдилар. Биз аммам билан ўқиб, ўқишни тугатиб дипломни олиб яна ўйга қайтдик. Отам мени қишлоғимизга очилган тикув цехига ишга қуйдилар. Биринчи отамга эркаклар шимини тикдим. Шундай қилиб мен қишлоқдаги йигитларни катта кичигига эркаклар кўйлаги, шим, китель тика бошладим. Бу орада совчилар ҳам канда бўлмасди. Онам рахматли---Ҳалима қизим, сени отанг Қашқадарёга қариндошларга узатарканлар, қизингга айтгин--дедилар. Мени эса ҳушим бошимдан чиқиб кетди--. Онажон узоқ ку, нега энди бунча узоққа --деб роса йиғладим. Хуллас узатаётганда отагинам рахматли дуога қўл кўтариб--қизим Ҳалимахон борган жойизга тош бўлиб, қулиздаги ҳунариз билан ҳурмат иззат топиб бахтли тахтли бой бадавлат бўлинг. Ким сизни чақирса"Лаббай", иш буюрса "Хўп", денг, қозонингиз билан чойингиз доим қанаб турсин, энг бахтлилардан бўлинг деб дуо қилган эдилар? Мен қиз тушмагур отам мени узоққа узатдилар деб, отамдан ўша вақт хафа булибман. Мана синглим отамни дуоларидан Қашқадарё чўлларини қизил лоласи бўлиб, бахтли оилалардан бўлиб, отам айтганларидек, дуо қилганларидек энг бахтлилардан бири бўлдим. Аллоҳимга шукур, мен отамни дуоларидан бахтлиман, отамни жойлари жаннат бўлсин деб ҳикоясини тугатди Ҳалимахон опанинг сўзларига қулоқ тутарканман, у кишига ҳавасим келди. У отасининг ҳақиқий дуосига эга бўлган Аллоҳ суйган бандаларидан эканлар. Бежиз айтилмаган" Отанинг розилиги, Аллоҳнинг розилигидир". Илоҳо, барчамизга, фарзандларимизга ота онани ҳушнуд этиш, уларнинг тирикликларида розиликларини топишлик, дуоларини олишлик, вафотларидан сўнг Қуръон тиловат ва садақалар билан шод этишлик ни Аллоҳ мушарраф этсин.
Қизилтепа тумани "Буюк ипак йўли" мфй отинойиси Нўмонова. Қ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш