Муҳаррам ойи фазилати ҳакида

4-09-2020, 14:22 admin Мақолалар 1 265

Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳийм "Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм берилганларни (юксак) даражаларга кутарур" , деган Аллох таолога хамд булсин.Пайгамбарларнинг энг шарафлиси Мухаммад (с.а.в)га у зотнинг имонда тулин ой каби , маьрифатда куёш каби булган оилаларига ва сахобаларига , уларга киёматгача эргашганларга салавот ва саломлар булсин.
Кун ботди, шом кирди. Сунг тун, ортидан яна тонг...Шу тартиб ила умримизнинг яна бир йили сувдайин окди-кетди.Борликда куз-йил буйи бажарилган ишлар сархисоб килинадиган,хосил йигилиб, натижалар куриладиган пайт.Остонада мухаррам- утган бир йилнигина эмас, ортдаги бутун умримиз,килган амалларимизни куздан кечиришга бебахо фурсат.Олдинда Аллох таоло белгилаганча яшамогимиз лозим булган муддат.
Мухаррам ойи хижрий-камарий таквим буйича йилнинг биринчи ойи, биринчи Мухаррам ойи эса янги йилнинг бошланиш кунидир. Лугатда "мухаррам" сузи «хурматланган»,” харом килинган”, “улугланган” маъноларни англатади.
Мухаррам-яхши амалларимиздан кибрланмай, ёмон ишларимиздан пушаймон булиб, тавба-тазарру киладиган, кунглимиз ёгдуга туладиган онлар.Бир сана утди,бу мухаррамга кимлар етмади, ким етди.Дархакикат,мухаррам ойи хурматли ойдир.Аллох таоло урушни харом килган турт ойдан биридир.Бундан ортик хурмат булиши мумкинми?Бу ой "Аллохнинг ойи" деб номланади,бундан ортик улуглаш булиши мумкинми?.Бу ой мавке ва даражада рамазондан кейинги уринда туради.
Ушбу ойда "Ла илаха иллаллох" калимасини куп такрорлаш билан бирга нафл руза тутмокликни савоби тугрисида хам Пайгамбаримиз (с.а.в)дан жуда куп хадислар ворид булган.
Абу хурайра (р.а) айтадилар:
"Пайгамбаримиз (с.а.в)дан "Беш вакт фарз номоздан кейин кайси номоз афзалрок?" деб суралди.
Пайгамбаримиз (с.а.в) "Кечанинг уртасида укилган номоз (яни тахажжуд)" дедилар.Яна суралди:"Рамазон рузасидан кейин кайси руза афзалрок?" Пйгамбаримиз (с.а.в) "Аллохнинг ойлари ичида сизлар "Мухаррам" деб атайдиган ойда тутилган руза" дедилар.
(Имом Ахмад, Муслим, Довуд)
Мухаррам ойининг 10-куни боши Ашуро куни дейилади. Бу кун алохида эътибор билан каралмоги лозим.
Севимли Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо (с.а.в) хазратлари ушбу кун хакида шундай деганлар: "Иброхим алайхиссалом Ашуро куни тугилганлар .Аллох таоло уни Намрудни оташидан Ашуро куни саклаган. Аллох таоло унга тугри йулни Ашуро куни курсатган.Ушбу кун Жаброил, Михоил, Исоил алахиссаломнинг, Арш ва курсини яратилган кунидир.Ер ва осмонлар, жаннат хам мазкур кунда яратилган.
Ушбу кунда Тубо дарахти экилди.
Ашуро куни руза тутмок
Ашуро куни руза тутмок суннатдир. Расулуллох (с.а.в) муборак туфуклари билан хурмони юмшатиб, Ашуро куни фарзандларига чайнатдилар ва болалар окшомга кадар хеч нарса емас эдилар.
Абдуллох Ибн Аббос (р.а) ривоят киладилар: "Пайгамбаримиз (с.а.в) Мадинага келганларида Яхудийларнинг Ашуро куни руза тутаётганларини курдилар. Сабабини сураган эдилар, улар: "Бу кун яхши кун Аллох таоло Мусо (а.в) ва Бани Исроил кавмига душманларидан нажот бэрган кун, Мусо (а.с) шу кунда руза тутганлар " деб жавоб беришди. Пайгамбаримиз (с.а.в) "Мусога сизлардан кура мен хакдоррокман" дедилар. Кейин руза тутдилар ва сахобаларига хам шуни амр этдилар"
Юкоридаги хадисга асосан уламолоар Ашуро кунини 3 марта бада белгилайдилар.
1.Ашуро куни, ундан бир кун аввал ва бир кун кейин, жами 3 кун руза тутиш
2.Ашуро куни ва 9-куни, жами 2 кун руза тутиш
3.Ашуро кунининг ёлгиз узида руза тутиш
Расулуллох (с.а.в) дедилар: "Ашуро кунини руза билан утказган кулига Аллох таоло 10 минг фаришта ва Ашуро кунини руза билан утказганларнинг саноги кадар савоб, 10 минг хаж, 10 минг умра ва 10 минг шахид савобини беради"
(Муслим Имом Ахмад)
Ашуро кунида намоз укиш.
Ибн Аббос (р.а)дан ривоят этилади.
"Ким Ашуро куни хар ракатда "фотиха" сурасидан сунг 50 марта " ихлос" сурасини укиб, 4 ракат номоз укиса, Аллох таоло у кишига утиб кетган ва келажак 50 йиллик гунохлардвн авф этади хамда Малоил-аълога у кули учун жаннатда нурдан бир курси бунёд этади ".
Ашуро куни оиласига икром курсатиш
Абу Хурайра (р.а)дан ривоят килишган хадиси шарифда Мухаммад Мустафо (с.а.в) дедилар "Ким Мухаррам ойининг 10-куни яъни Ашуро куни оиласига, фарзандларига, аёлига, факир инсонларга лутф курсатса, уларни хурсанд килса, Аллох (ж.в.а) у кулига кейинги йилга кадар хурсандчиликлардан ажратмайди.
"Ким Ашуро куни бир кишига ифтор килиб берса жумлаи уммати Мухаммадга ифтор килиб берганни савобини олади". Ибн Маъсуд ривоят килган бир хадиси шарифда Расул акрам (с.а.в) дедилар: "Ашуро кунини руза билан утказган, бутун йилни руза билан утказганни савобини олади".Яна бир муборак хадисда дедилар: " Бу куннинг фазилатини кидиринг.Чунки бу Аллох танлаган муборак санадир.Ким бу кунни руза билан утказса, Аллох таоло фаришталар, набийлар, пайгамбарлар,шохидлар ва сайишларнинг ажрини беради
2020-йил Ашуро куни милодий йилнинг 29-август кунига тугри келади.
Аллоҳ таоло барчамизга руза тутмокликни, намозларни укимокликни насиб айласин ва Ашуро кунини савобларидан бахраманд айласин.Гунохларимизни махфират килсин. Омин.

Хатирчи туман: "Бугирдок" МФЙ отинойиси: Муртозаева Робия








скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш