Тўғри йўлдан адашмайлик.
Инсон хуқуқи, ҳаёти, оиласи моли жонини химоя этиш ислом таълимотини асосини ташкил этади. Инсон ҳаётига зулм, зўравонлик қилиш, қўрқувга солиш, тинч ахолини вахимага солиш, моли-жонига тажовуз қилишга шариатимизда йўл қўйилмайди. Ана шундай тажовузкорона тутилган йўл ислом динида харом қилинади. Бу борада Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам “Эй одамлар. Албатта сизларни қонларингиз, молларингиз, обрўларингиз, ўзларингиз учун худди шу кунингиз, шу ойингиз ва шу шаҳрингиз каби ҳурматлидир. Шу ерда хозир бўлган киши, хозир бўлмаган кишиларга етказинг”-дедилар. Экстремистик террорчи ташкилотлар ислом таълимотини ғоя ва тамойилларини мазмун ва моҳиятини бир ёқлама нотўғри талқин этиб, одамларни тўғри йўлдан адаштирмоқда. Ислом номи билан турли фатволар бермоқдалар. Хадиси шарифда:“Осонлаштиринг, қийинлаштирманг! Қизиқтиринг бездирманг!”-дейилади. Имом Ғаззолий бу каби оқимлар тўғрисида “Диний мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга хужум қиладиган катта йўлдаги қароқчилардир”-дейдилар. Исломни биринчи аркони бўлган имонни сингдириб бўлмайди. У инсон қалбига боғлиқ бўлиб, ихтиёрийлик билан қабул килинади. Инсон имонини қалбдан тасдиқ этганини, яъни имонлилигини билиш илми фақат Аллоҳгагина хосдир. Бировни имонсиз, яъни кофир дейишлик шариатимизда қаттиқ қайтарилган амаллардандир. Айни вақтдаги сохта салафийлар ҳар қандай гуноҳ содир этган мусулмонни куфурда айблашмоқда. Имом Ғаззолий “Куфур Расуллолох алайхи васаллам олиб келган нарсани ёлғонга чиқаришдир”-деб таърифлаганлар. Кимки мусулсон эканлигини тил билан айтиб турса, шунинг ўзи кифоя. Имом Бухорий “Кимки бошқа бир мусулмонни кофир ёки фосиқ деса, агар шу нарса унда топилмаса, айтган инсоннинг ўзи кофир ёки фосиқ бўлади”-дедилар. Ўзларини олим санаётган экстремистик оқим вакиллари сохта салафийлар бу каби тушунчани нотўғри талқин этаётгани учун жамиятда турли низо ва ихтилофлар келиб чиқмоқда. Пайғамбаримиз солаллоху алайхи васаллам даврларида мусулмонлар сони кўпайиб борди, бундан хавотирга тушган макка мушруклари Расуллуллох алайҳи салломга суиқасд уюштиради. Аллоҳ бу фитнадан огоҳ бўлиб, Пайғамбаримиз алайҳи салломни Мадинага хижрат қилиш учун ваҳий юборди, яъни жон сақлаш мақсадида. “Хижрат” бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, лекин ислом дини ақидасини бузиб ғаразли мақсадларни кўзлаган кимсалар, “хижрат” қилмаганлар “кофир” деган сохта даъво билан Ватандошларимизни алдаб Хориждаги жангарилар тайёрлайдиган жойларга жўнатмоқдалар. Аллоҳ йўлида даъват қилиш, яхшиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш, ота-онасига хизмат қилиш, ёвга қарши кураш, ўз хавойи нафсига қарши курашиб билиш, “жиход” деган тушунчанинг турли кўринишидаги атамасидир. Яъни “жиход” ғайрат қилиш, кучни ишга солиш, яъни инсон ўз мақсадларига эришиш йўлида бор имкониятини ишга солиши тушунилади. Имом Термизий “Жиход”ни афзали Аллоҳ таолонинг ризолиги деб, ўз хавойи нафсига қарши жиход қилишдир”-дедилар. Фарзандларнинг ота-онасига қилган хизматлари ҳам “жиход” хисобланади. Айни вақтда бузғунчилик йўлида ғаразли мақсадларни кўзлаб олиб борилаётган урушларни “жиход” дейишлик мутлақо нотўғри. Қуръони каримда (Нисо сураси 29-оятида) “Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”-деб мархамат қилинади. Яна хадиси шарифларда “Бандам ўзини ўзи ўлдириб, унга берилган умрга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга Жаннатни абадий харом қилдим” – дейилган (Хадиси Қудсий). Уламолар Ватани, оиласи, шанини химоя қилиб туриб Аллоҳ йўлида вафот этса, шахидлик назарда тутилади. Агарда харакат мол-давлат тўплаш ёки дунёвий нарсаларни қасд қилган бўлса, “шахид”лик хисобланмайди. Расулуллоҳ “Баъзи касалликлар билан вафот этса ёки хайрли ишларда вафот этса улар “шахид”лик мақомида”-дедилар. Бугунлик кунда баъзи кимсалар “шахид”лик даражасига эришиш учун ўзларини портлатиб юбормоқда. Ўз жонига қасд қилиш эса ислом динида ҳаром қилинган амаллардан биридир. Юқорида таъкидланганидек, экстремизм-тероризм таълимоти бўйича зулм қилиш, тинч ахолини қўрқувга вахимага солиш, шариатимиз таълимотига зид бўлган амаллардан. Ҳар биримиз туғилиб ўсган Мукаддас юртимиз, она маконимиз тинчлиги, осойишталиги, хотиржамлиги йўлида астойидил ўз хиссамизни қўшиб хақиқий ислом таълимотига мос бўлган муносиб амалларда бардавом бўлайлик.
Навоий вилояти бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова