Сохта салафийлик

11-08-2021, 11:53 admin Мақолалар 485

Сохта салафийлик
Аллоҳ таоло мусулмонларни доимо бирдамлик ,ўзаро ёрдам ва ҳамжиҳатликка чақиради.Ҳамжиҳатликда барака бор,тотувликда файз бор. Сўнгги йилларда “Салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган,мутаассиб кўринишдаги сохта салафийлар пайдо бўлди.Асрлар давомида ислом уламолари томонидан ёзилган асарлар ва орттирилган малака эришилган ютуқларни рад этиб ,фақатгина “Салафи солиҳлар” даврини эътиборга олиш сохта салафийликнинг тор моҳиятини намоён этади.
Сохта салафийлар мусулмонларни кабира (катта) гуноҳ сабабли ҳам диндан чиқишини эълон қилмоқдалар.Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) нинг ақида борасида мўътабар ҳисобланган “ал –фиқҳул акбар”китобида шундай дейилади : “ Мусулмон шахсни бирор гуноҳ сабабли ,гарчи у катта гуноҳ бўлса ҳам ,модомики уни ҳалол санамас экан,кофирга чиқармаймиз ва ундан имон исмини ҳам кетказмаймиз.Уни ҳақиқий мўмин деб атаймиз ”.
Хорижий гуноҳи кабира содир бўладиган ҳар бир диёр “дорул ҳарб” ҳисобланиб ,уларга қарши уруш қилинади дейдилар.Худди шундай ,сохта салафийлар ҳам агар инсонлар ислом шариати жоиз деб билган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳамда саҳобийлар ва азиз авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш каби амалларни жоиз деб эътиқод қилсалар уларни куфр ва ширкда айблаб , ўша диёрларни куфр диёри деб атаганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъин ва табъа тобеъинлар яшаган даврдир. Ана шу даврда фаолият олиб борган улуғларни “Салафи солиҳлар”, яъни солиҳ бўлган зотлардир, дейилади. Ўтган асримизнинг кўзга кўринган етук алломалардан бири марҳум Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “салафийлар” деб атаётганларга раддия сифатида “Салафийлик исломий мазҳаб эмас, балки у муборак давр босқичидир” номли асарларида жумладан шундай дейдилар: “Ислом динининг ўтаган ўн тўрт асрлик тарихи давомида бирор мўътабар имом ёки уламодан эшитмаганмизки, мусулмонларнинг ҳидоятда бўлишларининг ҳужжати “салафийлар” деб номлаган гуруҳга мансуб бўлиш ҳисобланса. Балки, “салафийлик” деган гуруҳга мансуб бўлишнинг ўзи айни бидъатдир” (231-232-бетлар).
Аллоҳ таоло Анъом сураси, 153-оятида марҳамат қилган  “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар. Ва бошқа йўлларга эргашманглар. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар.Мана шу сизга қилган амрдирки, шояд тақво қилсангиз” оятига хилоф  иш тутди. Шу тариқа нафсу ҳавосига берилган, бидъат ва залолатга кўмилганлар тоифаси кўпайиб борди. Бу ҳолат асрлардан асрларга ўтиб ҳозирги кунимизда ҳам давом этмоқда. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Дарҳақиқат ,бани Исроил етмиш икки миллат (гуруҳ)га бўлинди,умматим эса етмиш уч миллатга бўлинади.Фақатгина бир миллатдан ташқари уларнинг барчаси дўзахдадир”,дедилар.Саҳобалар : “Нажот топган )у( миллат) кимлардир ,ё Расулуллоҳ ?” деб сўрадилар.(Бунга жавобан) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : (“Мен ва асҳобларим унинг узра бўлган (миллатдир),дедилар  (Имом Термизий ривояти).
Сохта салафийларнинг Пайғамбаримизга ҳурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналари мусулмон ҳолда вафот этмаган дейишларида ҳам яққол кўрина- ди. Уларнинг бундай ғайриисломий ёндашуви гўёки “нубувват”, яъни пайғамбарлик Набий алайҳиссаломнинг фақат сўзи ва амалида намоён бўлган, деган хулосага олиб келади. У зотнинг таналари, яъни жисмларидан фойда йўқ. Чунки бу тана у зотнинг мушрик ота-онасининг бир бўлагидир. Пайғамбар ўлди, унинг жасадидан фойда йўқ. Шу боис сохта салафийлар у зотнинг қабрлари зиёратидан маъни йўқ, деган сохта, асоссиз, бемаъни, мантиқсиз, тутуруқсиз гапларни тарқатишади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом бериш ва у зотнинг қабрларини зиёрат қилиш бахт ва саодатдир. Шу боис бу муборак равзадан йил бўйи Ер юзининг турли бурчакларидан келган мўмин-мусулмонларнинг қадами узилмайди. Набиййи муҳтарам соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин қабрларини зиёрат қилувчи умматларга бундай дея марҳамат қилганлар: “Бирор киши менга салом берса, албатта, Аллоҳ менинг руҳимни қайтариб беради ва мен ўша одамнинг саломига алик оламан” (Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти). Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошқа ҳадисда: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар (Қози Иёз ривояти).
Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларни бундай сохта салафийлар домига тушиб қолишдан асрашимиз ва бунинг учун эса доим огоҳлик билан уларга қарши илмий раддиялар бериб боришимиз керак бўлади.

Қизилтепа туман бош имом хатиби : З.Орипов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш