"Ҳаё иффатнинг мукофоти"

14-06-2021, 10:36 admin Мақолалар 363

"Ҳаё иффатнинг мукофоти"

(Ҳаётий воқеага асослаб ёзилган).

Саодат турмушга чиқди. Севиб севилиб, аммо ҳеч вақт ўтмай ота уйига аччиқлаб келди. Биз бориб вазиятни ўргандик. Уларни яраштириб қўйдик. Келин яна онасиникига келди. Шу аҳволда Саодат иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Энди унинг бир қиз ва бир ўғил фарзанди бор. Охирги жанжал кескин бўлди. Кўпчиликнинг аралашуви лозим бўлиб қолди. Хўп ўзи уларнинг ўрталарида қандай муаммо бор. Бу олти йиллик турмуш ичида тинч яшашларига нима монелик қиляпти?
Саодатнинг кийиниши Жасурга маъқул келмаяпти. Кўйлак тиззадан, олд томони қанча уйилган бўлса, орқа томони ҳам шунча уйилган. Бурукдай пастки кийим, у ҳам болдирдан юқори туради. Саодат гўшдоргина жувон. Оиласида бири уйланган, иккинчиси уйланмаган қайн укалар бор. Қайнота ҳам унча кекса эмаслар. Келин эгилади, туради, кир ювса, бола эмизса кийиган кийими авротини бекитолмайди. Бошида ҳеч қачон рўмол бўлмайди, сочлар ўта калта кесилган. Бу Жасурга ёқмайди. Аммо Саодат ўта покиза аёл, на эри, на болалари, на уйи, на ошхонасида ифлослик, бадбўйлик йўқ. Катта ҳовлини ораста тутади. Ерда гуллар экилган, супалар топ-тоза, пазандалигига, одамгарчилигига, гап йуқ. Саодат билан ҳам, Жасур билан ҳам суҳбатлашдим. Жасурнинг учта опаси бор. Кийиниши худди Саодатдек, опаларининг турмуш ўртоқлари ўзларингга қараб юринглар, деб айтганини олиб бераркан. Уларни кўрган Саодат: "Менинг қаерим улардан кам, хохлаганимча, ўзимга ёққандек кийинаман",-деб туриб олган, ҳар гапида опаларини рукач қилаверади. Жасур эса улар опаларим, уларнинг хўжайинлари индамайди, мен улардек эмасман, менинг эркаклик ғурурим бунга йўл қўймайди дейди. Саодатнинг ота-онасининг олдига бориб вазиятни ўргандик. Отаси бизнинг гапларимизни эшитиб, ғазабланди." Қизимнинг айни ўйнаб кулиб юрадиган вақти, тенгдошларидан камлик жойи борми ?, қайн опаларига мумкин, менинг қизимга, мумкин эмасми?-дея қизини оқлай кетди. Она ҳам отанинг гапига қўшилади, арзимас сабаблар эвазига яна бир оила дарз кетишига тайёр бўлиб турибди. Жасур нима қиларини билмайди.Куёвни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сийлаганлар, қайнотанинг сенсираб кўпчилик олдида, беҳурмат қилиши, динимизга хос эмас, ўзбекчилигимизга ҳам тўғри келмайди. Агар оилада эр ва хотин ҳар бири оиланинг муқаддас эканлигини ҳис этса, ҳар иккаласи ўзларининг ҳақ ҳуқуқларини билса, ажримлар сони бунчалик кўпаймасди. Доктор Ихсан Шенажокнинг шундай ҳикматлари бор: "Энг иффатсиз ҳаётлар, энг шарафли ҳаётлар каби саҳналарга олиб чиқилиб," шулардан ўрнак олинг"-деб олқишланса, мукофотларга сазовор кўрилса ҳам, исломнинг қизлари илҳомни улардан эмас, матонатни Осиё онамиздан, иффатни Мариям онамиздан, садоқатни Хадича онамиздан, илмни Оиша онамиздан, зуҳдни Фотима розияллоҳу анҳудан оладилар". Қани эди, саҳобия аёлларимиз ҳаётларини ўқиб ўргансак, қизларимизга таълим-тарбия берсак. Иффат каби аёлнинг қадрини оширадиган нарса йўқ. Номаҳрамлар олдида ярим ялонғоч кийиниши, уни Аллоҳдан узоқлаштиради. Аёллик тароватини кетказади, аёл фақат эри учун зийнатланади, чиройли либослар кияди, хулқи билан эрига азият етказмайди. Хотин эрининг ҳақини ўз ҳақидан устун қўяди. Булар Саодатга ўргатилмаганга ўхшайди. Жасур ҳам эрлик табиатидан келиб чиқиб талаб қўяди. Аллоҳдан сўраб, унинг розилиги йўлида иш тутганида бошқача бўларди. Эркак оқибати бузуқлик бўладиган ҳар қандай ҳолатга бепарво қарамайди. Эрга итоатни шунчаки масъулият деб эмас, балки ибодат деб қараш аёлнинг даражасини бир пағона кўтаради. "Модомики аёлларингиз очиқ-сочиқ юрар экан, ўқиган намозларингизда яхшилик йўқдир. Биз келинни ўтирғизиб алоҳида суҳбат ўтказдик. У чиройли хулосага келди. Фарзандларимиз ёмон эмас, биз ёмонмиз. Катталарга анчайин тарбия керак, Саодатнинг кийинишида жуда катта ўзгариш бўлди. Ўртада кўнгил хираликлар бўлиб ўтди. Асосийси болалар етиб бўлиб, қолмади.
Қизилтепа тумани" Робот" мфй отинойиси: Сирочева Рохила.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш