Вилоятимиз имомлари фаолиятидан

30-01-2019, 09:28 admin Янгиликлар 1 055

Вилоятимиз имомлари фаолиятидан
Вилоятимиз имомлари фаолиятидан
Вилоятимиз имомлари фаолиятидан
Навоий шаҳар "Истқлол" МФЙ биносида "Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Навоий шаҳар Оқтош масжиди имоми Д.Эргашев Ислом дини инсоний фазилатлар ва эзгу ғояларни ўзида мужассам этган дин эканлиги, бироқ турли ақидапараст ва террорчи ташкилотлар ғаразли мақсадларидан келиб чиққан ҳолда Ислом таълимотини айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама ва нотўғри талқин қилиб, одамларни тўғри йўлдан адаштиришга уринаётганлари тўғрисида гапирди. Учкудуқ туман уй-жой қурилиш касб-ҳунар коллежида туман имоми А.Турдиев "Оила муқаддас даргоҳ" мавзусида маъруза қилди.Вилоятимиз имомлари фаолиятидан
Конимех тумани 7-сонли мактабда ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда имом-хатиб Т.Абдурахмонов "Диний эктремизм ва террорнинг бутун дунё инсониятига етказаётган зарари", "Ёшларимизнинг ҳар хил оқимларга қўшилиши оқибатида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир бўлаётганлиги" хусусида кенг тўхталди. Зарафшон шаҳар Саноат коллежида ўқувчи талабалар ва устозлар иштирокида "Ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва соғлом муҳит тарзини мустаҳкамлаш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Шаҳар имоми К.Шодмонов сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари, ёшлар ўртасида кўпайиб бораётган жиноятчиликлар тўғрисида сўзлади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш