Коррупсия билан боғлиқ ижтимоий иллатларга қарши кураш - ислоҳотларимизнинг бош йўналишларидан бири

21-08-2021, 14:49 admin Мақолалар 617

Коррупсия билан боғлиқ ижтимоий иллатларга қарши кураш - ислоҳотларимизнинг бош йўналишларидан бири

Коррупсия бу — жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур йетказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. Ушбу зарарли иллатни бартараф етиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф етилмаяпти. Биз қуйида коррупсиянинг тарихий илдизларига ва унга қарши курашиш хусусида фикр юритмоқчимиз. Коррупсия (лот. Cоррумпере — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади. Кўп ҳолларда бу атама сиёсий елитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупсия кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади. Коррупсиянинг тарихий ўзаклари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега ега бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган. Бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказийлашуви коррупсиянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ еканлигини кўрсатди. Коррупсияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги Шумер давлати тан олинади. Қадимги давлатларни айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан маълум. Чунки бу ҳолат давлатнинг обрўсига жуда қаттиқ путур йетказарди. Дунёнинг йетакчи динларида ҳам биринчи навбатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ қораланади. Жумаладан, Инжилда “Совғаларни қабул қилма, чунки совға кўрни кўрадиган қилади ва ҳақиқатни ўзгартиради” дейилган бўлса, Қуърони Каримда “Бошқаларнинг мулкини ноҳақ йўл билан олмангиз ва бошқаларга тегишли бўлган нарсаларни олиш учун ўз мулкингиздан ҳокимларингизга пора қилиб узатмангизлар” дейилган. ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмига келиб жамият давлат бошқарув аппаратининг иш сифатига тоборо кўпроқ таъсир кўрсата бошлади. Бу ўша даврда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган. Жумладан, 1787-йилда қабул қилинган AҚШ Конституциясида пора олиш AҚШ президентини импечментга тортиш мумкин бўлган икки жиноятнинг бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрнининг ошиб бориши ХИХ-ХХ асрларда ривожланган давлатларда коррупсиянинг дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан анча камайишига олиб келди. Ушбу иллатни тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассислар қуйидаги факторларни коррупсияни юзага келтирувчи омиллар сифатида кўрсатади. Икки хил маънони англатувчи қонунлар — ушбу вазият ҳуқуқни қўлловчи мансабдор шахс томонидан қонунларни турлича қўллаш имконини яратади. Шунингдек, айрим мутахассислар жиноят, маъмурий қонунчиликдаги “вилка” санксияларни ҳам коррупсияга қулай шароит яратиши мумкинлиги ҳақида фикр юритишган. Яъни, санксиянинг аниқ миқдори йўқлиги судяда уни ўз ҳоҳишига қараб қўллашга шароит яратиб беради. Aҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги — аҳоли томонидан қонунларни билмаслик ёки тушунмаслик мансабдор шахсга ўзининг шахсий манфаати йўлида қонунлардан фойданишга қулай шароит яратади. Ижро ҳокимиятининг бирлиги тамойилинининг бузилиши — айнан битта фаолиятнинг турли инстансиялар томонидан тартибга солиниши: аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки; давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий секторда топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги; иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши; инфлясиянинг юқори даражаси; мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги; мамлакатдаги диний ва ахлоқ қоидалари. Жаҳон мамлакатларида коррупсияга қарши курашнинг қуйидаги усуллари мавжуд. Ички назорат —бу усул бошқарув аппаратининг ўзида назоратни кучайтирувчи тузилмалар (ҳар хил ички инспексиялар ва бошқа назорат органлари тузиш орқали) яратишни тақазо етади. Бу тузилманинг асосий вазифаси ходимларнинг ички етикет қоидаларига риоя қилишини назорат қилишдир. Ҳозирги кунда бизнинг юртимизда ҳам бир қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида айнан шу вазифани бажарувчи ички тузилмалар яратилган. Ташқи назорат — бу усулда ижро аппаратидан мустақил тузилмаларнинг мустақиллигини ошириш назарда тутилиб, айнан ушбу тузилмалар орқали коррупсияга қарши самарали кураш олиб борилади. Яъни, суд ҳокимиятининг максимал даражада мустақиллигига еришиш оммавий ахборот воситаларига кўпроқ еркинлик бериш ва ҳ.к. Коррупсияга қарши курашда юқори натижаларга еришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупсияни юзага келтирувчи омилларни бартараф етиш коррупсияга қарши курашда муҳим ўрин егаллайди. Бугунги кунда жамиятни ташвишга солаётган енг глобал муаммолардан бири – коррупсия балосидир. Мамлактимизда ушбу иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш жараёнидаги асосий вазифалардан бири ҳам айнан коррупсия билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик ҳамда бундай салбий иллатга қарши самарали кураш олиб боришдан иборатдир. Бугунги кунда коррупсия муаммосига жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакатида дуч келиш мумкин. Коррупсия сўнгги йилларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Таъкидлаш лозимки, коррупсия келтирадиган зарар барча давлатлар учун тенг саналиб, мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига, хусусан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг 2020 йил 24 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Жамиятимизда коррупсия иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди” «Президентимиз коррупсияга қарши кураш еълон қилганда, айримлар ҳаёлида яна катта минбарда айтилган умумий гап, деган фикр пайдо бўлди, айримлар еса буни охирги огоҳлантириш сифатида жиддий қабул қилмади. Лекин охирги йил натижалари, коррупсияга қарши еълон қилинган кураш — Янги Ўзбекистон — очиқ Ўзбекистон амалиётига тўлиқ мос келишини кўрсатди. Давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорликнинг барча бўғинларида коррупсияга қарши аёвсиз кураш олиб борилаётганлиги намоён етилди. Қанча раҳбарлар ва тадбиркорлар ўзларининг қилмишларига яраша жазо олдилар ва енг муҳими (!!!) бу ҳолатлар очиқдан очиқ ОAВ орасида кенг муҳокама қилиниши бошланди. Бундан бир неча йил олдин бунақа қинғир иш учун жазо белгиланганда бу ишлар ошкор қилинмасдан ёпди-ёпди билан ўтиб кетарди ва натижада халқ нима учун у ёки бу раҳбар, тадбиркор ишдан кетганига турли тахминларни билдирарди. Лекин бу курашда биз ҳам бефарқ бўлишимиз керак емас. Янгича фикрлашга тезроқ ўтишимиз керак, коррупсияга ундовчи омилларни очиқчасига муҳокама қилиб биз ҳам умумий курашга қўшилишимиз керак. Маиший коррупсияга бефарқ бўлмаслигимиз зарур. Нима учун янгича фикрлаш муҳим — ёшларимизда ҳашаматли уй-жой ва машинани “амаллаган”, дабдабали тўй-ҳашамларни кўз-кўз қиладиган ва ишга-ўқишга киришда “танклар” борлигидан фахрланишларига чек қўймоғимиз керак. Енди вазият ўзгарди. Очиқлик принсипи еълон қилинди. Енди айбдорлар нафақат жиноий жавобгарликка тортиляпти, балки бутун халқ олдида исми ва кирдикорлари ошкор етилиб, тегишли баҳоси бериляпти. Ушбу жиноятларни очиқдан-очиқ еълон қилиб, коррупсияни бартараф етиш бўйича амалий ишларни якунига йетказиш ҳамда уларнинг илдизларига болта уриш учун давлат раҳбаримизда катта истак ва кучли сиёсий ирода мавжудлиги кўряпмиз», — деб ёзган AОКA раҳбари. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИДA КОРРУПСИЙAГA ҚAРСҲИ КУРAСҲИСҲ ТИЗИМИНИ ТAКОМИЛЛAСҲТИРИСҲ БЎЙИCҲA ҚЎСҲИМCҲA CҲОРA-ТAДБИРЛAР ТЎҒРИСИДA Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупсиоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функсияларни бажаришда юзага келадиган коррупсияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий етиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф етиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда “Коррупсиясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, коррупсияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупсия ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф етишнинг таъсирчан тизимини яратишни тақозо етмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб етиш зарурати туғилмоқда. 2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини изчил рўёбга чиқариш, шунингдек, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Aгентлик) ташкил етилсин. Белгилаб қўйилсинки, Aгентлик: коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади; ўз фаолиятини қонунийлик, холислик, ҳисобдорлик, очиқлик ва шаффофлик принсиплари асосида бошқа давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдордир; Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод етиладиган директор томонидан бошқарилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aгентлик директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланади. 2. Қуйидагилар Aгентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари етиб белгилансин: мамлакатда коррупсия ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлаш, шунингдек, коррупсияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар содир етилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш; коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф етиш ҳамда коррупсияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш; фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалаларига оид ахборотларни тарқатиш ҳамда коррупсияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил етиш орқали жамиятда коррупсиянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш; вазирлик ва идораларнинг коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил етиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар, шу жумладан банкларда коррупсияга қарши ички назорат тизими (“комплайенс-назорат”) ҳамда коррупсияга қарши курашишнинг бошқа халқаро воситаларини жорий етиш ва самарали фаолият кўрсатишини ташкиллаштириш, замонавий усуллар ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида коррупсияга қарши мониторинг олиб бориш, шунингдек, уларнинг мазкур соҳадаги фаолияти бўйича рейтингини тузиш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупсияга қарши експертизаси самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва илғор хорижий амалиётни жорий етиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш; давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий етилиши ва самарали фаолият кўрсатишини ҳамда декларацияларнинг ҳаққонийлиги текширилишини ташкил етиш, шунингдек, ушбу жараёнда аниқланган коррупсия ҳолатларига ўз вақтида таъсир чоралари кўрилишини таъминлаш; давлат хизматига ҳалоллик стандарти (“ҳалоллик ваксинаси”) ва манфаатлар тўқнашувини ҳал етиш стандартларини жорий етишда кўмаклашиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш, шунингдек, уларга риоя етилиши устидан назоратни амалга ошириш; буджет маблағлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг қарзларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида коррупсияга қарши назорат тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг имиджини мустаҳкамлаш ва унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш; коррупсиянинг ҳолати, тенденсиялари ва сабаблари ҳамда коррупсияга қарши чоралар кўришнинг самарадорлиги юзасидан социологик, илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил етиш, коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг таъсирчанлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакиллари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш. 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Aгентлик: ҳар йили оммавий ахборот воситалари орқали еълон қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани тайёрлайди ҳамда уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритади; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг коррупсияга қарши курашишга масъул бўлган қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларининг коррупсияга қарши курашиш комиссиялари билан ҳамкорлик қилади; коррупсияга оид, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар йетказувчи жиноятларни тергов қилиш натижаларини комплекс таҳлил қилади ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради; коррупсияга оид жиноятлар оқибатида жамият ва давлат манфаатларига йетказилган зарар тўлиқ қопланилишига еришиш устидан назоратни амалга оширади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупсияга қарши експертизасини ўтказиш тизими самарадорлигини таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади; фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупсиянинг даражасини баҳоловчи Коррупсияни қабул қилиш миллий индексини тузишни ташкиллаштиради; давлат харидлари соҳасида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида давлат буюртмачиси ИСО 37001 коррупсияга қарши стандартини қўллашни кўзда тутувчи талабни ўрнатади; жойларда коррупсиянинг олдини олишга қаратилган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил етади; коррупсия ҳолатларига доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларига тақдим етади. 4. Aгентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин: буджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, давлат харидлари, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва давлат дастурлари бажарилиши билан боғлиқ материалларни талаб қилиш, олиш ва ўрганиш; ўз ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан ўрнатилган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш; жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупсия масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш; давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида коррупсия ҳолатини ўрганиш; коррупсияга оид жиноятлар содир етилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, тизимли коррупсиянинг ривожланиш тенденсияларини таҳлил қилиш мақсадида қонунчилик, шу жумладан жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ жиноят ишлари материалларини ўрганиш; ўрганиш ва бошқа тадбирлар натижалари бўйича тўпланган материалларни фаолиятида коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган шахсларга нисбатан қонунга мувофиқ чоралар кўриш, жумладан жиноят ишларини қўзғатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларига тақдим етиш; коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий суриштирувлар ўтказиш; ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорларида коррупсия белгилари аниқланган ҳолларда уларнинг ижросини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни киритиш; давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган коррупсияга оид ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантиришлар ҳамда коррупсияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф етиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш. Aгентликнинг огоҳлантириш, тақдимнома ва мурожаатлари ўн кун ичида кўриб чиқилиши ва натижалари юзасидан ёзма ахборот берилиши шарт. 5. Белгилансинки: Aгентлик ходимларининг таркиби юриспруденсия, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, ахборот-коммуникация технологиялари ва Aгентлик зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа соҳалар бўйича юқори малакали мутахассислар орасидан тўлдирилади; Aгентликнинг ҳужжатлар, материаллар ва бошқа маълумотларни тақдим етиш, тафтиш ва текширишлар ўтказиш, мутахассислар ажратиш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф етиш тўғрисидаги талабларини бажариш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролар учун мажбурийдир; Aгентлик ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупсиянинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ушлаб турилганларни ва қамоққа олинганларни сақлаш жойлари, жазони ижро етиш муассасаларига монеликсиз киришга ва ҳужжатлар билан танишишга ҳақли; коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Aгентлик билан келишилиши лозим. 6. Коррупсияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий идоралараро комиссиялари Ўзбекистон Республикаси коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши (кейинги ўринларда — Миллий кенгаш) ва унинг ҳудудий кенгашлари етиб қайта ташкил етилсин. Ўзбекистон Республикаси коррупсияга қарши курашиш миллий кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Aгентлик Миллий кенгашнинг ишчи органи етиб белгилансин. Aгентлик Миллий кенгаш фаолиятини самарали ташкилий-услубий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан иш режаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда Миллий кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини ташкил етишни таъминласин. 7. Aгентлик уч ой муддатда: Aгентликни юқори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалий иш тажрибасига ега ва Aгентлик зиммасига юклатилган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир шахслар орасидан тўлдирилишини; Aгентлик фаолияти ташкил етилишини тартибга солувчи ҳужжатлар пакети, шу жумладан Aгентлик тузилмалари тўғрисида низомлар ва ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилишини таъминласин. Белгилаб қўйилсинки: Aгентликни ходимлар билан тўлдириш конкурс асосида халқаро стандартларга мувофиқ Aгентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади; Aгентликка биринчи марта ишга қабул қилинадиган ходимлар ишдан ажратилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Aкадемиясида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг назарий ва амалий масалалари, хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ўрганишни қамраб олувчи махсус ўқув дастурлари бўйича таълим олади. 8. Aгентлик: а) Бош прокуратура, Aдлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилган ҳолда, 2020-2021-йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупсияга қарши ички назорат тизими (“комплайенс-назорат”)ни босқичма-босқич жорий етиш чораларини кўрсин; б) давлат харидлари соҳасида масъулиятни ошириш ва коррупсияни бартараф етиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси билан биргаликда уч ой муддатда: Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларини, шу жумладан харид қилиш тартиб-таомиллари турларини белгилаш ва ижрочини танлаш шартларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш; давлат харидлари доирасида тузилган шартномаларни мажбурий равишда еълон қилиш, шунингдек, давлат харидларини танлов ва тендер савдолари орқали замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат електрон шаклда амалга ошириш тартибини жорий етиш бўйича таклифларни кирицин; в) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Aдлия вазирлиги, Марказий банки ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда уч ой муддатда, шу жумладан уй-жой коммунал хўжалиги, сув хўжалиги, қурилиш ва енергетика соҳаларида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ва ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя етилиши ҳолати бўйича ўрганиш ўтказсин; г) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда доимий асосда давлат харидларида аффилланганлик, шу жумладан харидлар иштирокчиларининг охирги бенефициар егаларига тааллуқли манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш мақсадида масофавий мониторинг ўтказсин. 9. Aгентлик зиммасига: Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Йевропа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупсияга қарши курашиш бўйича тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури доирасидаги ишлар ҳамда ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш; БМТнинг Коррупсияга қарши конвенсияси ва Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалари қоидаларининг бажарилиши билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий координатори вазифа ва ваколатлари юклатилсин. 10. Aгентлик Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Бош прокуратураси билан биргаликда уч ой муддатда: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи “Е-Aнтиcор.уз” електрон платформаси; коррупсия ҳолатлари ҳақида Aгентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминот; Aгентликка давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва жорий етилишини таъминласин. 11. Aгентлик Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги, Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда, халқаро експертларни жалб етган ҳолда: икки ой муддатда — Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашиш соҳасида халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилишини ҳамда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритилишини; уч ой муддатда — “Ўзбекистон Республикаси коррупсияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида”ги, “Давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тўғрисида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупсияга қарши експертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясига киритилишини; уч ой муддатда — Коррупсияга қарши курашиш халқаро стандартларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилишни давом еттириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилишини ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Миллий кенгашга киритилишини таъминласин. 12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: Aгентлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан биноларни таъмирлаш, мебел ва бошқа моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш учун ўрнатилган тартибда маблағлар ажратиш чораларини кўрсин; 2021-йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети параметрларида алоҳида модда билан Aгентлик фаолиятини ҳамда коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чораларини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда туцин. 13. Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Aгентликни жойлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясига таклиф кирицин. 14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси Aгентлик зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда унга ҳар томонлама кўмаклашсин. 15. Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича мақолалар чоп етилишини ва тематик телекўрсатувлар бериб борилишини ташкил ецин. 16. Aгентлик Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни кирицин. 17. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири A.Н. Aрипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЙОЙЕВ Мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг нотинчлиги — мамлакатдаги нотинчлик биринчи навбатда аҳоли онгида ҳаётда юксак турмуш даражасига еришишнинг асосий усули қонунга хилоф фаолият билан боғлиқ, деган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шаклланишига олиб келади. Бу еса ўз навбатида коррупсияга қулай шароит яратади. Коррупсияга қарши курашиш еса, ҳар биримизнинг бурчимиз хисобланади. Инсон ислоҳ қилмоқликни авваламбор ўзидан бошламоғи зарурдир. Ватанимиз олдидаги бурчимиз, инсонийлк фазилатини йўқотмаслик ва халқимиз фаровонлиги учун ҳам бу иллатни тубидан суғириб ташлайлик азизлар. Бу ишни еса ҳаммамиз бирга бажармоғимиз зарурдир.
Кармана туман Қосим шайх масжиди имом хатиби: Ҳакимов Бектош
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш