"ЯНА МУХАРРАМГА ЕТДИК"...

5-08-2021, 22:18 admin Мақолалар 400

"ЯНА МУХАРРАМГА ЕТДИК"...

Бизни хидоят йулига бошлаган, билмаганимизни билдирган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин!
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га саловату дурудлар бўлсин
Кун ботди, шом кирди. Сўнг тун, ортидан яна тонг... Шу тартиб ила умримизнинг яна бир йили сувдайин оқди-кетди.
Борлиқда куз - йил бўйи бажарилган ишлар сарҳисоб килинадиган, хосил йиғилиб , натижалар кўринадиган пайт. Остонада муҳаррам -ўтган бир йилнигина эмас, ортдаги бутун умримиз, қилган амалларимизни кўздан кечиришга бебаҳо фурсат. Олдинда Аллоҳ таоло белгилаганича яшамоғимиз лозим бўлган муддат. Мухаррам -яхши амалларимиздан кибирланмай, ёмон ишларимиздан пушаймон бўлиб,товба-тазарруъ қиладиган, кунглимиз ёғдуга тўладиган онлар. Бир сана ўтди, бу мухаррамга ким етмади ким етди.Етмаганлар, агар бу дунёда туғри яшаб ўтган бўлса, Аллоҳнинг марҳаматига улашгани билан бахтли.Етганлар эса, мухаррамгача кетган бир йиллик умрини ҳисоб-китоб қилиб, шукру тазарруда бўлишга, ибодатда давом этишга имконятлар берилгани билан бахтли, ҳар бир сана шунчаки кунлар йиғиндиси эмас асло.Яхшиликлар ё ёмонликлар қилинадиган, савоблар ё гуноҳлар ишланадиган муддатдир. Олдинда ҳам шундайин йил бошланаяпти.Янги ва яхши амаллар ила безашга бел боғлайлик унда, яна қутлуғ ойлар Ражаб, Шъабан, Рамазон, Зулҳижжа келади.Унда яна муборак кечалар-Рағойиб Исро Бароат Кадр ва Ашура бор. Дуо қилайлик-бу ойлар ва бу кунлар хайру барокотидан Аллоҳ таоло барчамизни баҳраманд этсин. Рахмату мағфират сўраб қилган дуоларимиз бу кунларга етмаган муслиму муслималарнинг руҳларига бориб етсин.
Бошланаётган янги сана барчамизга муборак ва хайрли келсин.
Хатирчи туман "Буғирдоқ МФЙ отинойиси Миразаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш