"Ўзбекистонда диний ташкилотлар".

5-08-2021, 22:16 admin Мақолалар 596

"Ўзбекистонда диний ташкилотлар".
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Маълумки диний онг ўз-ўзидан ўзгармайди . Унга фаол таъсир кўрсатиб турувчи омиллар мавжуд.
Уларнинг энг таъсирчани диний муассасаларидир.
Мустақиллигимизнинг дастлабки даврида масжидларимиз сони ортиб борди.Масжидларнинг сонини ортиб бориши билан бир вақтда, мусулмонлар диний онгини радикаллаштириш ва сиёсийлаштиришга уринган кучлар ҳам фаоллашиб борди.Масжидларнинг баркамол авлодни тарбиялашдек нозик масалаларини , хизматларини инкор этмаган ҳолда, баъзи масжидларда сиёсий исломнинг шаклланиши ва ривожи учун таянч нуқтаси бўлиб келди.
ХХ- асрнинг 90 - йилларида Россияда тузилган " Ислом уйғониш партияси" филиали Ўзбекистонда очишга қаратилган уринишлари мазкур кучларнинг ўз сафларини мустаҳкамлашга йўналтирилган кенг кўламли ҳаракатлари сифатида юзага келди.Наманган ва Қўқонда тузилган "Адолат" ," Ислом лашкарлари", " Одамийлик ва инсонийлик" каби ҳарбийлашган ташкилотлар жиноятчиликка қарши курашда давлат органларига ёрдам бериш ниқоби остида ҳуқуқ--- тартибот ташкилотларининг айрим вазифаларини ўз зиммасига ола бошлагани ҳам исломнинг тез суръат билан сиёсийлашиб бораётганидан далолат берар эди.
Бизнинг вазифамиз --- диний қадриятлар, энг аввало инсоннинг маънавий камолотига хизмат қилиши лозимлигини ,азалий ҳақиқатни, айниқса, ёш авлод онгига сингдириб боришдир.
Ушбу ишдан мақсадимиз диний қадриятлармизни соғлом ва тўғри идрок этилишига қаратилган фаолиятимиз кўҳна ва серқирра тарихимиз ҳамда аждодларимиз қолдирган ибратли маънавий меросга асосланган.
Олдимизда турган вазифа --- яратилаётган имкониятлардан тўғри , умуммиллий юксалиш манфаатларига мос равишда фойдаланишдир.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний ташкилотларнинг қаторида Рус Православ черкови, Немис Евангельлютеранлар черкови, Арман Апосполлик черкови, яхудийлар ва Бахоийлар диний жамоалари, Буддавийлар ибодатхонаси, Библия китоб жамияти каби ташкилотларни санаш мумкин.
Мустақилликкача бўлган вақтда бор йўғи иккита ( Тошкент ислом институти ва " Мир Араб" мадрасаси) исломий диний ўқув юрти бўлган бўлса, ўтган йиллар давомида уларнинг сони кўпайди .Имом ал- Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Бухородаги " Мир Араб " Олий мадрасаси, Самарқанддаги Хадис илми мактаби, Бухородаги " Мир Араб" ,Тошкентдаги " "Кўкалтош", Қорақалпоғистондаги "Мухаммад Беруний", Наманган " Мулла Қирғиз", Хоразмдаги " Фахриддин Ар - Розий", Андижондаги " Саййид Мухйиддин Махдум", Қашқадарёдаги " Хожа Бухорий" ҳамда хотин - қизлар тахсил оладиган Тошкентдаги " Хадичаи -- Кубро" ва Бухородаги " Жўйбори Калон" ўрта махсус ислом билим юртларидан иборат яхлит диний --- таълим тизими яратилди.Тошкент ислом институтида махсус сиртқи ва модул тизими ташкил этилди.
Тошкент ислом институти ва бошқа ўрта махсус ислом билим юртларида жорий этилган таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда талабаларнинг қабул қилинган давлат меъёрларига мувофиқ диний ва дунёвий билимлар олаётганини инобатга олий, мазкур ўқув юртларининг битирувчиларига берилаётган дипломлар давлат таълим хужжати сифатида эътироф этилди.Шу билан бирга, унга эга бўлган шахсларга давлат Олий таълим тизимида ўқишни давом эттириш хуқуқини берилди..
Фуқароларга хаж ибодатини адо этишлари учун барча шароитлар яратилди.Мустабид Шўро тизими даврида ҳар йили уч,тўғри кишига ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат берилган бўлса, ҳозирда йилига етти миллиондан ортиқ киши ҳаж сафарини адо этиш имконига эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти таъкидлананидек : " Биз дин бундан буён аҳолини энг Олий руҳий, аҳлоқий ва маданий меросдан баҳраманд қилиши тарафдоримиз.Лекин биз ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонунчиликка аралашиш учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз.Чунки бу холни давлатимиз хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф - хатар деб хисоблаймиз".

("Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий - маърифий асослари" китобидан фойдаланилди.

Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом- хатиби хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш