Имом хатиблар ва маънавият тарғиботчиларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича тадбир ўтказилди

26-11-2017, 09:06 admin Янгиликлар 1 598

Имом хатиблар ва маънавият тарғиботчиларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 10.00да Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”нинг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2017 йил 14 ноябрдаги 07/2236-сонли топшириғига асосан имом-хатиблар ва маънавиятчи-тарғиботчиларга Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, хорижлик уламолар, дин ходимлари иштирокида ўтказилган халқаро конференцияларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, ёшларни миллий анъана ва қадриятларимизга ёт бўлган зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирга ташриф буюрган Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Йўлдошхўжаев, Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими М.Толиповлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Шунингдек, тадбир давомида "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" мавзусидаги халқаро конференцияда Камказ мусулмонлари диний идораси раҳбари Шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг маърузаси бўйича тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди.
"Ӯзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи" номи билан ӯтказилган ушбу тадбирга тингловчи сифатида ӮМИ Навоий вилояти вакиллиги тасарруфидаги масжид имом хатиблари, шаҳар ва туманлар маънавият маърифат бӯлимлари раҳбарлари, тегишли ташкилот ва муассасаларнинг манавиятчи-тарғиботчилари таклиф этилди.
Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларга қизиқарли мавзулар бўйича саволлар беришди.
Тадбир самимий руҳда, таассуротларга бой ҳолда ўтди.

ӮМИ Навоий вилояти вакиллиги матбуот хизмати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш