Давлатимиз раҳбарининг биз отинойиларга қаратаётган эътибори.

1-04-2021, 19:18 admin Мақолалар 472

Давлатимиз раҳбарининг биз отинойиларга қаратаётган эътибори.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши маънавий, маърифий ва ижтимоий масалалар ечимига бағишланди. Ушбу йўналишдаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди.
Шундан бешинчи ташаббус доирасида республикамизнинг бир қатор вазирлик, идора ва ташкилотларида кўпгина амалий ишлар бажарилди. Республикамизда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг фаолият йўналишларини амалиёт билан боғлаб олиб боришлари учун зарур материаллар билан бойитилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси бўйича имплементация стратегияси жорий этиш бўйича "Мен муваффақиятли аёлман" лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилди ва жорий йилнинг октябрь-декабрь ойлари давомида 19 та лойиҳа ўтказилиб, ОАВларида кенг ёритилди.
Диний-маърифий соҳада ҳам 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш, оилалар фаравонлигини таъминлаш ҳамда маҳаллалардаги маросим ва урф-одатларни тартибга солиш бўйича Ўзбекистон мусулмонларининг идораси бошчилигидаги имом хатиблар ва отинойилар томонидан тизимлар ишлар йўлга қўйилди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойиларнинг билим ва савиясини янада ошириш, уларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларлардан хабардор этиш ҳамда отинойиларнинг ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб иш жараёнига масъулият билан ёндашишини таъминлаш мақсадида 2019 йил 16 сентябрдан 2020 йил 7 мартига қадар 2 ҳафталик (72 соат) малака ошириш ўқувлари ташкил этилди ва бу ўз навбатида жойларда отинойиларнинг маҳаллаларда тизимли равишда фаолият юритишлари учун зарурий билим, кўникма ва малакаларини бойитишга хизмат қилади.
Ушбу малака ошириш ўқувларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим-тарбия масалалари ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти, жойларда 5 та ташаббус бўйича хотин-қизлар орасида олиб бориладиган вазифалар, ахборот истеъмоли маданияти, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар шарҳи, миссионерлик: моҳият, мақсад ва оқибатлар, хотин-қизлар орасида индивидуал психологик ёрдамга муҳтож шахслар билан ишлаш, исломдаги ғоявий ихтилофлар, оқимлар ва фирқалар тарих ва бугунги кун, ислом маърифати ва ҳозирги замон, Марказий Осиё мутафаккирлари диний-маърифий мероси, Қуръон-ислом динининг асосий манбаи, ёшлар тарбиясида ҳадисларнинг ўрни ва аҳамияти, аёлларга хос фиқҳий масалалар, ақоид, дин ниқобидаги мафкуравий хуружларга қарши курашда отинойиларнинг тутган ўрни каби мавзуларда назарий ва семинар-тренинг дарслари ўрин олди. Ўқув жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва вилоятларда жойлашган Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва соҳанинг етакчи мутахассислари жалб қилинди.
Мазкур малака ошириш ўқув машғулотлари замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, ахборот-коммуникация ва мултимедиа воситалари асосида малакали мутахассислар томонидан олиб борилди.
Ушбу хайрли ишлардан кўзланган асосий мақсад, жойларда фаолият юритаётган отинойилар ўз яшаш манзилларида, ўзи яшаётган маҳаллаларда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга ҳисса қўшиш, ёш келин-куёвлар учун ибрат бўладиган оилалар билан яқин ҳамкорлик ишларини ташкил этиш, ёши улуғ онахонлар билан туркум учрашувлар ўтказиш ва бу орқали жамиятда маънавий соғломлаштириш муҳитини таъминлаш кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбарининг биз отинойиларга қаратаётган эътиборидан биз жуда мамнунмиз. Юксак маънавият ва салоҳиятимизни ишга солиб халқ хизматига, юрт равнақига доим шаймиз.
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш