"Аллоҳ тақво эгаларини севади".

18-06-2021, 18:35 admin Мақолалар 459

"Аллоҳ тақво эгаларини севади".

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Ислом мусулмонларга бошқалар билан тинч- омон яшашларига рухсат берган.
Мадомики, мусулмонлар жамиятда бошқа дин вакиллари билан биргаликда яшар эканлар, табиийки, ўрталарида турли шаклда яқин алоқалар бўлиши, ўзаро борди - келди қилишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб , мусулмонларга аҳли китобларнинг сўйган сўйишлари ҳалол қилинган.
Аллоҳ таоло ғайридин миллатлар билан ҳам ўзига хос муомалалар, кенгчиликлар борлигини эслатиб, бу ҳақида баъзи ҳукмларни баён қилади:
" Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир".
Баъзи кишилар " Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир", дейиш нима учун керак бўлди экан? Улар Қуръон ҳукмига амал қилишмайди- ку? Ҳалол- харомни фарқига боришмайди - ку, дейишлари мумкин.
Уламоларимиз бунга жавобан "Мазкур китоб мусулмонларга қаратилган, сизлар ўз таомингиздан берсангиз бўлаверади, деганидир"- дейдилар.
Бошқа дин вакилларига нисбатан Исломдаги бағрикенглик ушбу ҳукм билан чегараланиб қолмайди, балки яна ҳам чуқурроқ, яна ҳам нозикроқ масалада -- никоҳ масаласида ҳам кўринади:
"Иффатлари сақланган мўминалар ва Сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда махрларини берсангиз ( сизга ҳалолдир)".
Мусулмон эркак кишига иффати сақланган муслимага, иффати сақланган бўлиб, зинога бормай ва ўйнаш тутмай, маҳрини бериб, уйланиш шарт бўлганидай, аҳли китобдан бўлган иффати сақланган, покиза аёлларга уйланишида ҳам мазкур нарсалар шарт қилинади.
Шубҳасиз, бир жамиятда яшаб келаётган икки диндаги шахс ўртасида уйланиш масаласи ҳам кўтарилиши мумкин. Шунинг эътиборидан, исломда мусулмон эркакнинг аҳли китоб аёлга уйланишига рухсат берилган. Бундай никохда хотин ўз истагига биноан, динини ушлаб қолиши мумкин.У ўз динининг кўрсатмаларига амал қилаверади.Ислом дини унинг ҳамма хақ- хуқуқларини ҳимоя қилади. Бундай бағрикенглик жамики инсониятнинг бахтига кафолат берувчи , мукаммал дин бўлмиш исломга хос, холос.
Ушбу ўта аҳамиятли ҳукмларнинг сўнгида шиддатли таҳдид келади:
" Ким имонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир".
Мазкур бу ҳукмларга оғишмай амал қилиш имондандир.Ким ушбу ҳукмлардан юз ўгирса, имонни инкор қилган бўлади, юз ўгирган бўлади. Имондан юз ўгирган инсонни энг аввало ҳамма қилган амаллари беҳуда кетади.
Бу маъно Қуръон матнида "хабата" сўзи билан ифодаланган. Бирор ҳайвон заҳарли ўт еб, қорни шишиб ўлса, " ҳабата кетди ", дейилади. Ботил амал ҳам заҳарли ўсимликка ўҳшайди, уни қилган инсонга офат келтиради. Энг ёмони -- охиратда зиёнкорлардан бўлади.
Аллоҳим биз бандаларингни зиёнкорлардан қилмагин.
Нафсимизга тақво бергин.

Учқудуқ тумани "Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Одинахон Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш