“Ҳар ишда меъёр яхши”

18-05-2021, 17:57 admin Мақолалар 664

“Ҳар ишда меъёр яхши”

Ўзининг муқаддас каломларида бизга кўрсатмалар берган Оллоҳга ҳамдлар бўлин! Оллоҳнинг кўрсатмаларини бизга етказган Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га туганмас саловатлар бўлсин!
Динимиз инсонларни ойлаб, йиллаб мотам тутишдан қайтаради. Халқимиз орасида ўлим билан боғлиқ орти кўринмас маросимлар, белни букадиган сарфлар на динимиз кўрсатмаларига, на ўзбекона қадриятларимизга тўғри келади. Юртимизда азадан ҳам тўйга ўхшатиб дастурхон безаш, кўпчилик қўлар сўйиб, ош бериш, пайшанбалик, йиллаб аза кийиш одатлари мавжуд эди. Бу ўринда кўпчилик айбни азадорга ағдариши, “Ахир унинг ўзи шу маракалар учун кўп маблағ сарфлаган бўлса, биз нима қилайлик”,-дейишарди. Баъзилар “ота-боболардан қолган удумларни ҳамма қатори бажармади” деб маломат тошини отадиганлар, “Энг яқин одамининг маракасини шундай ғариб ўтказди”, деб ғийбат қиладиганлар ҳам кўпчилик эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу борада чиқарган фатвосида бундай дейилади: “...Катта харажатлар эвазига амалга ошириладиган худойи, маракалар ўрнига марҳумлар руҳини шод этиш учун муҳтож оилаларга, меҳрибонлик уйларига, ногиронлар ва қариялар уйларига ёки ободончилик ишларига моддий ёрдам кўрсатишнинг афзаллик жиҳатлари ёритиб берилсин”.
Диний маросимларни ўтказишда кўрсатмаларга амал қилиб, ўтказишда момоларимизни, маҳалла оқсоқоллари, отинойиларимизни хизматлари катта. Улар азадорларга азани марҳумга оғирлиги, аза уч кунлиги, ортиқча сарф-харажатлар, оилада етишмовчиликка сабаб бўлишини, агар динимиз кўрсатмаларига амал қилинса, барча маблағлар ўринли жойларга сарфланса, жамият ривожига ҳисса бўлиб қўшилиши, охират учун ҳам катта савоб бўлиши ҳақида аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришганлиги боис, Оллоҳга шукрки, бидъат одатларга чек қўйилди. Маросимлар кичрайтирилди.



Хатирчи туман “Бўғирдоқ” МФЙ
Отинойиси: Миртазаева Робияскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш