Насиҳатим қулоққа ол болам.

2-07-2021, 12:14 admin Мақолалар 486

Насиҳатим қулоққа ол болам.

Қулоғингга ол болам насиҳатимни
Эшитганда чимирма қошу кўзингни
Қайсарлигинг тутиб бурма юзингни
Юзима солмагин берган тузингни.

Кўп сўзласам беор деб оғзима урма
Ҳар ерда бемаҳал, бесамар юрма
Нодонларнинг изини юзингга сурма
Юзинг қаро қилиб бағримни ўйма.

Ўтар даврон, ўтар бойлик, ўтар тахт
Излаганинг турар ёнингда ҳар вақт
Бемеҳр бўлмагин, сўнг кутма шавқат
Меҳрга зор онангни йиғлатма болам.

Қўлдан давлат кетиб, бўлсанг ночорлар
Дўсту ёронларинг ҳар ён қочарлар
Ҳар хил фисқу фасод заҳрин сочарлар
Сабр-тоқат ила чида жон болам.

Не келса бошингга тилингдан келар
Аччиқ тилинг бир кун дилингни еяр
Нодон бирла дўстлашсанг устингдан кулар
Ёвга сиринг айтма ҳушёр бўл болам.

Ҳар доим камтар бўл, камгап бўл болам
Кўп нарса билсангда керилма болам
Катталарни ҳурмат қил, доим дуо ол
Дуо олган хор бўлмас, амал қил болам.

Дилдан элин севган ҳурматли бўлар
Топар меҳр доимо иззатли бўлар
Қудратли давлатнинг юз-кўзи бўлар
Халқингни сотгувчи ёв бўлма болам.

Насиҳатим олсанг ҳеч хор бўлмайсан
Қийналиб ўзингни ҳар ён урмайсан
Кўз гавҳаринг асрасанг афсусланмайсан
Сўзларимга қулоқ тут панд берма болам.
Қизилтепа тумани
"Ҳафқориён" мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш