"Жамиятнинг дуру гавҳари".

5-07-2021, 11:19 admin Мақолалар 393

"Жамиятнинг дуру гавҳари".

Бисмиллаҳир рохманир роҳийм.

Ислом динининг жинсий муносабатлар хусусида ғоят маъқул, ниҳоятда мақбул тавсиялари бор.
Биринчидан, никоҳ суннат ва савобдир; никохланган кишининг савоби ортади.Уйланган киши уйига бирор егулик ва ичгулик олиб келса, етти юз савоб берилади.
Рўзғор тебратиш учун қилинган сарф - харажатлар жиҳод қилиш билан баробар ҳисобланади.( яъни" жиҳод" деганда Фақат уруш назарда тутилмайди, савоб Фақат уруш туфайли хосил бўлмайди, бунга ахамият бермоқ жоиз).
Ҳатто никохдаги эр- хотиннинг жинсий алоқасида ҳам савоб бор. Росулуллох соллоллоху алайҳи васаллам шу ҳақида гапирганларида сахобалар: " Ё Росулуллоҳ, биз нафсимизнинг, шаҳватимизнинг орзусини қондирамиз, бундан ҳам савоб топамизми? деб сўраганларида жавоб бердиларки:" Албатта! Шундай қилмасангиз, гуноҳ йўл билан қондиришингиз мумкин.... .Шунинг учун хам савобдир".
Исломда инсон табиатига, фитратига , яратилишига ниятда мос бир ҳатти- харакат мавжуд.
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам:" Уйланинглар ва ўз нуфузлар негизни зиёда қилингларким, киёмат куни мен сизларнинг кўплигингиз билан фахр қиламан", деганлар. Бу бежиз эмас.Чунки миллатларнинг куч ва шавкату эътибор уларнинг нуфузига ҳам боғлиқ.
Оилаларнинг барпо этилиши гўзал ходиса: тўйга йиллар давомида тайёргарлик кўрилади. Барбод бўлиши эса хунук манзара. Хеч ким ажрашиб кетаман деб оила қурмайди. Лекин......
Нима учун оила бузилади? Бунга аниқ бир жавоб бериш қийин. Ҳар бир холатда ўзига яраша сабаб ва баҳона бўлади. Баъзилари иқтисод дейишади.Мен бу фикрга қўшилмайман.Чунки Аллоҳ таолони " Роззақ" исми сифати ила бандасига ўлчаб кўйган ризқи бор.
Хозир ёшларимизнинг айримлари исломда никох ва оиланинг муқаддаслиги нималардан иборат эканлигини билишмайди, тасаввур ҳам қила олишмайди.Шунинг учун буни иқтисодга йўйиб бўлмайди.
Оилада талоқ деган сўзга хушёр бўлиш керак, маҳр деган сўзни тушуниш керак.
Агар оила бузилса, биринчи галда хотин кишини айблашга ўрганиб қолганмиз.
Шайҳ Ҳотами Асомнинг хотинлари хам каромати зохир аёл эди.Бир куни шайх ғазотга кетмоқчи бўлиб хотинларига:
-- Мен тўрт ойлик сафарга кетяпман, қанча нафақа истайсан?, дея сўради.
--- Тирик қолишимга яраша егулик қолдиринг, деди аёллари.
-- Тириклигинг ва ўлиминг менинг қўлимда эмас, хақ Таолонинг измидадир.
-- Ундай бўлса, менинг ризқим сизнинг қўлингизда эмас, Жаноби Хақнинг измидадир", дедилар.
Бу жавобни эшитган Хотам жаноблари хурсанд бўлдилар.
Қўшни хотинлар келиб,хайрон бўлишиб:" Нега бундай қилдингиз дейишганларида, жавобан: " Эрим хам мен қатори ризқ егувчи, ризқ берувчи эмас" дея жавоб берган эканлар.
Демак эр- хотинлик ўртасида Аллоҳ таоло хузурида тенглик шундай бўлади.Буни англаган одам оила бузилишига хавф солмайди.
Эр ўзи масъулиятига, хотин ўзи масъулиятига тенг жавобгар эканлигини хис этиши лозим.
тенг хуқуқлилик шундан иборат.
Эр билан тенгма- тенг гап талашиш, теппа - тенг олишиш --- тенг хуқуқлик эмас, балки нодонликдир.
Эр сўзига қулоқ солган , Аллоҳ амрини адо этган хотин камбағални подшоҳ қилади.
Кимнингки кўнгил ҳабибаси бўлган аёли, хонадонининг бекаси ўзига уйғун ва мос бўлса, ўша одам энг бахтиёр инсондир.
Хаёт қонуни асли шу ---- Аллоҳни ,Пайғамбарни таниган аёл эрига итоат қилади, бундай хотин эр бошига тож кийдирувчидир.
Росулуллоҳ соллоллоху алайҳи васаллам: " Мусулмоннинг уйи жаннат боғидан бир боғчадир", деганлар .
Ё Роббимиз Аллоҳ! Бизларни оила неъмат билан неъматлантирганинг учун Ўзинга шукрлар қиламиз. Бир - биримизга мухаббатимиизни зиёда қил.
Кимнинг уйида тотувлик йўқ бўлса, уйларини Қуръон билан нурлантириб, хонадонларига осойишлик бер.
Ота - боболаримиздан қолган " Қўша қаринглар" деган дуо бор, дуоларимизни хайрлисини ижобат эт.
Ёшларимиз онгига ,қалбига оиланинг муқаддас туйғуларини сингдир.
Ҳар бир оилани турли балою офатлардан Ўзинг асра.

Ууқудуқ тумани " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби, хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш