Савол: Ассаламу алайкум. Халқимиз орасида кенг тарқалган кўз тегмасин ёки кўз тегибди деган иборани кўпчилик ишлатади. Буни тўғри эмас десам ишонишмайди ва кўзларига ёмон кўриниб қоламан. Саволим шуки шу нарсани кўриб индамай нотўғри қилишаётганини айтмасам менга гуноҳ бўладими? Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин.
Жавоб: Кўз тегиши бор. Ҳадисларда келган.
Ва албатта, кофирлар Зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлурлар ва: «Албатта, у мажнундир», – дерлар.
«Эй Пайғамбар! Кофирлар Қуръонни тинглаётиб, сени ўз назарлари билан йиқитиб юборишни хоҳлайдилар. Шу билан бирга, сени «мажнун» ҳам дейдилар.
«Кўз билан тойдириш»нинг икки хил маъноси бор.
Биттаси – адоват ва душманлик назари билан ҳақ йўлдан тойдириш, адаштириш. Кофирлар Набий алайҳиссаломга маънавий зарар етказишни хоҳлаганлар.
Иккинчиси – кўз теккизиш билан Набий алайҳиссаломга жисмоний зарар етказиш, у кишини йиқитиш, ҳалок қилиш маъноси.
Бу оятнинг нозил бўлиш сабаблари ҳақидаги ривоятларда айтилишича, мушриклар Қурайш қабиласидан кўзи бор бир кишини олиб келиб, Набий алайҳиссаломга ёмон кўз билан қаратиб, зарар етказмоқчи бўлганлар.
Шундай кўзли одамлар Бану Асад қабиласида бўлар экан.
Агар улардан бирортаси семиз туяни кўрганда ёмон кўз билан қараб қўйиб, «Ҳой қиз, идишни олиб бориб, манавининг гўштидан олиб кел», – деса, туя тезда касал бўлиб, йиқилар, эгаси уни сўйиб юборишга мажбур бўлар экан.
Набий алайҳиссалом ўз ҳадиси шарифларида: «Кўз ҳақдир, у туяни қозонга, одамни қабрга киритади», – деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ