Сохта фатво берувчи фатвохонларга қарши фикрлар

27-07-2021, 13:21 muslim Мақолалар 516

Сохта фатво берувчи фатвохонларга қарши фикрлар
Бисмиллаҳир рохманир рохиим.
Қуръони каримда Аллоҳ “Сизларга Исломни дин деб рози бўлдим ”дейди (Оли Имрон сураси 19- оят) Ислом динига Ислом номини бирор бир махлуқот бермаган. Бу номни Аллоҳ ўзи танлаб динни устимизга Муҳаммад соллаллолҳу алайҳи вассаллам орқали етказган бизни ўрта уммат, энг бахтли уммат қилиб Аллоҳ ўзи танлаган.Лекин шу бахтиёр умматлари ичида ҳам ,ихтилофчилар бузғунчилар топилиб ва ўшалар тўғри йўлдан адашиб бадбахт умматлар бўлишларини Пайғамбаримиз соллалллаҳу алайҳиссалом ўз замонларидаёқ башорат қилганлар . Ул зот солллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларига бир чўпни олдилар ва ерга дарахтсимон қилиб 73 та чизиқ чиздилар ва саҳобаларига дедилар:
“Мендан кейин Ислом дини 73 фирқага бўлинади шундан 72 нафари завол топади 1 нафари нажот топгувчилардир дедилар.Бу нажот топгувчи фирқа “Аҳли сунна вал жамоадир дедилар ”.Бугунги кунга келиб “Аҳли сунна вал жамоа”нинг тўрт буюк имомларининг кўрсатган йўлларидан ҳам қайтаргувчилар ўзларини салафи солиҳлар деб ёки бир қанча номлар билан атаб мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган ҳалқлар орасида келишмовчиликлар келтириб чиқарувчи сохта фатво ясаб олувчилар чиқиб,ўз йўлларига даъват этмоқдалар.
Мисол учун : - Сохта салафийлар -уларнинг белгилари шундайки улар ўзларини Салафи солиҳларни издошларимиз дейишиб ўзларига шундай ном беришган . Қуръон ва суннатга қайтишни даъво қиладилар. Мазҳабларни инкор қиладилар. Мужтаҳид уламоларнинг йўлларини нотўғри мазҳаббошиларнинг фикрларини йўққа чиқарадилар. Тассавуфни ҳам инкор қиладилар.Сўфиизим бундай таълимот йўқ дейдилар.Ҳеч қанақа мазҳабни тан олмайдилар, ҳар бир ҳукмни тўғридан тўғри Қуръондаан олиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Мавлудни бидъат дейдилар ва улар мусулмонларга қарши “такфирни” қўллайдилар.
-Ҳизбут таҳрир -кониституцион -демократик тузимни ҳаром деб,давлат исломий давлат бўлиши керак уни Қуръон билан бошқариш жоиз дейдилар.
- Сохта тариқатчилар (сохта сўфийлар) -сохта сўфийга қўл берса бўлди, бажарилмаган амаллар ҳам бажарилди бўларкан, у ўзини топган тутганини пирига назр қилса бўлди экан .
-Таблиғчилар -Динни 5 арконига 6-амал “Динга юриб даъват қилиш ”ни қўшадилар. “Ҳамма амалларни бажариш шарт эмас динга юриб даъват этилса бўлди”-дейишади.
ИШИД,Жабҳатан- нусра –“Ёрдам фронти ”бу оқимларни санаб охирига етиш қийин ва фатво берувчилари ҳам бисёрдир .Ижтимоий тармоқларни эгаллаб олиб бутун куч ва билими -маҳоратларини,бойликларини Аллоҳнинг бандаларини тўғри йўлдан адаштиришга сарфламоқдалар. Пайғамбаримиз солллалоҳу алайҳи васалламнинг:”Ким Қуръонни ўзича тафсир қилса , ўзига дўзахдан жой тайёрласин ”деган таҳдидли ҳадиси уларга қарата айтилган. Лекин Ўзбекистон республикаси мусулмонлари ижтимоий тармоқлардаги мударрис ва муфтийларга муҳтож эмаслар беадад шукроналар бўлсинким диний соҳа фаолияти қонун асосида такомиллаштирилган бўлиб, фуқароларнинг диний масалалар бўйича эҳтиёжлари ижтимоий тармоқлари орқали қондирилиб борилмоқда. Диний таълим олмоқчи бўлганлар учун мадраса ва олийгоҳлар ўз бағрини очиб турибди. Уларда илми, дунё уламолари илмидан кам бўлмаган уламоларимиз сабоқ бермоқдалар.
Шу ўринда айтиш жоизки ҳар бир қовм ўз пайғамбарини иззатини қилсин. Бу ҳақида Аллоҳ Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилган:”Овозингизни Росуллуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассаллам)дан кўтарманглар”-дея биз бандаларига Аллоҳ тарбия берган. Энди айтишимиз мумкин Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассаллам ичимизда йўқларку?-деб, худди ана шу ўринда Росулиакрам соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг ўгитлари бизга асқотади:”Илм аҳли уламолар Пайғамбарларнинг меъросхўрларидир”-деганлар.Диний манбаларда ёзилишича жаннат аҳли пайғамбарлардан сўнг, аҳли уламолар эканлар чунки улар ўз ҳудуди қовмларини ҳидоят йўлида тутадилар.Шундай экан сизу биз учун Аллоҳ олдида маъсул бўлиб турган мамлакатимиз уламоларини ҳурматларини жойига қўймоқ ,ҳар бир динга оид масала ва муаммоларимизни улардан сўраб билмоқ, сабоқларидан хулоса қилмоқ жоиздир.Аллоҳ ҳар бир бандасини адашганлар йўлидан бормоқликдан Ўзи асрасин.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси : С. Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш