"Солиха сингилларимга"

11-05-2021, 14:14 admin Мақолалар 436

"Солиха сингилларимга"

Аллоҳ таоло табиатан нозик хилқат қилган, аммо елкасида тоғдек вазифаларни ҳам уддасидан чиқа оладиган муслима диндошим! Эрта тонгдан уйғониб бомдод намозидан сўнг ширин нонушта тайёрлашга киришиб кетасиз. Умр йўлдошингизни ишга кузатасиз, болажонларингизни боғчага, мактабга сўнг уй юмушларига шўнғийсиз. Бу қилаётган хизматларингизга Аллоҳ беҳисоб ажрлар ёзсин. Сиз билан бир оз суҳбат қургим келди. Юқорида ёзганимиз фойдали кундаликни ҳар куни тонгда ўқишингизни маслаҳат берган бўлар эдим, сабаби бу ҳаётда яшашдан мақсад нималигини тушуниб етмоқ лозим. Агар мақсадингиз аниқ равшан бўлса ҳаётда яшашдан мақсад нималигини тушуниб етмоқ лозим. Агар мақсадингиз аниқ равшан бўлса, ҳаёт ҳам қизиқарли кечади. Яшашдан турмушигиздан зерикиб кетмайсиз. Мулоҳаза қилиб кўрайлик-а ибодат нима? Аллоҳни зикр қилиш, намоз ўқиш, рўза тутиш, қуръон тиловати, садақа ва ҳаказо. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Аллоҳга шукур, муслимасиз. Ҳар куни беш вақт намоз ўқийсиз, қуръон тиловат қиласиз, рамазонда рўза тутасиз Аллоҳнинг зикрида юрасиз, кўпчилик аёллар уй ишлари рўзғор юмушлари ва бола чақа билан овора бўлиб нафл ибодат қила олмасликдан хафа бўладилар. Садақа беролмасликларини айтадилар. Ҳа уйлашингиз мумкин-қандай қилиб садақа бераман? Ишламасам, тўғри пул бериб садақа бера олмассиз, лекин уйингиздагиларга, яқинларингизга очиқ юз билан боқишингиз, табассум қилишингиз ҳам садақадир. Шу маънодаги хадисларни ўқигансиз, эшитгансиз. Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар бир савобли иш ибодатдир. Фарзандларингизга қарашингиз, умр йўлдошингизга итоатингиз, хизматингиз, эрингиз билиб билмай зулм қилса чиройли сабр қилишингиз, овқат пишириш, кир ювиш, уй тозалаш, хушмуомилалик, ораста юриш, ҳамма ҳаммаси ибодатга айланиши мумкин, қачонки тўғри ният қилсангиз! Сиз кўп нарсага қодир бўлсангиз. Унга ишонсангиз! Унга суянсангиз! Фикру зикрингиз Аллоҳда бўлсин.

Арзиқулова Соҳиба.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш