Хурофоту-бидъатдан огоҳ бўлинглар!

9-06-2021, 16:58 admin Мақолалар 429

Хурофоту-бидъатдан огоҳ бўлинглар!
Бисмиллоҳир раҳмонир роҳйм
Бизни ҳидоят йўлига бошлаган, билмаганларимизни билдирган, Оллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсин!
Коинот фахри бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) га саловоту-саломлар бўлсин!
Ўлим ҳақ ҳаммамиз жон аччиғини тотгувчимиз. Баъзида мусибатхоналарда “Унинг ўрнига мени жонимни ол!, унга дард бергунча менга берсанг бўлмасмиди?, суянган тоғимдан айрилдим, Суянганим Нарвоним отам, ўлимлари қурисин”. Бундай гаплар ҳаммага таниш ва кўпчиликка фидоийлик намунаси бўлиб кўринади. Аваллари менга шундай туйуларди. Бугун еса... шундай гапларни эшитсам, қўрқувдан қалбим титрайди. Ахир бу сўзларни ҳаммаси дуоку. Яратгандан бошқа ким дардимизни олади, Яратгандан бошқа ким рисқ беради? Сўровчи қўшнисидан ёки ўртоғидан фалон нарса ўрнига фалон нарсани бер деб ўтинаётган бўлса майли. Лекин бу ўринда сўраётган зот осмонлару ердаги барча нарсаларни эгаси бўлган Аллоҳ ҳеч бир эвазисиз: “Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман”. (Бақара 184), дея марҳамат қилган зотдан тилаклар юқоридаги каби тиланадими? Раззоқ, Раҳим, Раҳмон Зотдан ёрдам шундай сўраладими? Аваллари ҳеч ким бундай гапларни айтиб йиғлама дея айта олмас эди. Ҳозирчи? Оллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин! Мустақиллигимизнинг шарофати билан юртимизда ҳамма соҳада ислоҳотлар олиб борилаяпти. Жумладан, динимизда ҳам бидъат-хурофот одатлардан қутилиш мақсадида бир-қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан маҳалламиздаги диний маросимларни ўтказиш бўйича Отинойилар тайинланган. Улар диний қўмитани “Жаҳолатга қарши-Марифат билан” шиорига амал қилиб, айтиб йиғлашлар, ўринга-ўрин сўраш майитга оғир бўлиши, уни на майитга, на йиғлаётган одамга фойдаси йўқлиги ҳақида тушунтириб, уни ўрнига, Қуръон ўқиб, зикр саловотлар айтилса савоб бўлишини тушунтирганликлари боис “Бидъат ва хурофот”
одатлар барҳам топди. Хайрли бир ишга йўл кўрсатиб, сабабчи бўлганга, ўша хайрли ишларни бажарганни савобича мукофот берилади (Муслим ривояти).
Мадом Аллоҳнинг, марҳамати ҳар нарсадан улуғ, ҳар недан кенг, мадом Унинг бандаси эканмиз ,бизга ҳар ерда, ҳар дамда Парвардигорга муҳтожлигимизни муносиб изҳор қилиш, икки дунё учун хайр сўраш ярашади ва бу Аллоҳ таоло мақтаган ишдир (Бақара сураси). Биз муҳтож бўлган Зотнинг мулки, карами кенг...Бу мулкдан бирор нима тилаганда, ўринга-ўрин эмас, балки яхши кунга шукр, ёмон кунга сабр қилиш, ҳар бир мўминнинг яхши амалидир.
Оллоҳ йўлида хизмат қилаётган барча отинойиларга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин! Барчамиздан ўзи рози бўлсин! Омин.

Хатирчи туман, “Бўғирдоқ” МФЙ
Отинойиси: Миртазаева Робия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш