СУНЪИЙ АРЧА ДАРАХТИ

29-11-2019, 06:41 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 000

Савол: - Ассалому алайкум! Сунъий арча дарахтларини чет давлатлардан олиб келиб сотса бўладими? Бу дарахтар янги йил арафасида сотилади, шу тижорат ҳалолми?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг сифатлари икки қисмга бўлинади. Бири жалол сифатлари бўлса яна бири жамол сифатларидир. Раззоқ, Таввоб, Роҳмаан, Роҳиймлар жамол сифатлари ҳисобланади. Шунингдек Аллоҳ таолонинг Қаҳҳор, Мудилл, Доорр, Жаббор, Ал-Мунтақим сифатлари эса жалол сифатлари ҳисобланади. Дунёдаги барча борлиқ Аллоҳни шу икки турли сифатларининг намунасидир. Она ўз туққан боласини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёниб турган оловга ташламаслиги аниқ. Аллоҳ таоло онадан бениҳоя раҳмли Зотдир. Бу Аллоҳ таолонинг жамол сифатларидан Роҳийм сифатидир. Шер ўз ўлжасини кўрганида раҳм қилиб ўтирмасдан уни нимталаб ташлайди. Бу унинг қаҳр сифатидир. Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири Қаҳҳордир, яъни қаҳрининг ҳам чеки йўқ деганидир. Аллоҳ қаҳр қилганида абадий дўзахга улоқтиради ва уларни абадий ўша ерда қолиб кетишига парво ҳам қилмайди. Мусулмон киши фаросатли бўлади, нима қилиш ёки қилмасликни фаросати билан билиб олади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш