"Маросимлар ва уларнинг одоблари".

6-08-2021, 20:41 admin Мақолалар 372

"Маросимлар ва уларнинг одоблари". Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Тўй-томошаларимиз ҳақида кўп мулоҳазалар қиламиз. Айрим одатларимизни санаб, хурсанд бўламиз: ўзбекона удум ва тадбирларимиз ростакамига тўйларимизда ҳам ўз ифодасини топиб, одамларни меҳр-оқибатга, аҳил-иноқликка, умуман, яхшиликка ўргатади. Бироқ шундай «одат»ларимиз борки ва шундай янги «урф»лар ҳам пайдо бўляптики, улар тушунган одамларнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқармоқда. Танқид мавзусига айланиб келаётган ана шундай жиҳатлар – тўйларимиздаги дабдабабозлик, ортиқча қилиқлар, янги «урф»лар кишини чуқур мулоҳаза қилишга ундайди. Сабаби, одамларимизни на моддий, на маънавий фойдаси тегадиган бундай «одат»лардан қайтариш келгусида кўплаб хунук оқибатларнинг, маънавий жароҳатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роҳманга ибодат қилинг. Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз», дедилар». Намунча ваҳима, дерсиз. Хотиржам бўлинг: асоссиз эмас бу. Тўйларимизда ҳозир кундан-кун урчиб бораётган айрим даҳмаза одату қилиқларни эшитган, кўрган киши ҳеч ҳам бефарқ қараб туролмайди. Ҳашамдор тўйлар қилиш, бойлигини кўз-кўз этиш орзу-ҳаваси бошқа халқларда ҳам бор. Улар ҳам ҳисоб-китобини билиб бўлмайдиган исрофгарчиликлар қилиб туради. Бироқ ўша ортиқча дабдаба ўрнига савоб қиладиган, элнинг дуосини оладиган одамлар ҳам йўқ эмас.Бугун дунёнинг у ер-бу ерида ана шундай саховатпешалар томонидан ибратли ишлар ҳам қилиняпти. Бўляпти-ку, бундай амаллар ҳам. Йўқ, одамзод шон-шарафга ўч. Бор-будини бир кунлик тўйга сочса-ю, ҳамманинг тилига тушса… Тўйни-ку узоқ йиллар эслаб юришар, лекин шу дабдабага сарфланган маблағ ёки бошқа моддий нарсалар кимгадир ҳадя қилинса-ю, бечораҳол одамларга ёрдами тегса, бу яхшилик, савоб иш ҳеч кимниг ёдидан чиқмайди. Бизнинг юртимизда ҳам дабдабали тўй қилгандан кўра пулини етим-есирнинг бошини силашга, меҳрибонлик ва қариялар уйларига эҳсон қилишга сарфлайдиган саховатпеша одамлар оз эмас. Исрофгарчиликка жуда қаттиқ қарайдиган халқимиз тўйларида ҳам, урф-одат ва маиший турмушида ҳам ана шундай фикрлайдиганлар қанча кўпайса, шунча яхши. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Таомнинг энг ёмони бойлар даъват қилиниб, камбағаллар тарк қилган валийма (зиёфат) таомидир», дер эди». Инсон дабдаба ва исрофгарчилиги, шуҳратпарастлиги билан эмас, одамийлиги, саховати, яхшилиги билан чинакамига ном қозониши ва бу номни узоқ вақт сақлаб қолиши мумкин.
Учқудуқ тумани "Мустақиллик" маҳалласи отинойиси Файзиева Зилола
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш