"Муқаддас қўрғонни бузиш" осонми?

16-06-2021, 13:50 admin Мақолалар 384

"Муқаддас қўрғонни бузиш" осонми?

Уйни тўлдириб ўтирадиган бувижонларимиз ҳозирги ёшларимиз тўғрисида гапиришганда узоқ ўйга толиб ўтмишларини эслашади. Бир ҳовлида ўн беш, ўн олти киши яшаймиз. Нечта овсин, уларнинг фарзандлари қайн сингиллар ҳаммамиз аҳил-иноқ уй юмушларини бажариб, иш-ишимизга кетамиз. Вақтли келганимиз болаларимизни бир-биридан айирмай, чиройли муомала қиламиз. Эртаю кеч ишлаб ҳеч чарчамаймиз.
Ҳозирги ёшларимиз тўғрисида ижобий фикрлар кам деб ўйлайман. Чунки ёши улуғ инсонларимизнинг гапларида жон бор. Низоли оилалар келишмовчилигини сабаби сўралганда арзимаган майда гаплар ётади. Қани кечиримлилик, қани бир-биримизни айбимизни ёпишлилик. Орада беайб фарзандлар сарсон.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди..." (Наҳл, 72)
Биз қандай бахтли инсонмизки, Буюк Зот ота-она бўлиш бахтини бизга муяссар қилди. Биз шунчалар нотавон ва ношукр инсонмизки, шу бахтни ўз қўлларимиз билан барбод қилмоқдамиз. Айбни бошқалардан қидириб ҳеч чарчамаймиз. Нега ойнага қараб ўзимизга бир разм солмайииз. Ахир Аллоҳдан бошқа нуқсонсиз, айбсиз Зотни топа олмаслигимизни тушуниш шунчалар қийинми ?
Кундан-кунга йўқолиб бораётган меҳр-оқибат, ҳурмат-иззат киши кўнглини хира қилади. Биз фарзандларимизга нимада ўрнак бўляпмиз? Ким ўзарга ҳашаматли уй қуришдами, сандиқни тўлдириб сеп қилиб уни кўз-кўз қилишдами? Бир-биримизни айбимизни элга ёйиб ҳузурланаётганимиз бир ён, эр аёлини, аёл эрини сирини фош қилиб ҳузурланаётганимиз бир ён.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи. васаллам)марҳамат қиладилар: "Албатта Исломий оила эр ва хотин тотувлиги бир-бирини тушуниб, ҳурматлаб яшаши билан ажралиб туради".
Гўзал динимиз кўрсатмалари, миллий урф-одатларимиз ўрнини" замонавийлик "деган тушунча эгаллаб олди. Ҳашаматли уй, машина, энг сўнгги русумдаги жиҳозлар энг ачинарлиси бу бизни қалбимизни шодлантира олмайди. Ҳамма иш техника билан бажарилиб, аёлларнинг бўш вақти бир-биридан нолиш, бир-биридан айб қидириш билан ўтмоқда. Шундай гўзал, фаровон юртда имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланиш наҳот шунчалик қийин бўлса. Ота-боболаримиз биз босиб ўтган йўлни босиб ўтмаганми, улар орасида жанжал бўлмаганми? Албатта, бўлган фақат улар орасида меҳр-оқибат, бир-бирини аяб яшаш кучли бўлган.
Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:"... Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз..." (Бақара, 187).
Бу оят замирида қанчалар маъно яширин. Бу ўткинчи дунёда доим бир-биримиз учун либос бўлайликки, фарзандларимиз биздан ўрнак олсин. Оиладек муқаддас қўрғонни осонгина буза олиш мумкин эмаслигини англаб етишсин. Юртимизда гўзал, тинч-тотув оилалар кўпайсин!!


"Ҳафқориён" Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш