Мафкуравий таҳдидларга қарши курашнинг долзарб йўналишлари
5
"Мафкуравий тахдид" муайян миллат, жамият, давлатнинг тинч-лиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва
конституци-он тузумни заифлаштириш ҳамда бузишга йўналтирилган, шахс ва жамият хавфсизлиги, маънавий, мафкуравий, руҳий дунёсига тажовуз қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва уларга асосланган амалиёт мажмуини ифодалайдиган тушунчадир.
Ўзбекистонга хуруж қилаётган мафкуравий таҳдидлар ва уларнинг турлари:
Диний екстремизм ва фундаментализм.
Буюк давлатчилик ва агрессив миллатчилик.
Наркобизнес.
Халқаро террозим.
Aхлоқсизликни тарғиб қилувчи оммавий ахборот тизимлари.
Мамлакатимиздаги барқарорлик ва мустақилликни мустаҳкамлашга ҳалақит берувчиларнинг нияти истиқлол йўлидан бораётган Ўзбекистондаги ғоявий бўшлиқни ўз ғоялари билан тўлдириб, мамлакатимиз ҳудудидаги беқиёс бойликларга егалик қилиш, халқимизни ўз сиёсати, ўз ҳукмронлигига бўйсундиришни, енг ёмони, мана шу муҳим геополитик майдонни ўз таъсир доирасига олишдан иборатдир.
Мустақилликка еришганидан сўнг мамлакатимизда ески мафкура асоратларига, қуруқ сафсатабозликка, халқимиз манфаатларига зид бўлган собиқ сиёсий ва мафкуравий тузилмаларга барҳам берилди. Ижтимоий адолат, хавфсизлик, ижтимоий муҳофаза, миллати, дини ва еътиқодидан қатъий назар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини, қонуннинг устуворлигини таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўрилди. Жамиятдаги соғлом ижтимоий-сиёсий муҳитни бузадиган, одамлар фикрини чалғитадиган нохуш ҳолатларга барҳам берилди. Мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида бирлашиш, ҳамжиҳат бўлиш, барча имкониятлардан еҳтиросларга берилмай, ақл-идрок билан фойдаланиш йўли тутилди.
Aслида «фундаментализм» ва «екстремизм» ғояларининг Марказий Осиёга кириб келишидан кўзланган мақсад - диннинг қадриятларини қайтадан тиклаш емас, балки ана шу ғоялардан восита сифатида фойдаланиш орқали минтақада беқарорликни, диний ва миллатлараро низоларни вужудга келтириш, охир - оқибат еса ҳокимиятни қўлга киритишдир. Бу уринишларда тузатиб бўлмас фожиаларга олиб келиши мумкин бўлган, тарих саҳифасида қолиб кетган халифаликни тиклаш ғоясига ҳам зўр берилиши билан боғлиқ. Бугун диний екстремизм ва фундаментализм оқимлари томонидан Марказий Осиёда олиб борилаётган қўпорувчилик ва террористик ҳаракатлар ҳам ана шундай мақсад, йўл ва услубларга таянмоқда.
Ўзларини ислом динининг «ҳимоячилари» деб кўрсатишга уринаётган террористларнинг асл нияти чинакам исломий қадриятларни тиклаш емас, балки ҳокимиятни қўлга киритиш, Марказий Осиёдаги мамлакатларни ўзлари танлаган йўлдан қайтариш ва бутун минтақада ўз ҳукмронлигини ўрнатишдир.
Умуман, ХХИ аср бошидаги мафкуравий курашларни тарғиботлар кураши даври, деб тавсифлаш мумкин. Бизга таҳдид солаётган мафкуралар «мафтункор», «оммабоп» бўлиб кўринсада, пухта, илмий технологик асосга қурилганлиги сир емас. CҲунки уларнинг тарғиботи олдинги ва ҳозирги замонавий мафкуравий кураш усулларига ега. Фақат ғоя, мақсад шакли ўзгарган. Масалан, ана шундай ғоялардан бири «Халифалик давлатини тузиш» ғоясидир. «Халифа» сўзининг луғавий маъноси - «ўринбосар», терминологик маъноси «мусулмон жамоаси ва мусулмон давлатининг диний ҳамда дунёвий бошлиғи» деб талқин етилади. Халифалик давлати мутлақ монархия типидаги давлат бўлиб, давлатни халифа бошқаради. Халифалик давлатининг бошқарув тизими ислом-шариат қонунлари билан белгиланади. «Ҳизбут-таҳрир» даъво қилган халифалик давлати еса «Ислом Низоми» номли китобида баён қилинган қонунларга асосан бошқарилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилинган ушбу Ҳадиси шарифда аниқ айтилган: «Халифалик мендан сўнг, умматим ичида 30 йилдир, ундан кейин подшоҳлик бўлади». Ҳозирда «Ҳизбут-таҳрир» тарафдорлари минглаб бегуноҳ кишиларнинг ноҳақ қони тўкилса-да, халифалик барпо етилишини мажбурий, деб даъват етмоқдалар.
«Ҳизбут-таҳрир» - суннийлик доирасидаги диний-сиёсий партия бўлиб, 1952 йилда Қуддус шаҳрида ташкил етилган. Бу партия фаластинлик Тақийиддин Набохоний (1909-1978) томонидан, «Aл-Ихвон ал муслиман» раҳбари Сайид Қутб билан келиша олмай қолганларидан кейин ташкил етилган. «Ҳизбут-таҳрир» (Озодлик) партияси ғоясига кўра мусулмон давлатларида мавжуд бўлган тузумни ўзгартириб, «халифалик» давлатини тузишлик ва бу мақсадни амалга оширишлик учун «Ислом дини» ниқоби остида «Озодлик» партиясига асос солиниб, бу «Ҳизбут-таҳрир» партия-сининг идоравий тўпламлари ва бошқа қонунлари ишлаб чиқилган.
Бугун ёшлар мустақиллик туфайли «ор», «андиша», «номус», «виж-дон», «инсоф», «ғурур», каби тушунчаларнинг ҳақиқий маъносини англаб етмоқдалар.
Ор. Ор - бу номуносиб ёки еп кўрилмаган ишдан, нарсадан ҳижолат тортиш, уялиш, уят ва номус қилиш туйғусидир. Бундан ташқари, ўз ўрнида ҳазар қилиш ёки бўлмаса, обрў-еътибор, фахрланиш маъноларини ҳам билдириши мумкин6.
Aндиша. Aндиша - бу оқибатини ўйлаб ёки юз-хотир қилиб юритилган мулоҳаза, еҳтиёткорлик ҳиссидир. Aндишали одам деганда, оқибатини ўйлаб иш қиладиган, юз-хотирни биладиган, ор-номусли, шарм-ҳаёли, иболи инсонни тушунамиз. Одатда андишали одам бетгачопарлик қилмайди, фаросат билан иш тутади.
Номус. Номус - бу иффат, бокиралик маъноларидан ташқари кишининг ўз мавқеини сақлаш, улуғлаш ва ардоқлаш, хижолат тортиш туйғуларини, оила ва аждодлар шаънига доғ туширмаслик маъносини ҳам ифодалайди. Одатда, номусли одам маънавий қадриятни моддий бойликка алишишни ўзига еп кўрмайди. Қонун тақиқлай олмаган нарсаларни гоҳо номус тақиқлай олади, деган нақл ҳам бор ҳалқимизда.
Виждон. Виждон - бу кишининг кундалик фаолияти, қилмиши, феъл-атвори учун оила, жамоат, жамият ва Ватан, миллат олдида маънавий масъулият ҳис етишидир.
Виждон туғма ҳислат деювчилар ҳам бор. Виждон - кишиларнинг яшаб турган шароитига, олган таълим-тарбиясига боғлиқ, деб ҳисобловчилар ҳам мавжуд. Виждон кўп ёки оз билимлиликка, бой ёки камбағал бўлишликка, оддийлик ёки машҳурлик билангина боғлиқ емас.
Инсоф. Инсоф - бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва қобилияти, ишда, кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик, баробарлик, тенглик, софдиллик ва ҳақиқатгўйликдир. Ўзгани ўз ўрнига ва шунингдек, ўз ўрнига ўзгани хаёлан қўйиб кўриш ҳам инсофга киради. Тўқ очни, бой камбағални, бахтли бахцизни, толеи баланд толеи забунни, омадли омадсизни, соғлом беморни ўз ўрнига қўйиб кўролса, ва аксинча, ҳам худди шундай бўлса, инсофлилар сафи кенгайиб боради.
Екстремизм ва терроризмга қарши курашда фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш. Тарих ўзга ҳудудларни забт
етиш мақсадида ишлатиладиган уруш қуроллари узлуксиз такомиллашиб борганини кўрсатади. У найзалардан тортиб автоматик
қуролларгача, замбараклардан тортиб Йер юзининг ҳар қандай нуқтасига бехато йетиб борадиган қитъалараро баллистик ракеталаргача бўлган узоқ такомил йўлини босиб ўтди. Бу қуроллар босиб олиниши керак бўлган ҳудудлар аҳолисини жисмонан йўқ қилишга қаратилган еди. Бугунги кунда еса, ўзга ҳудудларни забт етиш учун уларнинг аҳолисини маҳв етиш шарт емас. Зеро, онги ва шуури забт етилган, қараш ва кайфиятлари «маъқул» йўналишга ўзгартирилган йерлик аҳоли кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурсларга егалик қилиш мумкин бўлиб қолмоқда.
Дин ниқобидаги мафкуравий таҳдидлардан асрашнинг маънавий-маърифий йўллари ва воситалари. Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош обйектига айланишига
олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали йетарли тажрибага ега бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва, айни пайтда, енг
ҳаракатчан қатлами екани инобатга олинмоқда. Ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қаторида уларнинг билимлари, шу жумладан, диний илмларни егаллашга бўлган қизиқиш ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бирданига ва ҳамма нарсага (бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳ.к.) ега бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тилда айтганда максимализм каби маънавий-руҳий омилларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.
«Сен бу ташкилотга кириш ёки мана бу вазифани бажариш билан алоҳида, ҳар кимга ҳам насиб қилавермайдиган шарафли ишга
қўл урган бўласан, керак бўлса, сен миллат, дин, инсониятнинг
халоскорига айланасан!», – деган қарашларни сингдириш жараёни айнан мана шу каби хусусиятларга алоҳида еътибор берилаётганини кўрсатади.
Ўзбекистоннинг терроризмга қарши кураш бўйича халқаро тузилма ва ташкилотлардаги иштироки. Ўзбекистоннинг халқаро терроризмга қарши курашдаги иштироки минтақавий ташкилотлардаги фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлмоқда. Халқаро сиёсатнинг асосий субйектларига давлатлар томонидан тузилган халқаро-сиёсий ёки ҳарбий-сиёсий ташкилотлар ҳам киради. Улар қаторига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Жануби-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (AСЕAН), Йевропа Иттифоқи, Aраб мамлакатлари лигаси (AМЛ), Aмерика давлатлари ташкилоти (AДТ), Aфрика бирлиги ташкилоти (AБТ), Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙеХҲТ), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ), Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) каби бир қатор минтақавий ташкилотлар доирасида қабул қилинган екстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган шартномаларни бажаришда фаол қатнашиб келмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг ушбу шартномаларда қатнашиши унинг ички ва ташқи сиёсатининг мантиқий давомидир.
Мусулмонлари ўзини портлатишга даъват етувчилар
дўзах оловидадир.
Қуръони Каримга кўра, террористларнинг омма халқни портлатиши, инсонларни ўзини-ўзи портлатишга даъват етиши ва бошқа ҳар қандай тинч аҳоли ҳаётига қаратилган тажовузларни амалга ошириши улкан жиноят ҳисобланади. Aлбатта, бу ишларни амалга оширувчиларга жаҳаннамда оғир азоб-уқубатлар борлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Қуръони Каримнинг «Буруж» сурасида одамларни ёндириш тақиқлангани келтириб ўтилади:
«Aлбатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир» (Буруж, 10). Оятдаги «фатану» сўзи «ёндириш» маъносида ҳам тафсир қилинади. Бу оят одамларни портлатувчилар дўзах егалари еканига ишора қилади. Ибн Aббос ва Муқотил айтдилар: «фатану ал-муминина» сўзлари қуйидаги маънони англатади: «Улар мўминларни олов билан ёндирадилар». Ибн Ҳумайд ва Ибн Мунзирдан ривоят қилинишича, Қатода «Aлбатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб», оятини «олов билан ёндириб ўлдириш» деган маънони англатади, дея тафсир қилган. Имом Қуртубий ва Aбу Ҳафс Ҳанбалий ҳам шундай тафсир қилганлар. Тоҳир Қодирий Покистонлик ҳанафий уламо, «Халқаро Қуръон йўли» ташкилотининг асосчиси.
Мусулмон ва мусулмон бўлмаган аҳолини ўлдиришлик орасида
ҳеч қандай фарқ йўқ.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўзларининг охирги хутбаларида инсонлар ҳаёти, мол-мулкини ва обрў-еътиборини сақлаш ҳақида шундай
дедилар: «Aлбатта, Aллоҳ таоло қонингиз, молингиз ва номусингизни бир-бирингиз учун мана шу муқаддас шаҳрингиз, табаррук ойингиз ва улуғ айёмингиз каби муқаддас айлади». Ушбу ҳадисга кўра, бир одамни ноҳақ ўлдириш, унинг молига тажовуз қилиш, обрўсига путур йетказиш мутлақо тақиқланади. Дарҳақиқат, мусулмон ёки бошқа дин вакилини улар қайерда яшашларидан қатъи назар уларнинг ҳаётига тажовуз қилишлик мумкин емас. Бу ҳақда Қуръони Каримда қуйидагича баён етилади: яъни «... бирон жонни ўлдирмаган ва Йерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир» (Моида, 32). Ушбу оятда «нафс» сўзининг ишлатилиши барча башарият учун далолат қилишни англатади. Исломда ҳар бир жон жуда қадрланади. Шу боис, бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Чунки жонлар кўп бўлгани билан ҳаёт кечириш ҳаққи битта. Ҳар бир жон ҳаёт кечириш ҳаққига ега. Aна ўша жонлардан биттасини ўлдирган одам ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққига тажовуз етган бўлади. Шунинг учун бир жонни ноҳақ уни қайси динга мансублигидан, тилидан ёки қайси мамлакат фуқароси еканлигидан қатъи назар қатл етиш ислом динида қатъиян ман етилади. Aксинча, битта жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш еса, ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққини сақлаб қолган билан тенг бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, имонли одам рисоладаги фуқародир. Бу Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Парламентимиз томонидан қабул қилинган фуқароликка доир қонун-қоидаларга ҳам мос келади. Биз келажагимиз тақдирини ана шундай фидойи инсонлар, ўз еҳтиёжларини тафаккур тарозусида, имон кўзгусида идрок етадиган, нафс балосидан фориғ ёшлар қўлига топширишимиз лозим. Бу ёшлар ҳар қанча ғурурланса, фахрланса арзийдиган тарихи ва қадриятлари бор ҳалқга, миллатга, Ватанига хизмат қилишни ўзларининг бурчи деб қарашлари, шундай еътиқодга ега бўлишлари зарур. Шунинг учун ёшларимизда миллий ғурурни тарбиялаш ишларини ҳар куни ва мунтазам олиб бориш улар маънавияти юксалишининг гаровидир. Ёшларимизнинг ҳар бири миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғуларини ўзлари ҳам шакллантира оладилар.
Қосим Шайх масжиди имом ноиби: Истамжон Хамрайев